Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ вақт қидирувда бўлган фуқаро Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда “Полисиа.кз” хабар берди.

Маълум қилинишича, 37 ёшли эркак Кўкшетовдаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаган. Ўзбекистон фуқароси 2023 йил 27 февралда ватанида безориликда айбланиб, қидирувга берилган. У қидирувда эканлигидан хабар топгач Ўзбекистонни тарк этиб, Чимкентга, у ердан эса Кўкшетовга келган.
Айбланувчи 9 октябрь куни Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан иш жойида қўлга олинган. Ҳозирда экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)