Мадриднинг “Реал” клуби ўз ҳимоячиси Рауль Асенсио билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда АС нашри хабар бермоқда.

Янги шартномада футболчининг товон пули 1 млрд евро этиб белгиланади. Шунингдек, янги шартнома билан испаниялик футболчининг маоши анча кўпаяди.
Маълумот учун, Асенсио ўтган мавсум Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган.
Рауль Асенсио “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилдан бошлаб асосий жамоа таркибида ўйнай бошлаган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Изоҳ (0)