• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энди қор ёғмаслиги, қурғоқчилик авж олиши, иқлим мигрантлари кўпайиши ростми? Иқлимшунос билан суҳбат

    Иқлим ўзгариши XXI асрнинг глобал муаммоларидан бири сифатида тез-тез тилга олинаётган ва кўп муҳокама қилинаётган жараёндир. Охирги йилларда иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган ҳодисалар дунёнинг деярли барча қисмларида кузатилмоқда. Хўш, иқлим ўзгариши нима ўзи, унинг Ўзбекистонга таъсири қандай, мамлакатни қандай хавфлар кутмоқда, ҳукумат бу борада нима ишлар қиляпти? «Дарё» мухбири шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида «Ўзгидромет» мутахассиси, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан суҳбатлашди.

    — Эркин ака, сўнгги пайтларда иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатлари ҳақида жаҳон матбуоти тез-тез бонг урмоқда. Ҳаттоки, бу борада халқаро саммитлар, конференциялар ташкил этиляпти, давлат ва ҳукумат раҳбарлари оқибатларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда. Аммо иқлим ўзгариши ҳақида Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисми тушунчага эга эмасдек туюлади. Шу боис суҳбатимиз бошида иқлим ўзгариши нима эканлиги тўғрисида гапириб ўтсангиз?

    — Ҳаво ҳарорати ва бошқа метеорологик параметрларнинг йиллар давомида ўзгариши натижасида юзага келадиган жараён иқлим ўзгариши ҳисобланади. Иқлим қайсидир даврда иссиқ, қайсидир даврда совуқ бўлган. Аммо охирги йилларда иқлим ўзгариши олдинги даврларга нисбатан жуда тез кечяпти. Авваллари совиш иқлимий давридан исиш даври ёки исиш давридан совуқ иқлимий даврларга ўтиш учун миллионлаб, ҳаттоки миллиард йиллар кетган. Бу туфайли иқлим ўзгаришида кескин жараёнлар жуда ҳам секин рўй берганини кўз олдимизга келтиришимиз мумкин.

    Ҳозирги пайтда иқлимнинг исиб кетишига завод ва корхоналар, автомобиллардан чиқаётган ифлос моддалар асосий сабаб бўлмоқда. Ҳаво таркибида сув буғи, метан ва ис газлари ҳамда бошқа ифлос моддаларнинг кўпайиши натижасида «иссиқхона эффекти» пайдо бўлади. Физик жараён асосида қуёш нури атмосферага келганида 70 фоизи ер сиртига тушади ва ер ҳам ўз навбатида сиртга тушган нурларнинг маълум қисмини атмосфера орқали коинотга қайтаради. Мана шу қайтиб кетган нурни иссиқхона газлари ўзида тутиб қолади. Бу эса ер димиқиши, яъни исишни тезлаштиради ва мазкур жараён «иссиқхона эффекти» дейилади.

    «Иссиқхона эффекти»нинг пайдо бўлиши

    «Иссиқхона эффекти»нинг пайдо бўлиши
    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Биз ҳозир иқлимнинг исиб бориш эпохасида яшаяпмиз. 50 йил олдинги давр билан таққосласак, аввал ёз ойларида 40 даражали иссиқ муддат тушдан сўнг икки-уч соат давомийликда кузатилган. Бугунги даврда эса бу кўрсаткич сутканинг беш, олти соат вақт давомийлигида кузатилмоқда. Ҳозир 40 даражадан ортиқ ҳароратли кунлар сонининг ортиши мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида кузатиляпти, кечқурунлари ҳам анча иссиқ ҳарорат тўлқини қайд этилмоқда.

    Охирги пайтларда исиш жараёни бутун дунёда тезлашиб бормоқда. 2015 йилдан кейин сайёрада ҳаво ҳарорати сўнгги 150 йилдаги меъёрий кўрсаткичдан 1,2–1,3 даражага юқорилаб кетди. Бу Ўзбекистонда юқори, яъни 2 даражага яқин қийматларда кузатилмоқда. Ушбу частота деярли ҳар йили мавсумий рекорд иссиқликларни тақдим этмоқда. Минтақамизнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, азалдан ўзига хос иқлимий шароит ва материклар ўртасида жойлашгани туфайли бизда қурғоқчилик билан боғлиқ ҳолатлар кескинлашяпти. Бунга, албатта, иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабаб бўлмоқда.

    — Ўзбекистондаги йиллик ҳарорат кўрсаткичи қандай? Рақамлар хавотирлими?

    — Ўтган асрга нисбатан бизда ҳароратнинг йиллик исиши 1,5–2 даражага кўтарилиб кетди. Бу кўрсаткич кўпчиликка кичик рақамлардек туюлиши мумкин. Бугунги ёш авлод бундан 40–50 йил олдин суткалаб қор ёққанини, қор ерда ҳафталаб турганини, қиш ойлари изғиринли кунлар бўлганини билмайди. У пайтларда қиш қишлигини қиларди. Ҳозирги вақтда эса республиканинг кўп ҳудудларида қор ёғса, узоғи ярим суткадан сўнг эриб кетяпти, қор ёғиш ҳолати ҳам кам кузатиляпти. Иқлим ўзгариши, ҳароратнинг исиб боришини мана шундай табиат ҳодисалари мисолида, статистик маълумотларсиз ҳам билиш мумкин.

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистонга Россия, Урал–Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими, Туркманистон, Афғонистон, Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Бу каби хабарларни кун ора эшитасиз. «Ўзгидромет» мана шу ҳаво оқимларининг ҳаммасини архивлаштириб боради. Бу каби архивлашириш республикада кузатилган барча синоптик оқимларни тартибга келтириш Иккинчи жаҳон уруши давридан бошланган. Ўша пайтдан буён узлуксиз равишда ҳаво оқимлари сақлаб борилган ва уларга номлар қўйилган.

    Архивдаги маълумотларга асосан айтадиган бўлсам, 1961–1991 йилларда совуқ ҳаво оқимининг Ўзбекистонга кириб келиши йил давомида 20–24 фоизни ташкил этарди, ёз ойларида ҳам совуқ оқимлар республикага кириб келиб, ҳавони бироз мўътадиллаштирарди. Совуқ ҳаво оқимларининг республикага кириб келиши охирги 30 йилликда 8 фоизга тушиб кетди. Яъни эндиликда совуқ ҳаво оқимларининг минтақага кириб келиши ўтган асрга нисбатан 3 баробарга камайди.

    Сўнгги йилларда ёз ойларимиз жуда иссиқ бўлмоқда. Май ойининг ярмидан сентябрнинг ўрталарига қадар иссиқ иқлимий даврлар тез-тез кузатилмоқда. Худди ёз ойлари давомли кузатилаётгандек таассурот уйғотмоқда. Қиш ойлари ҳам илиқ кечяпти. Бошқа мавсумларда ҳам ўзгаришлар бўлаётганини кўряпмиз.

    — Иқлим ўзгариши инсонлар ҳаёти ва тармоқлар ривожига қай даражада таъсир кўрсатмоқда? Бу жараёнда қайси соҳалар гуллаб-яшнаши ёки ўлиши мумкин?

    — Иқлим исиши минтақамиздаги қарийб 96–98 фоиз тармоққа салбий таъсир кўрсатади. Аммо иқлим ўзгариши оқибатида бизнинг минтақада балиқчилик йўналишида истиқболни кутса бўлади. Қиш ойларининг илиқ бўлиши балиқчилик учун жуда фойдали. Фақат бунинг учун сув манбалари етарли бўлиши керак. Ўзи охирги пайтлар балиқчиликда яхши натижаларга эришяпмиз. Бироқ иқлим ўзгариши бошқа деярли барча соҳалар ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир этади ва бу бевосита инсонларнинг яшаш тарзини ҳам ўзгартиради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ривожланган давлатлар томонидан келгуси йиллар учун узоқ муддатли прогнозлар ишлаб чиқилган. Бу келгуси икки-уч йиллик учун эмас 2030, 2050, 2080 йиллар учун дунёнинг барча минтақаларида ҳаво ҳароратининг қандай ўзгариши, бунда ёғинлар ва бошқа об-ҳаво параметрларида қандай ўзгаришлар рўй бериши прогноз қилинган.

    Ушбу кутилмалар бўйича гапирадиган бўлсам, Ўзбекистонда 2030 йилга келиб ҳаво ҳарорати 3 даражагача юқорилайди. 2050 йилда 4-5 даражага, 2080 йилда 6-7 даражагача кўтарилади. Биз ҳозир 1,5-2 даражалик ҳаво ҳарорати ўзгаришида қанчадан қанча ҳодисаларга гувоҳ бўлиб турибмиз. Юқоридаги каби ҳаво ҳароратининг кўтарилишида яна қандай ўзгаришлар бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

    Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши жудаям кўп тармоқларнинг ўзгаришига олиб келади. Айниқса, қишлоқ хўжалигида хавф жуда юқори. Агар биз анъанавий усулларни қўллашда давом этадиган бўлсак, 2050 йилга бориб, қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулдорликни 25–50 фоизгача йўқотишимиз мумкин. Бу озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, иқлим ўзгариши бизнинг минтақамизда қурғоқчилик хавфини кучайтиради. Ҳаво таркибида сув буғи ва атмосфера намлигининг камайиши оқибатида ҳаво қуруқлашади. Бу бевосита табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги сувларнинг жудаям катта миқдори ҳавога буғланиб кетишига олиб келади. Тоғларда кам қор ёғиши, барқарор музаларнинг тез эриб тугаши кам сувлиликни келтириб чиқаради. Натижада чўл ҳудудлари ва унинг атрофида яшайдиган аҳоли ҳаётида ўзгаришлар кузатилиб, яшаш тарзи оғирлашади ва иқлим мигрантлари пайдо бўлади. Улар шароити яхши жойларни қидиришни бошлайди.

    Олдин Оролбўйида Жаслиқ, Мўйноқ каби аҳоли яшайдиган кўплаб пунктлар бўлган. Ҳозир у ерларга борсангиз, хароба бўлиб ётибди. Чунки одамлар Оролнинг қуриши, у ерда мавжуд инфраструктуранинг йўқолиши сабаб яшаш жойларини ташлаб, кўчиб кетишган мажбур бўлган.

    Иқлим ўзгариши таъсирида мана шундай хавф ҳам катталашади. Иқлим мигрантлари орасида қишлоқлардан шаҳарларга, шаҳарлардан иқлим шароити яхши ҳудудларга кўчиш ҳолати ортади. Айни пайтда ҳам шаҳар аҳолисининг кўпи дам олиш кунлари тоғли ҳудудларга чиқиб кетаётганини кўряпмиз. Бу ҳолат бир тарафдан ички туризмни ривожлантиради. Лекин ҳар бир ҳудудда мавжуд инфраструктура яхши бўлмаса, одамлар яшаш жойини ташлаб кетади ва иқлим мигрантлари сони кўпайиб бораверади.

    — Инсоният эндиликда иқлим ўзгаришига кўникиб яшашга мажбурми ёки олдинда ҳали имкониятлар борми?

    — Аста-секин мослашиб боради. Лекин иқлим билан боғлиқ хавфлар частотаси кўпаяди, яъни келгусида биз кутмаган табиат ҳодисалари кузатилиши ҳам мумкин. Масалан, яқинда Тошкент шаҳрида ғайриоддий чанг-қумли бўрон ҳодисаси кузатилди. Сўнгги 150 йил ичида пойтахтда бу каби чангнинг бир неча кун давомида узоқ муддат ҳавода сақланиб қолиш ҳолати бўлмаган.

    Фото: Google Images

    Бундан кейин ҳам бошқача кўринишдаги хавф-хатарлар бўлади ва улар иқтисодий, ижтимоий, аҳоли саломатлиги билан боғлиқ зарарларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин ҳукумат йўқотишларни олдини олиш ёки унинг салбий оқибатларни камайтириш, юмшатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиши ва уни амалда жорий этишига ҳали вақт бор. Ривожланган мамлакатлар қатори Ўзбекистон раҳбарияти ҳам яшил иқтисодиёт бўйича қатор ишларни амалга оширишга жиддий киришган. Иқлим хавфларини юмшатиш учун катта маблағлар ажратилмоқда. Хавф-хатарларни барвақт билиш билан боғлиқ эрта огоҳлантириш тизимларини ишлаб чиқиш лозим.

    Бутун дунёда ҳаво таркибида ифлос моддаларни камайтириш, салбий оқибатларни олдини олиш ва юмшатиш мақсадида Париж иқлим битими ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжатни 180 га яқин давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам ратификация қилган, яъни имзолаган. Париж иқлими битимида ҳаво ҳароратининг 1,5 даражадан кўтармаслик учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга келишилган.

    Шу ўринда қайд этиш керакки, иқлим битимлари дунё давлатлари томонидан ратификация қилинади. Аммо ундаги мажбуриятларнинг деярли ҳаммаси ҳам бажарилмайди. Чунки битим шартларидан бири шундайки, мамлакатлар кўмир ишлатмасдан туриб, энергия ишлаб чиқариши керак. Бутун дунё энергетикасиз ривожлана олмайди. Париж иқлим битимида альтернатив йўллар орқали: қайта тиклануви, шамол ва қуёшдан электр энергия олиш кўрсатиб ўтилган. Дания шамолдан электр олишни 50 фоизга чиқара олган. Бошқа давлатлардаги кўрсаткич бундай эмас, анча паст.

    Статистикага аҳамият қаратсак, дунё бўйлаб ҳавога чиқарилаётган ифлос моддаларнинг атиги 0,3 фоизи Ўзбекистонга тўғри келади. Бироқ барча мамлакатлар қатори биз ҳам иқлим ўзгаришидан тенг жабр кўряпмиз.

    — Иқлим ўзгаришини кўпроқ қайси вилоят аҳолиси ҳис қилади?

    — Ўзбекистон субтропик ва мўътадил иқлим минтақасида жойлашган. Сценарийлар шуни кўрсатадики, ҳаво ҳароратининг исиши ҳар 30 йилликда кенгликларни 150-200 километр шимолга сурилишига олиб келади. Бу сурилиш натижасида Сурхондарё ва воҳа вилоятлари янада исийди.

    Аввал Орол денгизи бўлганлиги боис Орол ҳавзасида доимо буғланиш кузатилган ва у ерда намлик бирмунча юқори бўлишига олиб келган. Ҳозирги вақтда денгиз ҳам, буғланиш ҳам, йўқлиги туфайли Оролбўйи минтақасида ҳаво қуруқлашган. Шу сабаб Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятлари аҳолиси Сурхондарёдагидан ҳам кучлироқ иссиқ бўлаётганини ўзида ҳис қиляпти. Бу флора ва фауна дунёсида ҳам сезиляпти, яъни қушларнинг кўчиб кетиши, уларнинг популяциясидаги ўзгаришлар сезиларли даражада юқори. Оролбўйи минтақасида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидаги ўзгаришлар йириклашмоқда.

    Жанубий вилоятларимиз асосан, яйловлардан иборат. Лекин давомли илиқ қиш кунларининг ортиши сабаб яйлов майдонлари камайиб боради. Ёз ойларида ҳаво ҳароратида сув буғларининг камайиши, ҳавода қурғоқчиликни кўпайтириб, ўсимлик вегетация даврига таъсир кўрсатмоқда. Бу қурғоқчилик, чўллашишни келтириб чиқаряпти. Жаннатмакон дейиладиган Фарғона водийси аҳолиси ҳам олдинги 30-40 йилга нисбатан иссиқни яхши ҳис этяпти. Кўп жойларда деҳқончилик қилиш қийинлашиб бормоқда. Келгусида иқлим ўзгаришини Оролбўйи минтақасидаги ҳудудлар: Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Сурхондарё аҳолиси кўпроқ ҳис қилади.

    31.05.2022, 18:50   Изоҳ (0)   30308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.