• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бу фильм учун Мусоқовни қамаш керак” — камтарона ҳаёт кечирса-да, ўзини бахтли ҳис қиладиган режиссёр Зулфиқор Мусоқов 66 ёшда (фото, видео)

    Режиссёр ва актёрларни бир фильми билан эслаб қолишга одатланганмиз. Чунки кўп ҳолларда ижодкорларнинг ташриф қоғозига айланган бир-икки фильми бўлади, холос. Аммо бу фикр режиссёр Зулфиқор Мусоқовга тегишли эмас. Чунки у суратга олган фильмларнинг машҳурлиги бир-биридан қолишмайди ва деярли ҳаммаси ўз томошабинини топишга муваффақ бўлган.

    Фото: “Дарё”

    “Худога шукр, бировдан бир сўм қарзим йўқ. Ичмайман. Умрини бекорга яшаган инсон ҳам эмасман. Шунчаки, мазмунли яшаб ўтган ҳаётимда эсда қоларли, саргузаштларга бой, ёрқин хотираларим кўп. Албатта, уларнинг аксарияти, балки барчаси, кино билан, унда ўтган ҳаётим билан боғлиқ”, — дея ўзига таъриф берган режиссёр Зулфиқор Мусоқов бу йил 66 ёшни қаршилади. Хўш, у қандай қилиб, кино оламига кириб келди?

    “Ҳамон болалик хотиралари билан яшайман”

    Фото: Скрин

    — Асли Олмалиқда дунёга келганман, аммо дадамнинг иши Тошкентда бўлгани учун икки ойлик чақалоқлигимда кўчиб келганмиз. Икки қаватли эски, ЖЕКнинг ҳисобида турадиган уйда яшардик. Укам ва синглим туғилганидан кейин тўрт ёшимда онам мени қўшни рус аёлига берган. Энагам ниҳоятда ақлли аёл эди, тўрт ёшимда хат саводимни чиқаргани ва катта рус энциклопедиясини ўқиб бергани ёдимда. Дадам раҳматли меъмор эди, анча йиллар раҳбар лавозимида ҳам ишлаган. Укам унинг касбини танлаб архитектор бўлди, синглим эса педагог.

    Таътил бўлди дегунча Олмалиққа энамнинг ҳовлисига кетардим. Киноларимда қўллайдиган содда ва самимий образларимнинг бари болалик хотираларим билан боғлиқ. Энамни онамдан ҳам кўпроқ яхши кўрардим. Баъзан онам бундан ранжигандек бўларди. “Иккита онанинг сутини эмгансан-да”, дерди. Ҳақиқатан ҳам онам иккита бўлган, яъни онам сути камлиги учун менга Марсия янгам кўкрак тутган экан, — дейди Зулфиқор Мусоқов.

    “Ҳужжатдаги исмимни 9-синфда билганман”

    Фото: Скрин

    — Олмалиқлик инсонлар жуда иримчи бўлади. Ота-онам Зулфиқор деб исм қўйган, аммо бу исм оғир деб Жамол бўлсин деган. Сабабини билмайман-у, аммо энам ва онамнинг муносабатлари у қадар яхши эмасди. Эсимни таниганимдан бошлаб исмимни Жамол деб билганман. Аммо мактабни тамомлаш арафасида ҳужжатдаги исмим Зулфиқор эканлигини билганман. Укамнинг ҳам исми иккита Турғун ва Ўткир, — дейди режиссёр.

    “Ҳаётимдаги энг даҳшатли воқеа”

    Фото: “Дарё”

    — 1966 йили Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлганида 8 ёшда эдим. Ўшанда ҳамма атом бомба портлади, деб билган. Эрталаб тонгги бешда уйнинг қаттиқ тебранишидан уйғониб кетганмиз. У даҳшатни сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Ҳозир ҳам зилзила ҳақида эшицам ўша кунги воқеалар кўз олдимга келади, — дейди Зулфиқор Мусоқов.

    “Мен кинога ошиқ бўлганман”

    Фото: Зулфиқор Мусоқов архивидан

    — Мактабда ўқиб юрган кезларимдаёқ кино санъатига астойдил қизиқиб, унга “ошиқ” бўлганман. Мен Тошкентнинг эски шаҳар қисмида, “Қорасарой” маҳалласида катта бўлганман. Мактабимиз эса “Қумлоқ” маҳалласида эди. Бир куни “Чувалачи” маҳалласининг ёнидаги кўчада кино олишаётганини кўриб қолдим. Ассистент, яъни режиссёр ёрдамчиси ёнимга келиб: “Болакай, кинода суратга тушишни хоҳлайсанми?”, — деб сўради.

    Эгнимга эски фуфайка кийдиришди ва мен камерадан 150 метр масофада югуриб ўтдим. Кейин бир ҳафта ўша фильмнинг суратга олиш жараёнига қатнаб юрдим. Ана шу воқеадан сўнг менда кинога қизиқиш пайдо бўлди. Йиллар ўтиб, бу Алексей Германнинг “Урушсиз йигирма кун” номли буюк картинаси эканини билдим. Меҳнат қилиб топган биринчи пулим эса 6 рубль бўлган, — дейди режиссёр.

    “Сендан актёр чиқмайди”

    Фото: Зулфиқор Мусоқов архивидан

    — Мактабни тамомлаб, санъат институтига ҳужжат топширганман. Аммо ўзбек тилини яхши билмаслигим кўп панд берган. Актёрлик бўлимида Фарҳод Абдуллаев, раҳматли Гулбаҳор Йўлдошева билан бир йил ўқиганман. Ўқишни ўзлаштириб кетишимга улар кўп ёрдам берган, аммо курс раҳбарим “Сендан актёр чиқмайди, ўзингни қийнамай режиссёрлик бўйича ўқигин”, деган. Унинг тавсияси билан режиссёрлик факультетига қайтадан имтиҳон топшириб, ўқишга кирганман. Ҳамма 5 йилда институтни тугатса, мен 6 йил ўқиганман.

    Курс иши учун ўз маблағимга “Суд куни” номли 10 дақиқалик фильмни суратга олганман. Яъни жиноятчи ва қурбон бўлган боланинг ота-онаси суд залида учрашади ва нигоҳлари орқали  гаплашади. Фильм Москвада ўтказилган фестивалда Гран-прини қўлга киритган. Шундан кейин мени у ердаги Сценарийнавислар олий мактабида ўқишга таклиф қилишган. У ерда кўп нарсани ўргандим ва яна иккита қисқа метражли фильм суратга олдим. “Аскарлар эртаги” номли фильмим Францияда ўтказилган халқаро кинофестивалда намойиш этилиб тақдирланган. Шундан кейин ёруғ юз билан Тошкентга қайтиб келганман, — дейди режиссёр.

    “Сценарий сотиб, пулига олган мебелимдан ҳали ҳам фойдаланаман”

    Фото: Зулфиқор Мусоқов архивидан

    — 1989 йил “Бир қадам ўнгга, бир қадам сўлга” номли сценарийимни сотиб олишган. Бу пулсиз, тийинни-тийинга улаб яшайдиган инсон учун катта бахт эди. Қалам ҳақига мебел сотиб олганман. Ўша мебелдан ҳалигача фойдаланаман. Орадан кўп вақт ўтмай “Абдуллажон” номли фильмни суратга олганман. Уни яратишда Москвада олган билимларим анча қўл келган, — дейди режиссёр.

    “Мусоқовни қамаш керак, дейишган”

    Фото: “Дарё”

    — Фильмларимга эътирозлар ҳамиша бўлган. Кимгадир қаҳрамонларимнинг характери, кимгадир кинодаги воқеалар ёқмайди. Менга жимжимадор сўзлар ёқмайди, ҳаммаси ҳаётий бўлишини истайман. Ҳамма фильмларимнинг суратга олиниши ёки премьерасидан аввал жиддий эътирозлар бўлади.

    “Берлин-Оққўрғон” фильми сценарийсини бадиий кенгашга киритганимда жуда машҳур арбоблардан бири “Буни ёзгани учун Мусоқовни қамаш керак”, деган. Бу гапларни ўз қулоқларим билан эшитганман. “Ватан” фильмининг премьерасидан аввал ҳам шундай эътирозлар бўлган. Ақлтойлар жуда кўп, агар уларнинг гапига қулоқ солсангиз ўзига хослигингиз йўқолади, — дейди режиссёр.

    Фото: Зулфиқов Мусоқов архивидан

    Кинорежиссёр Елена исмли педагог билан оила қурган. У актёрлар хусусий мактабида дарс беради. Улар Темур ва Мария исмли фарзандларни вояга етказган. Мария онаси каби педагог, Темур эса “Осмондаги болалар” фильмидан сўнг бошқа касбни танлашга қарор қилган. У кичик тадбиркор, чоп этиш хизматлари билан шуғулланади. Қизиғи шундаки, кўплаб кинолари аншлаг бўлган кинорежиссёр ҳалигача камтарона ҳаёт кечиради. У оддий “дом”да яшаши, ҳалигача ҳовли олишга пул тўплай олмагани ҳақида гапиришдан уялмайди.

    Фото: “Дарё”

    “Данғиллама ҳовлида яшамасам ҳам жуда бахтлиман, чунки виждоним тоза. Ҳеч кимдан қарзим йўқ, тилим ҳам қисиқ эмас”, дейди кинорежиссёр.

    22.01.2024, 13:20   Изоҳ (0)   77457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: АҚШда фарзандининг тўйини ўтказган Даврон Эргашев, ўғлини уйлантирган Муҳаббат Ҳамроева, муваффақиятсиз пластик операциядан шикоят қилган Феруза Нормато...

    22.01.2024, 09:52

    Безорилар сабаб акасидан айрилган, хотирасини йўқотган, етти қиз ва уч ўғилнинг отаси — Валижон Шамшиев 49 ёшда (фото, видео)

    18.01.2024, 17:38

    Instagram: Хотинидан қўрқадиган Муҳаммадисо Абдулхаиров, туғуруқхонадан чиққан Юлдуз Турдиева, “Қурилиш Усмон”да рол ўйнаган Жавоҳир Зокиров  

    17.01.2024, 22:15

    Instagram: Дубайдан янги уй олган Шаҳзода Муҳаммедова, BMW харид қилган Луиза Расулова, Озода Нурсаидованинг синглисига сюрпризи

    15.01.2024, 22:15

    Икки ёшида илк ролини ижро этган, жонига қасд қилишга уринган ва саломатлигида муаммо сабаб оғир вазн олган актриса Анжела Есимбетова 38 ёшда (фото, видео)

    15.01.2024, 17:20

    “Instagram’да битта пост 18 минг долларга тушган”. 29 ёшли блогер ва тадбиркор Жаҳонгир Хўжаев 120 минг долларлик машинаси, бизнеслари ва даромади ҳақида сўзлаб бе...

    15.01.2024, 13:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.