Ер юзидаги энг қурғоқчил жойлардан бири сифатида танилган Чилидаги Атакама чўлида ғайриоддий ҳодиса қайд этилган: уни қор қоплаган. Ушбу воқеанинг кадрлари ALMA обсерваторияси томонидан Х ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, бундай қор ёғиши Атакамада тахминан ўн йилдан бери кузатилмаган. Аввалроқ метеорологлар минтақада кучли ёмғир ва бўронли шамол бўлишини башорат қилган эди.
Ақл бовар қилмайди! Дунёдаги энг қуруқ чўл, Чили Атакама ҳозир қор остида, дейилади обсерватория хабарида.
Атакама чўли Чилининг Тинч океан қирғоқлари бўйлаб минг километрга чўзилган қурғоқчил ерларнинг тор полосасидан иборат.
2024 йил октябрь ойида БМТ глобал исиш уч даражадан ошса, Жанубий Европа мамлакатлари чўлланишга дуч келишидан огоҳлантирган эди. Ўз навбатида, иқлимшунослар 2100 йилга бориб, сайёрамизда ўртача ҳарорат 3°C га, Ғарбий Европа ва Буюк Британияда эса 5°C гача кўтарилиши мумкинлигини башорат қилмоқда.
Изоҳ (0)