• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Реал» тарихидаги энг қиммат 5 та трансфер ҳақида

    Мадриднинг «Реал» клуби XXI аср аввалидаёқ ўзининг катта трансферлари билан футбол жамоатчилиги ва мухлисларни ўзига қаратиб улгурган эди. 2019 йил ёзига келиб, «қаймоқранглилар» яна трансфер бозорида фаоллик кўрсатди. Клуб бирин-кетин ўз сафига Эдер Милитао, Родриго Гоэс, Лука Йович, Эден Азар каби футболчиларни қўшиб олди. Бироқ улардан фақат Эден Азаргина клуб тарихидаги энг қиммат трансферлар бешлигига кирди.

    Қуйида «Реал» амалга оширган энг қиммат трансферлар бешлиги ҳақида суҳбатлашамиз:

    1. Гарет Бэйл: «Тоттенҳэм» — «Реал», 101 миллион евро (2013)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Тоттенҳэм»даги қойилмақом ўйинларидан сўнг уэлслик футболчи Европа грандлари оромини ўғирлади. Гаретнинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги сериал 2013 йилнинг бутун ёзи бўйи давом этди. Бэйл бу орада ҳаттоки «Тоттенҳэм»нинг мавсумолди йиғинларини, камига мавсум стартини ҳам ўтказиб юборди. Узоқ давом этган сериалга кузнинг биринчи кунида якунига етди. «Реал» 1 сентябрь куни Бэйл трансферини расман эълон қилди. Клуб вингер учун «Тоттенҳэм»га 101 миллион еврони қуртдек санаб берди. Шу тариқа Бэйл «Реал» тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Гарет янги клубидаги дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди, бироқ орадан кўп ўтмай жароҳатга йўлиқди. Мавсум сўнгига бориб эса уэлслик футболчи Криштиану Роналду ҳамда Карим Бензема билан қойилмақом триони ҳосил қилди. Бэйлнинг «Реал»даги гуллаган даври эса 2014 йил апрелидан бошланганди. Футболчи 2014 йил 16 апрель санасида «Барселона»га қарши Испания Кубоги финалида ўша машҳур голини уради. Бэйл Марк Бартрани тезликда ортда қолдирган ҳолда «Реал»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилади. Орадан бир ой ўтиб эса Гарет Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Атлетико М» дарвозасига ғалаба голини уришга муваффақ бўлади. Ҳозир эса Бэйлнинг «Реал»дан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар етарлича топилади. Шуниси аниқки, «Қироллик клуби» устози Зинедин Зидан Бэйлни клубнинг келаси мавсумдаги режаларига киритмаган.

    2. Эден Азар: «Челси» — «Реал», 100 миллион евро (2019)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Челси»даги 7 йиллик фаолиятидан сўнг белгиялик футболчининг болаликдаги орзулари рўёбга чиқди. «Реал» Роналду кетгач на Бэйл, Иско, Асенсио ва на Модрич жамоа етакчисига айлана олди. Буни жуда яхши тушунган Перес бобо эса Эден Азарни Мадридга олиб келишга чоғланди. Аммо тан олиш керак, Азарни «Реал»га ўтиши осон кечмади. «Челси» клубга қўйилган трансфер тақиқи сабаб белгиялик трансферига келганда клуб ишни ортга сураверди. Бироқ Мадриднинг 100 миллион евролик таклифи Роман Абрамовични ҳам кўндира олди. Эден Мадридга Европа Лигаси ғолиби ва Англия Премьер Лигасининг энг яхши ўйинчиларидан бири сифатида келди. Аммо футболчини олдинда катта синовлар кутиб тургани ҳам рост. Ахир Мадрид кўз ёшларга ишонмайди.

    3. Криштиану Роналду: «Манчестер Юнайтед» — «Реал», 94 миллион евро (2009)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Нафақат «Реал» 2009 йил ёзида ўз тарихидаги  ва дунёдаги энг қиммат (ўша вақтдаги) трансферни амалга оширди, балки Роналдунинг трансфери клуб тарихидаги энг омадлиси ҳам бўлди. «Қироллик клуби» Криштиану учун «Манчестер Юнайтед» ғазнасига 94 миллион евро ўтказиб берди. Ронни Мадридга йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида келди. У «қаймоқранглилар» сафида қайд этиш ва эришиш мумкин бўлган барча рекорд ҳамда совринларни ўзиники қилди. Роналду «Реал» билан умумий 15 та жамоавий совринга эга чиқди. Бундан ташқари у 4 марта «Олтин тўп» соҳиби бўлди. «Реал»даги фаолиятини эса 2018 йил якунлади. Футболчи 117 миллион евро эвазига Туриннинг «Ювентус» клубига йўл олди. Унинг Мадрид клубидаги статистикаси ва қойилмақом ўйинлари эса ҳеч қачон мухлислар ёдидан чиқмаслиги аниқ — 438 та ўйин, 450 та гол.

    4. Зинедин Зидан: «Ювентус» — «Реал», 77,5 миллион евро (2001)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Флорентино Перес 2001 йил ёзида трансфер бозори сиёсатини тамоман бошқа тарафга буриб юборди. Испаниялик функционер 77,5 миллион евро эвазига «Ювентус»дан Зинедин Зиданни олиб келди. Зиданнинг хариди йиллар давомида барча даврларнинг энг қиммат трансфери сифатида рейтинглардан тушмади. Зизу «Реал»даги илк мавсумидаёқ жамоанинг асосий ўйинчисига айлана олади. Ўша йили «Реал» Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Байер Леверкузен» устидан ғалаба қозонади. Зидан эса футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бирини уради. Франциялик футболчи Фигу, Роналдо, Бекҳем, Карлос ва Рауль каби юлдузлар вақтида ҳам жамоа етакчиси бўлиб қолди. Зизу футболчилик фаолиятига ҳам айнан «Реал»да 2006 йил якун ясади. Кейинчалик эса у клубга мураббий сифатида қайтиб, нима кароматлар кўрсатганини билсангиз керак, азиз мухлис!

    5. Хамес Родригес: «Монако» — «Реал», 75 миллион евро (2014)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Порту»да танилиб, «Монако»га йўл олган колумбиялик йигит Францияда ҳам узоқ ушланиб қолмади. Монегасклар таркибидаги 1 йиллик фаолиятдан сўнг Хамес 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида шундай ўйин намойиш этдики, натижада Флорентино Перес колумбиялик футболчини «Реал»га чорлади. 22 июль санасида «Қироллик клуби» Хамес трансферини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Родригез учун мадридликлар «Монако» ғазнасига 75 миллион евро ўтказиб беради. 2014/15 йилги мавсум Хамес учун «Реал»даги энг омадлиси сифатида ёдда қолди. У клуб сафида 46 та ўйин ўтказди ва 17 та гол урди. Оқибатда футболчи Ла Лигада мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди. Зинедин Зидан «Реал» бошқарувига келгач эса футболчи захирадан майдонга тушадиган футболчига айланди. Шунга қарамай 2016/17 йилги мавсумда футболчи 32 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. 2017 йилнинг 11 июлида эса Хамес 2 йиллик ижара шарти билан «Бавария» сафига ўтди. Мюнхенликлар эса 2019 йил ёзида футболчини 40 миллион еврога сотиб олиш имкониятидан фойдаланмади. Айни дамда Хамес «Реал» ихтиёрига қайтган. Бироқ унинг клубдан кетиши овоза қилинмқда. Родригеснинг хизматларига эса «Наполи» ҳамда «Атлетико Мадрид» жиддий қизиқиш билдирган.

    Мавзуга доир: «Барселона» тарихидаги энг қиммат 5 трансфер ҳақида 

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    09.08.2019, 12:05   Изоҳ (0)   62466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    APЛда трансфер ойнаси ёпилди. Сўнгги куннинг асосий трансферлари битта саҳифада

    09.08.2019, 10:14

    Элдор Шомуродов ЦСКАга ўтмайди, у фақат Европадан тушадиган таклифларни кўриб чиқади

    08.08.2019, 16:58

    Габриэль Жезус икки ойга дисквалификация қилинди

    08.08.2019, 15:48

    «Навбаҳор»дан кетган Андрей Канчельскис «буюртма ҳисоблар», Наманган ҳокими ва бошқалар ҳақида

    08.08.2019, 12:30

    «Ювентус» «Манчестер Сити»га Канселуни сотди ва Данилони олиб келди

    08.08.2019, 10:14

    «Барселона» ўртоқлик ўйинида «Наполи»ни енгди

    08.08.2019, 09:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Таиланд Камбоджани чегарада пиёдаларга қарши миналар ўрнатганликда айблади

    Дунё | 21 июл, 19:00

    Хитойда “дангасалар”га ёрдам берадиган клиника очилди

    Дунё | 21 июл, 18:40

    Ёқилган мушук, дўнгалаклар, танқиддаги “қора юмор” — Twitter’да нима гап?

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:30

    Кўз остидаги қора доғлар ва ҳуснбузарлар: организмдаги витамин етишмовчилиги юзда қандай акс этади?

    Маслаҳатлар | 21 июл, 18:20

    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

    Реклама | 21 июл, 16:30

    Самарқанд ва Душанбе ўртасидаги авиарейс 7 йилдан сўнг тикланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:10

    Ярим асрдан сўнг: “Зита ва Гита” фильми қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    Кино | 21 июл, 18:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.