Қирғизистоннинг Норин вилоятидаги Торугарт довонида биринчи қор ёғди. Бу ҳақда Кактус Медиа хабар берди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-08-27_16-15-19.jpg)
Ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан олинган август ойидаги қорнинг видеоси тарқалмоқда. Табиат ҳодисаси қирғиз-хитой чегараси яқинида кузатилган.
Қирғизистон гидромет 27 август куни кундузи ва 28—29 август кунлари республикада об-ҳаво кескин ўзгаришини маълум қилган. Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)