Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида реадмиссия борасидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ушбу битим 2025 йил 12 март куни Парижда Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида имзоланганди.
Реадмиссия қилинган шахслар — Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги халқаро келишувлар асосида, ўз ихтиёри билан ёки мажбурий равишда Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар. Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади (реадмиссия).
Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга 2 йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.
Ўзбекистон бир қатор давлатлар, жумладан Чехия, Эстония, Россия ва Қозоғистон билан реадмиссия тўғрисидаги битимларга эга. 2024 йилда Германия билан ҳам шундай келишув тайёрланаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)