Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь, шанба БААга қарши майдонга чиқиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Қўлга киритилган 1 очко жамоага мундиал йўлланмасини тақдим этди. Шу муносабат билан FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонни Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади.

Ўзбекистон FIFA Жаҳон чемпионатига 2026 йилда Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган турнирга йўлланма олгани билан чин дилдан табрикланади. Ўзбекистон 1994 йилда FIFAга аъзо бўлганидан бери Олимпиада ўйинлари ва ёшлар мусобақаларида муносиб натижалар кўрсатиб келмоқда. Ажойиб саралаш босқичидан сўнг жамоа ҳақли равишда мундиалда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар “Оқ бўрилар”нинг жаҳон майдонидаги дебютини интиқлик билан кутмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги сўнгги ўйинини ўтказади. Темур Кападзе жамоаси “Бунёдкор” стадионида Қатарга қарши майдонга тушади. Беллашув 18:45 да бошланади.
Изоҳ (0)