Чет элдан қайтган ўзбекистонликларни ОИВга текшириш таклиф қилиниши, “Амирсой”да ресторан ёниб кетиши, Ўзбекистон МТЖ сўнгги турда Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиши — “Дарё” нашри 10 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Чет элдан қайтган ўзбекистонликларни ОИВга текшириш таклиф қилинди
Текширувлар давлат ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистонда Mobiuz сотувга қўйилди
Компания устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича халқаро очиқ савдо бошланди.
Санепидқўм янги хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди
ҲКУ5-CoV-2 вируси аниқлангани, у пандемияга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Болгария президенти Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)
Кўксаройда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев Румен Радевни қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Ўзбекистонда энди шахснинг ўз айбини тан олгани уни жазога тортиш учун етарли бўлмайди
Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилди.
Болгарияда Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси очилади
Икки давлат ўртасида сўнгги 17 йилдаги биринчи саммитда қатор масалалар муҳокама қилинди.
“Амирсой”да ресторан ёниб кетди (видео)
ФВВ ёнғин ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон—Болгария ҳамкорлигини кенгайтириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди
Икки давлат етакчилар ҳузурида ҳужжатлар алмашилди.
Ўзбекистон ва Болгария президентлари Кўксаройда дарахт экди
Олий даражадаги музокаралар якунида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экиш маросими бўлди.
Жами 30 млрд долларлик лойиҳалар тақдимоти: Тошкентда халқаро инвестиция форуми иш бошлади
Форум 8 мингдан зиёд иштирокчини қамраб олган.
“Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз” — Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари ўз нутқида кўпдан буён чўзилаётган Ғазо фожиасига ҳам эътибор қаратди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қилди
Президент транспорт ва логистика соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг қон томири сифатида кўрилишини билдирди.
Бухорода 2 ёшли бола тангаларни ютиб юборди (фото)
Соғлиқни сақлаш бошқармаси жарроҳлик амалиётидан сўнг болакайнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
“Россиянинг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақириб қоламиз” — ТИВ
Москвадаги ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига элчихона томонидан нота юборилди.
Сурхондарёда Damas билан тўқнашган 17 ёшли скутер ҳайдовчиси вафот этди
Ҳодиса Damas ҳайдовчиси чорраҳадан чапга қайрилмоқчи бўлган вақтда содир бўлган.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди
Учрашувларда қандай масалалар кўрилгани очиқланди.
“Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат
Молиячи “Дарё”га берган интервьюсида ташқи қарз, бюджет тақчиллиги, суғурта ва бошқа мавзулардаги саволларга жавоб берди.
ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ сўнгги турда Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон МТЖ гуруҳда 21 очко тўплади.
Изоҳ (0)