• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда охирги 20 йилликдаги энг совуқ ҳарорат кузатилмоқда» — иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан суҳбат (видео)

    «Ўзгидромет» мутахассиси, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Дарё» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистонга ёғган қор, аномал совуқ ва иқлим ўзгариши ҳодисасини таҳлил қилиб берди.

    Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қалин қор ёғди ва ҳаво ҳарорати кескин совиди. Бу ҳароратга аномал совуқ деб таъриф бериш қанчалик тўғри ва ҳафта давомида об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

    Аномал сўзи ўзбек тилида ғайритабиий деган маънони англатади. Бу сўз кўпроқ ҳаво ҳароратига нисбатан ишлатилади. Лекин уни бошқа табиат ҳодисалари учун ҳам қўллаш мумкин. «Ўзгидромет» бу сўздан 50-60 йилдан бери фойдаланади.

    Аномал сўзи ҳаво ҳароратининг ҳозирги иқлимий меъёрдан 8 даража юқори ёки 8 даража пастлигини кўрсатади. Ҳарорат паст бўлса, аномал совуқ дейилади ва у ёзда ҳам кузатилиши мумкин. Ёки қишда ҳам аномал иссиқ ҳодисалари кузатилган.

    Ҳозир аномал совуқнинг икки баравар кучли даврида турибмиз. Чунки бугунги кун ўртача иқлимий кўрсаткичдан -15 даража, айрим ҳудудларда -18 даражагача паст кузатиляпти.

    Эрталаб (12 январь) «Ўзгидромет»нинг жуда кўплаб станцияларида, айниқса, Навоий вилоятининг шарқий қисми, Самарқанд вилоятининг шимоли, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти жанубий қисмларида ҳаво ҳарорати минимумлари -20 даражадан паст бўлди. Андижоннинг шарқий қисми Қўрғонтепада ҳам -27 даража совуқ кузатилди. Бунда ўртача суткалик ҳарорат -18 ва -19 даража совуқ эканини ҳисобга олсак, меъёрий ҳарорат нол даража дейилса, умумий ҳарорат -19 даража паст дегани. Буни супер аномал совуқ ҳодисаси деса ҳам бўлади.

    Эркин Абдулаҳатов

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Олдинлари ҳам бугунгидан ҳам аномал совуқлар кузатилган. Масалан, ҳозир Тошкент шаҳрида -20 даражага яқин ҳарорат кузатилаётган бўлса, 1930 йилларда қарийб -30 даражагача совуқлар бўлган. 1969 йилда ҳам бугунгидан совуқ ҳарорат бўлган.

    Лекин ҳозир биз охирги 20 йиллликдаги энг совуқ иқлим қаршисида турибмиз. Тўғри, 2018 йилда давомли совуқ ҳарорат кузатилган. Яъни қарийб 40 кун совуқ ҳарорат давом этган ва минимал ҳаво ҳарорати -18 даражагача пасайган. Ҳозир бизнинг кўрсаткичларимиз -20 даражага яқинлашяпти. Аммо бу давомли эмас. Кейин ҳаво яна исиб кетиш прогнозлари бор.

    Антициклоннинг фаол қисми ҳозир Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида турибди. У 15—16 январь кунлари бизнинг республикадан ўтиб кетади. Охирги чиқиб кетадиган ҳудуди водий вилоятлари бўлади. У ерларда 18 январь кунигача совуқ ҳаво сақланиб қолади. Шимолий ҳудудларимиз – Қорақалпоғистон ва Хоразмда 17—18 январь кунлари секин-аста ҳаво исиши, ҳарорат кечалари -8 даражагача пасайиши, кундузи 0 даражага яқинлашиши кузатилади.

    Охирги вақтда Ўзбекистонда фаслларга хос об-ҳаво ўзгарувчан тус олган. Масалан, бу йилги қишнинг бир ойдан ортиқ даврида бугунгидек совуқ ҳаво кузатилмади. Бунинг асосий сабаблари нимада?

    Иқлим ўзгариши ҳаво оқимларидаги тартибни ҳам бузиб юборади. Иқлим ўзгариши бу исиш дегани. Бунда илиқ ҳаво оқимлари кўпаяверади. Ва совуқ ҳаво оқимлари 4-5 йилликда тўсатдан фаол бўлиши мумкин. Умумий олганда, қиш ойлари илиқ келади. Лекин унинг бир ҳафтаси кескин совуқ бўлиши мумкин. Охирги йилларда шундай ҳодисанинг гувоҳи бўляпмиз.

    Илиқ қишлар давомли бўляпти ва орада совуқ ҳаво оқимлари кириб келяпти. Бунинг сабаби иқлим ўзгариши ва Тинч океанида «Эл-Ниньо» ва «Ла-Ниня» деган ҳодисалар бор. Сувнинг жуда катта майдонда совиши «Ла-Ниня» дейилади. Ҳудди шундай ҳодиса уч йил кетма-кет кузатилмоқда. Шунинг учун бизнинг қишларимиз аномал совуқ билан ўтмоқда.

    2016—2019 йилларда «Эл-Ниньо» деган ҳодиса бўлганди. Яъни Тинч океанида сувнинг исиши юз берган. Бунинг натижасида қиш илиқ ва барқарор ўтган. Охирги уч йилликда илиқ қиш ва тўсатдан юз бераётган аномал совуқлар бўлмоқда.

    Ўзбекистонда аномал совуқ таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ҳукумат самарали чоралар кўра олдими? Шу кунларда мактабларда дарсларни бошлаш масаласи муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

    Аномал совуққа тайёргарлик кўриш учун «Ўзгидромет» одатдагидан олдин огоҳлантириш хабарини берди. Олдинлари бизда воқеадан ўн кун олдин огоҳлантириш хабарлари ишлаб чиқилмаган. Талафотлар камроқ бўлиши, энергетика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа барча тизимларга бўладиган хавфларга тайёргарлик кўришга вақт етарли бўлиши учун биз олдиндан огоҳлантирдик.

    Масалан, мен энергетика тизимида нисбатан яхши тайёргарлик кўрилганини кўрдим. Ўтган йили декабрь ёки ноябрда энергетик коллапс юз берганди. Ҳозир пухта тайёргарлик кўрилгани учун кучли даражада узилишлар сезилмади. Тўғри, айрим жойларда электр энергияси ва табиий газда ўчишлар юз бермоқда. Лекин бу совуққа тайёргарликсиз кириб келганда тизимга жуда ҳам қийин бўларди. Тиббиёт ҳам ўз баёнотларини берди.

    Лекин мактабда дарсларни бошлаш масаласи ижтимоий тармоқларда кўп мунозараларга сабаб бўлмоқда. Аввалига 18 январдан ўқиш бошланади деб қарор чиқарилди. Кейин сана яна ўзгартирилди ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу масалани ҳал қилишни ҳокимликларга топширди.

    Ўзбекистонда хавфли метеорологик ҳодисалар, яъни қор, бўрон деймизми, аномал совуқ ёки иссиқми, давомли чангли бўронларда кўриладиган чоралар бўйича аниқ норматив-меъёрий ҳужжатларимиз йўқ. Бу юқоридаги нуқтада яққол кўринди. Аниқ бир ҳужжат ёки тартиб мавжуд эмас. Ким нима ва қанақа иш қилиши тизимли эмас. Албатта, ҳужжатлар ишлаб чиқилиши керак. Ўшандагина шундай ҳодисалар камроқ бўлади.

    Бизда нафақат аномал совуқ, балки аномал иссиқ учун ҳам норматив-меъёрий ҳужжатлар йўқ. Ёзда ҳаво ҳарорати 41 даража иссиқ бўлганда ходимларга компенсация тўлаш, уларнинг иш вақтини бошқа вақтларга кўчириш масалаларини доимий кўтарамиз. Бу бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши керак. Ҳар бир тармоқнинг ўз институтлари бор. Улар об-ҳаво ҳодисаларидаги хавф таъсирини камайтириш бўйича аниқ стандартлар ишлаб чиқиши лозим. Буни ҳукумат қарорлари сифатида тасдиқлаш керак.

    Иқлим ўзгариши олимлар томонидан узоқ йиллардан бери таҳлил қилинади. Келаси йили бугунгидан ҳам кучлироқ аномал совуқ кузатилиши мумкинми? Бу бўйича қандай прогнозлар бор?

    Ривожланган давлатларнинг иқлимшунослари 2023 йилнинг прогнозларини ишлаб чиқди. Тинч океанидаги совуқ сув массаси март ойларидан кейин иссиқ сув массасига алмашади. Рус, Европа, ҳатто NASA иқлимшунослари 2023 йилда «Эл-Ниньо» ҳодисалари, иқлим билан боғлиқ хавф кўпроқ юзага келишини таъкидламоқда.

    Охирги пайтда иқлим ўзгаришида исиш тенденциялари кузатилмоқда. Ҳозирги прогнозлар иқлим келажакда ҳам исиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Ҳарорат кейинроқ совиб кетади, деган назариялар ҳам бор. Лекин келгуси 10-20 йилликда исиш прогнозлари турибди.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    12.01.2023, 17:50   Изоҳ (1)   19493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. joraxonmusayev@gmail.com / 12.01.2023, 18:48

      2008 йилда 40 кун қор турганди 2018 йил нотўғри маълу

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистондаги таълим муассасаларида таътил 16 январгача узайтирилди

    12.01.2023, 17:21

    Ўзбекистон Бош консуллиги фуқаролардан об-ҳаво яхшиланмагунча Қозоғистон бўйлаб транспортда ҳаракатланмасликни сўради

    12.01.2023, 16:52

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    12.01.2023, 16:25

    Андижондаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди (видео)

    12.01.2023, 15:59

    Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди

    12.01.2023, 15:33

    Ўзбекистонда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади

    12.01.2023, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трампнинг набираси қаҳвахонада ишламоқда

    Лайфстайл | 21 июн, 09:55

    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

    Реклама | 21 июн, 09:00

    Исроил мингта кўчма бошпана қуриш режасини маъқуллади

    Дунё | 21 июн, 09:50

    Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди (видео)

    Ўзбекистон | 21 июн, 09:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” кутилмаганда Бразилия клубига мағлуб бўлди, “Бавария” қийинчилик билан “Бока Хуниорс”ни мағлуб этди

    Спорт | 21 июн, 09:20

    Покистон Трампни Тинчлик Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатди

    Дунё | 21 июн, 09:10

    Хю Жекман мухлислардан қочиб нотаниш кишининг машинасига ўтириб олди

    Лайфстайл | 21 июн, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.