Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025- йилги биринчи очиқ стипендия танловини эълон қилди.
-92f62iuC.avif)
Мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилди.
2025 йил 1-очиқ стипендия танлови учун жами 450 та ўрин ажратилган.
- бакалавриат — 130 та ўрин;
- магистратура — 220 та ўрин;
- докторантура — 100 та ўрин.
Номзодларга ҳужжат топшириш жараёнида янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида жамғарма томонидан онлайн платформа ишга туширилди.
Номзодлар ҳужжат топширишда қуйидаги маълумотларни юклаши лозим:
- жамғарма ижрочи директори номига ариза (намунаси платформада мавжуд);
- хорижий университетнинг қабул хати (Леттер оф аccептанcе);
- меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса);
- аттестат ёки диплом нусхаси;
- халқаро тил сертификати;
- мотивацион иншо ва бошқалар.
Ҳужжатлар 16 июнгача қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” стипендияси Ўзбекистон президентининг 2025 йил 5 майдаги фармони билан жорий этилди. Фармон билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.
Биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (туитион фее) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.
Изоҳ (0)