• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Асакада чиқиндидан йилига 2 млн киловатт соат электр ишлаб чиқарадиган лойиҳа ишга туширилади

    Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълумки, 2024 йилнинг 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши (CОP-14) бўлиб ўтди. Унда 130 дан ортиқ давлатдан 2 мингга яқин иштирокчилар қатнашди.

    Тадбир якунлари бўйича Конвенцияга аъзо давлатлар томонидан ижрога қаратилиши учун 2024-2032 йилларга мўлжалланган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари бўйича Самарқанд стратегик режаси тасдиқланди. Экологик боғлиқлик бўйича глобал ҳамкорлик (GPEC) ташаббуси ишга туширилди.

    Ўзбекистон БМТ конвенциясига 2024-2026 йиллар учун президент сифатида сайланди. Тошкент шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN)нинг Марказий Осиёдаги илк ваколатхонаси очилди. Шунингдек, БМТ Атроф-муҳит дастурининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича келишувга эришилди.

    Жаҳон банки билан ҳамкорликда Марказий Осиёда 6 та трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга оширишга келишилди. Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди.

    Давлат раҳбари бу соҳадаги ҳамкорликни давом эттириб, Ўзбекистоннинг ҳаракатлар режасини ва янги грант лойиҳалар ишлаб чиқиш, халқаро экология ташкилотлари ва конвенция бош қароргоҳида соҳа ходимларининг малака ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Тақдимотда “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 205 миллион доллардан зиёд бўлиб, 6 йил давомида амалга оширилади. Бу маблағ ўрмонлар ҳудудини кенгайтириш, ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, барқарор бошқарувни жорий этиш, экотуризм инфратузилмасини ривожлантириш каби мақсадларга йўналтирилади.

    Хусусан, ўрмонларни тиклаш ва муҳофаза қилишда инновацион бошқарув тизими ҳамда ахборот технологиялар жорий қилинади. Деградацияга учраган ўрмон ерлари тикланади. Чегарадош ҳудудлардаги ландшафтни тиклаш бўйича қўшни давлатлар билан ҳамкорлик ривожлантирилади.

    Буларнинг натижасида, жумладан, 175 минг гектар ўрмонлар ва 38 минг гектар яйловларни қайта тиклаш, 19 минг гектарда агроўрмон ва 5 минг гектарда саноатбоп ўрмонлар барпо этиш, 63 километр экойўлаклар ташкил қилиш кўзда тутилган.

    Жорий йил 4 январда президентнинг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Тақдимотда мазкур фармон ижроси доирасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

    Мамлакатда йилига ўртача 6,8 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Сўнгги йилларда санитар тозалаш хизмати билан қамраб олинган маҳаллалар сони 90 фоиздан ошди. Лекин чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси юқори эмас. Ҳозирда бундай корхоналар 313 та холос.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент фармонида бундай фаолиятни янада рағбатлантириш чоралари белгиланган. Жумладан, 2024 йил 1 июндан бошлаб маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хом ашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади. Чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилади. Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида хусусий шериклик ривожлантирилади.

    Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик учун жарима миқдорини ошириш, чиқинди ташлаб кетилган жойни тозалаш ва олиб чиқиб кетиш мажбуриятини белгилаш чоралари кучайтирилмоқда.

    Шунингдек, тақдимотда маиший чиқинди полигонларини оптимизация қилиш, чиқиндилардан маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, чиқинди полигонларини инвестициялар киритишга жозибадор қилиш учун уларнинг буфер ҳудудларига махсус иқтисодий зоналар режимини жорий этиш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ҳамда органик усулда ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича янги тизим йўлга қўйилади. Ушбу янги тизим бўйича биринчи пилот лойиҳа Андижон вилоятида амалга оширилади.

    Жумладан, Андижон туманида 13 миллион доллар инвестиция эвазига органик чиқиндидан 100 минг тонна ўғит, Асакада чиқиндидан йилига 2 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарадиган лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Келгусида ушбу Андижон тажрибаси юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этилади.

    19.02.2024, 22:48   Изоҳ (0)   4508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экология вазирлиги Тошкент ҳавоси ифлосланишига таъсир этаётган омилларни маълум қилди

    12.01.2024, 13:43

    Экология вазирлиги Тошкент яқинидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда

    26.01.2024, 09:37

    Экология вазирлиги қум-шағал қазиб олишга рухсатнома берилаётгани ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди

    28.01.2024, 09:05

    Ўзбекистонда жиноятлар сони йилдан йилга камаймоқда 

    19.02.2024, 22:45

    “Дарё” дайжести: 19 февралнинг энг муҳим хабарлари

    19.02.2024, 22:15

    Ёшларнинг халқаро IT сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

    19.02.2024, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.