• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аномал иқлим, самовий саргузаштлар, коронавирусдан охирги рақамлар. Жаҳон ҳафта ичида

    Февраль ойининг сўнгги ҳафтасига ҳам қадам қўйдик. Шундай экан, анъанага мувофиқ, ўтган ҳафта жаҳонда юз берган энг муҳим воқеаларга бағишланган ҳафталик дайжестимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Аномал об-ҳаво шароитлари

    Бу йилги қиш ҳар доимгидан ўзгача кечмоқда, десак муболаға бўлмас. Февраль ойи дунёнинг бир қатор давлатларида аномал ҳаво ҳарорати билан кечмоқда. Жумладан, АҚШ, Туркия, Европа Иттифоқи давлатларида кучли қор ва совуқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳафта бошида Туркия қалин қор остида қолди. Хусусан, собиқ пойтахт Истанбулда қор ёғиши сабаб ўқув муассасалари ёпиб қўйилди. Истанбулнинг баъзи туманларида қор қопламининг баландлиги 20 сантиметрга етди. Ноқулай об-ҳаво сабабли Босфор бўғози орқали паром қатнови тўхтатилди. Аэропортлар одатий режимда ишламоқда, аммо рейсларнинг бир қисми кечикишлар билан амалга оширилмоқда. Якшанба куни амал қиладиган комендантлик соати (коронавирус пандемияси муносабати билан) туфайли 14 февраль куни Истанбулда жиддий тирбандликлар юзага келмаган, аммо автотранспорт ҳаракати қийинлашиб қолган.

    Греция ҳам азалий қўшниси бўлмиш Туркиядан ортда қолмади. Мамлакатда қалин қор ёғди ва совуқ об-ҳаво ҳукм сурди. Греция ҳукумати кутилмаган совуқ иқлим туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказган. Одатда мамлакатнинг шимолий қисмида қор ёғиб туради, бироқ ороллар ва пойтахт Афинада бундай табиат ҳодисаси ҳар доим ҳам кузатилавермайди.

    Кучли ёғингарчилик пойтахтдаги жамоат транспорти фаолиятини қийинлаштирди, атрофдаги тоғ ҳудудларида электр таъминотида муаммолар юзага келган.

    Совуқ ҳаво ва қор Африкага ҳам етиб борди. Шимолий Африкада жойлашган Ливияда 15 йил ичида илк бор қор ёғди. Маҳаллий аҳоли учун қор ҳақиқий байрамга айланган, сабаби мамлакатда охирги марта бундан 15 йил аввал — 2006 йилда қор ёғган эди. Ливиядаги қор, айниқса, болаларни хурсанд қилди, улар ушбу ёғингарчиликдан қувониб, қорбўрон ўйнаб, қорбоболар ясашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ноқулай об-ҳаво шароити энг кўп океан ортида жиддий тус олмоқда. Жумладан, АҚШнинг бир қатор шаҳарларида совуқ ҳаво ва қалин қор бўронлари кузатилган. Техас штатининг Корпус Кристи ва Хюстон шаҳарларида ҳарорат 1895 ва 1905 йилдан буён биринчи марта Цельсий бўйича -8 даражадан пасайди. Миннесота штатининг Хиббинг шаҳрида 1939 йилдан буён биринчи марта ҳарорат -38 даражадан тушиб кетди. Небраска штатининг Норт Платт шаҳрида эса 1881 йилдан буён биринчи марта -33 даража совуқ кузатилди.

    NBC телеканалининг хабар беришича, 26 та штатнинг 150 миллиондан ортиқ аҳолиси фавқулодда совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирилган. Бўрон сабабли электр энергияси узилган.

    Техаснинг шарқи, Арканзас, Иллинойснинг баъзи ҳудудлари, Кентукки, Индиана ва Огайо штатларида қор ёғди. Оклахомада ёғган қор қалинлиги 15 сантиметрга етди.

    Шунингдек, мамлакатдаги бешта аэропорт қор бўронлари сабабли ўз фаолиятини тўхтатган. Техас, Луизиана ва Миссисипи штатларидаги кескин совуқ ва об-ҳавонинг ёмонлашиши туфайли иккита халқаро ва учта минтақавий аэропорт ёпилди ва фаолиятини тўхтатди. Худди шу сабабга кўра мамлакатда 3,7 мингдан ортиқ рейс бекор қилинди.

    Бундан ташқари, Техас штатида миллиондан ортиқ аҳоли бўрон сабабли электрсиз қолиб кетган.

    Мамлакатнинг бир қисмида қорли ҳаво ҳукмрон бўлса, бошқа бир нуқтасида торнадолар юз берган. Жумладан, мамлакатнинг Шимолий Каролина штатида 16 февраль куни торнадо кузатилди. Табиий офат оқибатида камида уч нафар одамнинг ҳалок бўлган, яна ўн киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

    Мамлакатда юз бераётган мазкур аномал иқлим туфайли 30 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган.

    Самовий саргузаштлар

    Ўтган ҳафта самони ўзлаштириш ва ўзга сайёраларга космик кемаларни учиришда улкан ютуқли ҳафта бўлди. Жумладан, ҳафта бошида SpaceX компанияси анчадан буён режалаштириб юрган 60 та сунъий йўлдошни фазога олиб чиқди. Starlink деб номланувчи мазкур йўлдошларни Falcon 9 деб номланувчи ташувчи ракета самога олиб чиққан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Starlink дунёнинг ҳалигача интернетга уланиш муаммоли бўлган ҳудудлари учун жуда мос келади», — деб ёзилган компаниянинг Twitter’даги саҳифасида. Ушбу дастур бутун дунё бўйлаб интернет алоқасини яхшилаш ва кенгайтиришга қаратилган.

    Илон Маскнинг компанияси 2020 йил декабрида Starlink лойиҳаси доирасида олис ва қишлоқ жойларини сунъий йўлдош интернети билан таъминлаш учун АҚШ ҳукуматидан 885,5 миллион доллар субсидия олиши маълум бўлган эди. SpaceX’га маблағлар ўн йил мобайнида ҳар ой бериб турилади. Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати компанияга мамлакатнинг 35 та штатида 642 925 та нуқтада интернетни таъминлаш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча пул ажратади.

    Аввалроқ SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ташувчи ракетаси 60 та Starlink коммуникация сунъий йўлдошларининг навбатдаги гуруҳи билан орбитага муваффақиятли учирилган эди. Парвоз 4 февраль куни Тошкент вақти билан 11:19 да Флоридадаги Канаверал бурнидан амалга оширилган.

    Ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган ва интернет оламида қатор мулоҳазаларга сабаб бўлган воқеа, шубҳасиз, Perseverance марсоходининг қизил сайёрага қўниши бўлди.

    Қўниш тахминан етти дақиқа давом этган. Бу вақт мобайнида барча операциялар автоматик режимда амалга оширилди. NASA’дагилар маълум қилишича, аппаратнинг ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш учун унинг парашюти очилган, кейинроқ эса марсоходнинг уни юқори ҳароратлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган қопламаси ажралиб чиққан. Қўнишнинг якуний босқичида қўниш модулининг тормоз двигателлари ишлаб кетган, шундан сўнг аппарат занжирлар орқали сайёранинг юзасига туширилган.

    Аппаратни Езеро кратерига қўндириш режалаштирилган эди, у ерда аввалроқ сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар ёрдамида катта кўлга бориб қуйилган дарё ўзанининг изи топилган эди. Олимлар фикрича, кратерда ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин, уларни марсоход қидиради.

    Қўнишдан кейин ровер Марсда олинган илк кадрларни юборди, улар Perseverance’нинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди. Шунингдек, NASA 22 февраль куни марсоход камераси билан олинган видеони, яна бир неча ҳафтадан кейин эса бутун қўниш жараёнининг видеосини эълон қилишга ваъда берди.

    Шундан кейин АҚШ президенти Жо Байден NASA’ни Perseverance тадқиқот аппаратининг Марсга муваффақиятли қўнгани билан табриклади. Маълумотларга кўра, у қўнишдан кейин бир соат ўтиб, агентлик администратори вазифасини бажарувчи Стив Журчикка қўнғироқ қилиб, жамоани қутлаган ва NASA билан фахрланишини айтган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 31 июнь санасида NASA бортига Perseverance номли янги аппарат ўрнатилган Atlas V ракета-ташувчисини Канаверал саҳросидан учирган эди.

    Коронаинфо

    Дунё бўйича коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 111 миллиондан ошди. Covidvisualizer сайтининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 111 821 342 киши коронавирус инфекциясини юқтирган, беморларнинг 2 475 144 нафари вафот этган ва деярли 88 миллиони соғайган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ ҳамон касаллик аниқланган ва вафот этганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 28 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган, 510 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган. Беморларнинг 18,9 миллиондан ортиғи тузалган.

    Рўйхатнинг кейинги ўринларида Ҳиндистон (касалланганлар – 11 миллиондан ортиқ, вафот этганлар – 156,4 минг) ҳамда Бразилия (касалланганлар – 10 миллиондан ортиқ, вафот этганлар – 246 006) қайд этилган.

    Маълумот учун, дунё бўйлаб вирусга чалинганларнинг умумий сони 17 декабрь куни 74 миллион, 27 декабрь куни 80 миллион, 4 январь куни 85 миллион, 11 январь куни 90 миллион, 18 январь куни 95 миллион, 27 январь куни 100 миллион, 7 февраль куни 105 миллион ҳамда 13 февраль куни 108 миллиондан ошганди.

    Бундан аввал Россияда коронавирусга чалинганлар сони 4 миллиондан ошгани, АҚШда коронавирус тарқалиши секинлашгани ҳамда дунё бўйича коронавируснинг тарқалиш суръати бир ой давомида деярли икки баробарга камайгани ҳақида хабар берилганди.

    Шунингдек, касалликка қарши дунё аҳолисининг 2,6 фоизи — 200 млн киши эмланди.

    22.02.2021, 18:22   Изоҳ (0)   58067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда Pfizer вакцинасининг етишмаслиги туфайли кексаларни эмлаш кечиктирилади

    22.02.2021, 18:11

    АҚШда 2022 йилда ҳам ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолиши мумкин

    22.02.2021, 13:47

    Ерга футбол майдони катталигидаги астероид яқин келади

    22.02.2021, 12:46

    Мутахассислар коронавируснинг ҳайвонлардан одамга юқиш эҳтимолини баҳолади

    22.02.2021, 12:22

    Хитой ташқи ишлар вазири Дональд Трампни Пекин ва Вашингтон алоқаларининг ёмонлашувида айблади

    22.02.2021, 11:21

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россияга илк ташрифини 24—25 февраль кунлари амалга оширади

    22.02.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.