“Қўрғон сирлари” сериали 2022 йилнинг кузидан бошлаб экранларда намойиш этилди. Қуйида кўплаб томошабинларни экран қаршисига михлаб қўйган сериал актёрларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берамиз.
Мерт Рамазон Демир
28 ёшли Мерт Рамазон Демир лойиҳада нуфузли бизнесменнинг ўғли Ферит ролини ўйнайди. Йигит тартибсиз турмуш тарзини олиб боришга одатланган ва оилавий ишлар билан шуғулланмоқчи эмас. Навбатдаги шов-шувдан сўнг бобосининг сабр косаси тўлади. Жазо сифатида Ферит муносиб оиладан бўлган қизга уйланиши керак.
Қаҳрамони Ферит сингари актёр ҳам жиддий муносабатларга интилмайди. Интервьюларнинг бирида Мерт севгига ишонмаслигини, шунинг учун қизлар билан учрашиб юрса-да, уларга катта ваъдалар бермаслигини айтади. Бироқ сўнгги пайтларда у сериалдаги ҳамкасби Афра Сарачоғлу билан бирга тез-тез пайдо бўлмоқда. Ёз бошида жуфтликнинг биргаликдаги таътил пайтида олинган фотосуратлари интернетда пайдо бўлди. “Қўрғон сирлари” юлдузлари миш-мишларга изоҳ бермасликни афзал кўради.
Мухлислар Афра ва Мертнинг экрандаги романтикаси ҳақиқий ҳаётга кўчишига умид қилишди. Скептик мухлисларнинг фикрига кўра, шу тарзда актёрлар шов-шувли фильмнинг иккинчи мавсумига қизиқиш уйғотмоқда. Жуфтлик муносабатлар ҳақида изоҳ бермаса ҳам бир неча ҳафта олдин Демир Сарачоғлига хиёнат қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Тахминларга кўра, актёр хатосини тушунган ҳолда партнёрига қимматбаҳо тақинчоқ совға қилиб, ундан кечирим сўраган, аммо мағрур Афра совғани рад этган. Экрандаги Ферит ўз Сейранининг меҳрини қайтара оладими ёки йўқми, бу ҳам ҳозирча номаълум.
Афра Сарачоғли
25 ёшли Афра Сарачоғли ўз фаолиятини модел сифатида бошлаган, кейинчалик омадини кинода синаб кўришга қарор қилган. У “Фазилат хоним ва қизлари” сериалидаги роли билан машҳур бўлди. Сейран ролидан кейин эса шон-шуҳратга кўмилди. Шу билан бирга, у шахсий ҳаёти учун вақт топади.
Мухлислар Сарачоғлининг ҳаётини қизиқиш билан кузатиб боради. Миш-мишларга кўра, у “Фазилат хоним ва қизлари” лойиҳасидаги ҳамкасблари Алп Наврўз ва Чағлар Эртуғрул, шунингдек, продюсер Ўзжан Дениз билан муносабатда бўлган. Ўшанда актриса бу тахминларга изоҳ бермаган. Аммо 2018 йилда Афра Мерт Язичиўғлу билан муносабатда бўлганини тан олди. Жуфтлик тўрт йил давомида мухлисларни романтик фотосуратлар билан хурсанд қилишди. Аммо тўсатдан Афра йигити билан тушган барча суратларни ўчириб ташлади ва у билан ажрашганини эълон қилди. Мерт ҳам шундай қилди.
Сарачоғлу шахсий ҳаётидаги бундай кескин ўзгаришлар ҳақида изоҳ бермади. Миш-мишларга кўра, бу даврда “Қўрғон сирлари”даги ҳамкасби билан ишқий муносабатлар бошланган. Актриса Мерт Рамазон Демир билан фақат дўстона муносабатда эканини таъкидлайди, аммо папарацсилар актёрларни романтик муҳитда суратга олишга муваффақ бўлишди. Экрандаги муносабатлар ҳақиқий муносабатларга айланган бўлиши мумкин.
Эмре Алтуғ
Феритнинг отаси ролини 53 ёшли Эмре Алтуғ ижро этган. Актёр шахсий ҳаёти ҳақида гапирмайди, карьераси билан бандлигини таъкидлайди. Маълумки, у модел ва “Мисс Туркия” гўзаллик танлови ғолиби Чағла Шикел билан оила қурган.
Эмре Чағле билан тўрт йил учрашиб, шундан кейингина ҳис-туйғулари ҳақида қарор қабул қилиб, унга турмуш қуришни таклиф қилади. 2008 йилнинг ёзида улар турмуш қуришади. Бир йил ўтгач, рафиқаси биринчи фарзандини дунёга келтиради. Унга Ҳусейин Гуней исмини беришади, уч йилдан кейин эса Узай Тунжер дунёга келади. Аммо 2015 йилда машҳурлар ажрашишади. Эмре ва Чағле дарҳол уларнинг ажралишларининг хиёнат сабаб эмаслигини эълон қилишади, аммо улар ажралиш сабабини маълум қилишмайди.
Эмре Алтуғ ўғиллари билан яхши эканини таъкидлайди. Бундан ташқари, собиқ турмуш ўртоқлар илиқ муносабатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди, шунинг учун улар баъзан бирга саёҳатларга боришади. Актёрнинг таъкидлашича, унинг ҳаётидаги асосий нарса — бу болалар, шунинг учун у ушбу мавзуда фикрлари билан ўртоқлашадиган собиқ рафиқаси билан мулоқот қилишда давом этмоқда.
“Болаларимнинг онаси ҳақида қандай қилиб ёмон гап айтаман. Чағле жуда яхши инсон ва яхши она. Биз ажрашдик, лекин умрим охиригача у қалбимда қолади”, — деди актёр шахсий блогида.
Мухлислар эр-хотиннинг ярашишига умид қилишган, аммо баҳорда Эмре “Қўрғон сирлари” сериалида рафиқаси ролини ўйнаган ҳамкасби 43 ёшли Гезде Кансу билан ишқий муносабатларни бошлагани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бироқ актриса бу тахминни тезда рад этди. Унинг таъкидлашича, янги романтика ҳақидаги хабар уни ҳайратда қолдирди, лекин у фақат Алтуғ билан иш юзасидангина гаплашади.
Гезде Кансу
Гезде Кансу сериалда бош қаҳрамон — ҳар қандай низолардан қочишга ҳаракат қиладиган, лекин айни пайтда оила ҳаётида бевосита иштирок этувчи сокин ва хотиржам Феритнинг онаси Гулгун ролини ўйнайди. 43 ёшли актрисанинг ўзи ҳали турмушга чиқмаган ва фарзанд кўрмаган. Унинг таъкидлашича, оиласидаги аёллар кўпинча кеч оила қуришади, шунинг учун у бу ҳақда ташвишланмайди.
Бироқ Кансу бир неча йил давомида стилист Энгин Тозак билан учрашади. Аммо бу муносабатлар никоҳгача бормайди. Бир оз вақт ўтгач, яқин дўсти Гездени мусиқачи Гюнтач Ўздемир билан таништиради. Бу муносабатлар ҳам узоқ давом этмайди.
2023 йилнинг баҳорида мухлислар унинг Эмре билан бўлиши мумкин бўлган ишқий муносабатини муҳокама қилишганда Гезде Кансунинг шахсий ҳаёти яна диққат марказида бўлди. Бунга жавобан “Йўқ, биз ошиқ эмасмиз, Эмре менинг дўстим, мен уни жуда яхши кўраман”, деб муносабат билдиради актриса.
Гулчин Сантиржиоғлу
46 ёшли Гулчин Сантиржиўғлу узоқ вақтдан бери турк киносининг энг сирли актрисаларидан бири бўлиб келган. “Қўрғон сирлари” юлдузи қаттиққўл оилада тарбияланган, шунинг учун у шахсий нарсалар ҳақида очиқ гапиришга одатланмаган. Яқинда у муҳандис ва ёзувчи Иброҳим Утку Башязижи билан турмуш қурганини тан олди. Эр-хотин ток-шоуда оилавий ҳаётларининг тафсилотлари билан бўлишди.
Гулчиннинг сўзларига кўра, у турмуш ўртоғи билан бирга бахтли бўлгани учун фарзанд кўрмасликка қарор қилган. Актриса бунда ёмон нарса кўрмаяпти, аммо мухлислар унинг сўзларини салбий қабул қилишди. Сантиржиўғлининг таъкидлашича, у ва Иброҳим шахсий ҳаётларини ўзлари хоҳлаган тарзда тартибга солиш ҳуқуқига эга.
Гулчин иши билан банд ва тез-тез хизмат сафарларига боради. Актриса ҳатто зерикишга ҳам вақти йўқлигини айтади.
Берил Позам
28 ёшли Берил Позам лойиҳада бош қаҳрамоннинг опаси ролини ўйнайди. Актриса шахсий ҳаётини эҳтиёткорлик билан яширади. Унинг ошиқлари талайгина, даъвогарлар рўйхатидан бир қанча ҳамкасблари, жумладан “Юрак уриши” ва “Менинг исмим Гултепе” сериалларида суратга тушган Арда Корай Ўзмен ҳам борлиги маълум.
Берилнинг таъкидлашича, у ҳали жиддий муносабатларга тайёр эмас. Ҳозирча карьерасини ривожлантириш ҳақида ўйлаяпти. Актриса ҳазиллашиб “ўғлим” деб атайдиган мушуги билан яшайди.
Дирен Пўлатоғуллари
43 ёшли Дирен Пўлатоғуллари учун “Қўрғон сирлари” сериалида иштирок этиши ҳақиқий ютуқ бўлди. Бунгача унинг бир нечта фильмлари бор эди, лекин актёр уларда ўзини намоён қила олмаганди. Ушбу лойиҳада Дирен экранда энг шафқатсиз ва мураккаб персонажни — икки гўзал опа-сингил Сейран ва Сунанинг баджаҳл отасини гавдалантиради. Ҳақиқий ҳаётда ҳам актёр ҳар доим нимани ўйласа, шуни айтади.
Пўлатоғуллари мухлислар билан турли мавзуларда мулоқот қилади, лекин шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволлардан қочишга ҳаракат қилади. Актёрнинг оиласи бор ёки йўқлиги ҳозирча аниқ эмас. Гап шундаки, баъзи манбалар Дирен ўн йилдан бери бахтли турмуш қуриб, қизини тарбиялаётганини ёзса, бошқалари актёрнинг бўйдоқ эканлигини таъкидламоқда. “Пўлатоғуллари” микроблогида оилавий суратлар йўқ, шу боис бу фикрлардан бирини тасдиқлаш ёки рад этишнинг иложи йўқ.
Изоҳ (0)