FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон мезбонлик қилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини эътироф этди.
“Ўтган ҳафта FIFA Футзал Жаҳон Чемпионати—2024 турнири финал учрашувида иштирок этдим. Бразилия терма жамоаси ҳаяжонларга бой тарзда ўтган учрашувда Аргентина устидан ғалаба қозонди ва рекорд натижа – 6-бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Ўзбекистондаги барча инсонларга раҳмат – турнир бизнинг спортимиз учун ажойиб байрам бўлди ва футболнинг инсонларни бирлаштиришдаги муҳим ролини яна бир бор кўрсатди”.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрдан 6 октябрга қадар футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида бўлиб ўтди. Ўзбекистон мезбонлик қилган мусобақа финалида Бразилия Аргентина устидан ғалаба қозонди.
Ўзбекистон эса А гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.
Изоҳ (0)