“Барселона” ёзги трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Каталонияликлар Нико Уильямс трансфери барбод бўлгача, бор эътиборини “Манчестер Юнайтед” футболчиси Маркус Рэшфордга қаратади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар “Ливерпуль” футболчиси Луис Диас трансферидан ҳам воз кечади. Колумбиялик футболчинининг юқори нархи клуб режаларини ўзгаришига сабаб бўлди. Шу боис “Барселона” раҳбарияти Рэшфорд вариантига тўхтади. Клуб бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик ҳам инглиз футболчининг трансферига “яшил чироқ ёққани” айтилмоқда.
Манкунианликлар Рэшфорднинг кетишига қарши эмас. Боиси у клуб устози Рубен Аморимнинг режаларига кирмайди. Шунингдек унга тегишли 10-рақам “Манчестер Юнайтед”нинг янги аъзоси — Матеус Куняга берилди. Ушбу ҳолат Маркуснинг кетишидан дарак бермоқда.
Аввалроқ “Барселона” “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямс билан музокаралар олиб борган эди, бироқ футболчи басклар билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Шунингдек, клуб “Аталанта” ҳужумчиси Адемола Луқмон вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Астон Вилла”да ўтказди ва клуб сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)