Фарғона вилоятида жойлашган «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖда ходим бахтсиз ҳодиса сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ўзкимёсаноат» ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 17 октябрь куни соат 11:10 да «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖ ҳамда «Металл Универсал 777» МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Жараёнда ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида таянчлар кесилиши оқибатида бункер қулаб тушган.
Оқибатда «Металл Универсал 777» МЧЖ ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган. Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)