2025 йилнинг январь—апрель ойларида жами 2 млн 116,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 404,5 минг нафарга ёки 23,6 фоизга ошган.
Январь—апрель ойларида хорижий давлатларга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғизистон — 899 минг нафар;
- Тожикистон — 388,4 минг нафар;
- Қозоғистон — 354,9 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 133,6 минг нафар;
- Россия — 93,9 минг нафар;
- Туркия — 64,2 минг нафар;
- БАА — 58,8 минг нафар;
- Миср — 22,4 минг нафар;
- Таиланд — 15,4 минг нафар;
- Вьетнам — 11,4 минг нафар;
- Бошқа давлатлар — 74,6 минг нафар.
2025 йилнинг январь—февраль ойларида жами 1 млн 32 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилгани ҳақида хабар берилганди. Январь—февраль ойларида чет элга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 795 461 нафар;
- сайёҳлик — 220 771 нафар;
- даволаниш — 8 720 нафар;
- ўқиш — 5 191 нафар;
- хизмат юзасидан — 2 018 нафар.
Ташрифи ошиб бораётган сайёҳлар
2024 йилнинг бошидан туристлар оқими ҳар ой салмоқли ошиб бормоқда. Европа иттифоқи давлатларидан 2024 йилнинг январь ойида 4 601 нафар фуқаро туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Январь март ойларида жами 1 млн 519,3 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган.
5 ойда эса 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган. Шуларнинг, 10,6 минг нафари АҚШдан келган.
6 ойга келиб эса 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрди. 1 октябргача эса жами 5,7 млн нафар келди.
Июнь ойида президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиийлиги, лекин туристлар учун “магнит” бўладиган бирорта замонавий аквапарк йўқлиги қайд этилган эди. Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилган.
Йиғилишда Ўзбекистонда ўтказиладиган фестиваллар календарь режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган эди.
Изоҳ (0)