Германия, Туркия, АҚШ ва Марказий Европанинг бир нечта шаҳарларидан кейин кўҳна қитъа жанубидаги Греция ҳам совуқ об-ҳаво ҳамда оппоқ қор билан қопланди.
Греция ҳукумати кутилмаган совуқ иқлим туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказган. Одатда мамлакатнинг шимолий қисмида қор ёғиб туради, бироқ ороллар ва пойтахт Афинада бундай табиат ҳодисаси ҳар доим ҳам кузатилавермайди.
Кучли ёғингарчилик пойтахтдаги жамоат транспорти фаолиятини қийинлаштирди, атрофдаги тоғ ҳудудларида электр таъминотида муаммолар юзага келган. «РБК» ҳамда «Интерфакс» фоторепортажларидан Грецияда ёққан қор таассуротлари ҳақида маълумот олиш мумкин.
Афина яқинидаги Артемида курорти (Луца)
Изоҳ (0)