Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, ўтган дам олиш кунлари кузатилган қулай ҳарорат фонидан сўнг, 25 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва иш ҳафтаси давомида 36-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.
Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво қайд этилади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 36-39 даража, кечаси 21-24 даража бўлади.
Изоҳ (0)