Ижтимоий тармоқларда 11 ёшли қизни ток уриши натижасида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 30 май куни тахминан соат 18:00 ларда Миробод тумани, Амир Темур кўчасидаги савдо дўконлардан бирининг том қисмига 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан.
Қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр токини ушлаб олган ва ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бухоро вилоятидаги хусусий боғчаларнинг бирида уч ёшли бола ток уришидан вафот этган эди. Шунингдек, март ойида ҳам Бухоро туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган бола ток уриши оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)