Forbes журнали ижтимоий тармоқлардаги энг кўп даромад топувчи ва таъсир кўламига эга 50 нафар блогерлар рейтингини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, тўртинчи йил кетма-кет рўйхатнинг биринчи поғонасини Mr.Beast эгаллади. Унинг йиллик даромади 85 миллион доллар деб баҳоланган, обуначилари сони эса 634 миллионга етган.
Иккинчи ўринда блогер, тадбиркор ва кинопродюсер Дҳар Манн қайд этилган, унинг даромади 56 миллион доллар, обуначилар сони 137 миллион. У ўз фаолияти орқали ҳақиқий Голливуд студиясини ташкил қила олган.
Учинчи ўринни эса инфлюенсер ва профессионал боксчи Жейк Пол эгаллади. Унинг даромади 50 миллион доллар, обуначилари эса 79 миллион. Унинг ноябрь ойида Майк Тайсонга қарши ўтказилиши режалаштирилган жанги катта шов-шувга сабаб бўлган.
Шунингдек, ушбу рейтингга TikTok’даги янги юлдузлар — Аликс Ирл, Жейк Шейн ва Нара Смит, Call HtrDaddy подкастининг бошловчиси Алекс Купер, YouTube’да болалар блогери Мс.Рачел, раққоса ва қўшиқчи Эддисон Рей (яқинда ўзининг Addison номли дебют альбомини чиқарган), Друски ва Адам W. каби комиклар ҳам кирган.
Янги блогерлар орасида ДЖ ва TikTok юлдузи Хандра, юрист ва молиявий масалалар бўйича мутахассис Эрика Куллберг, шунингдек модел ва инфлюенсер Wисдом Кае ҳам бор.
Жорий йилда Forbes рўйхатига кирган 50 нафар блогер умумий ҳисобда қарийб 853 миллион доллар ишлаб топган. Бу 2024 йилга нисбатан 18,5 фоизга кўп. Шу билан бирга, уларнинг умумий аудиторияси ҳам ошган: рейтинг иштирокчиларининг жами обуначилари сони 3,37 миллиард кишидан ошган, бу эса ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп дегани.
Forbes мазкур рўйхатни тузишда учта асосий мезонни инобатга олган: даромад, тадбиркорлик фаоллиги ҳамда обуначилар сони ва уларнинг фаоллиги.
Изоҳ (0)