Европа Конференциялар Лигаси саралаш босқичи доирасидаги “Башакшеҳир” — “Университатя” учрашуви (1:2) бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 77-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Учрашувдан сўнг Sofascore портали ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Натижага кўра, Элдор Шомуродовнинг ҳаракатлари 6,3 баллга лойиқ кўрилган бўлса, 14 дақиқа ҳаракат қилган Аббосбек Файзуллаев 6,7 балл билан баҳоланган.
Шомуродов статистикаси:
- 37 марта тўпга тегинди;
- 25 узатма амалга оширди, улардан 23 таси аниқ бўлди (92%);
- 6 марта ерда кураш олиб борди (2 таси муваффақиятли);
- 4 марта ҳаводаги курашга киришиб, 1 тасида устун келди.
Файзуллаев статистикаси:
- 13 марта тўпга тегинди;
- 7 узатманинг барчаси аниқ етиб борди (100%);
- 1 калит пас;
- 1 дриблинг.

Шунингдек, “Башакшеҳир” сафида Кристофер Опери ва Фарук Беяз энг паст балл (6,2) олган футболчилар бўлди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида “Университатя” ярим ҳимоячиси Карлос Мора эътироф этилди. Коста-рикалик футболчи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва 90 дақиқа давомида фаол ўйин кўрсатди.
Изоҳ (0)