Қирғизистонда ҳам 27 апрель куни қор ёғди. Аввалроқ Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ёғингарчилик кузатилганди. Бу ҳақда Кaktus.media хабар берди.

Бишкек шаҳрининг асосан жанубий қисмида маҳаллий вақт билан соат 18:00 да қор ёққан. Табиат ҳодисаси “Юг-2” микрорайонида ҳам кузатилган, бироқ марказда ва бошқа ҳудудларда шиддатли ёмғир қайд этилган. Кечқурун шаҳарда ҳаво ҳарорати 5 даража илиққа тушган.
Қирғизистоннинг Талас ва Чуй вилоятларида ҳам қор ёғиши кузатилган. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аввалроқ аҳолини 27—29 апрель кунлари ёғингарчилик ва беқарор об-ҳаво кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган. Мамлакат йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қор кўчкиси кузатилиши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ (0)