ChatGPT кундалик вазифаларни ҳал қилишда ажралмас ёрдамчи бўлиши мумкин. Маиший ҳаётни енгиллаштириш ва молиявий мақсадларга бир маромда эришиш учун нейрон тармоғидан қандай фойдаланиш ҳақида сўзлаб берамиз.

Сунъий интеллектнинг жадал ривожланишига қарамай, нейрон тармоқлар “танланганлар” фойдаланадиган юқори технологияли восита сифатида қабул қилинишда давом этмоқда. Шу билан бирга, сунъий интеллект дўконга бориш учун маҳсулотлар рўйхатини тузиш ёки рецептларни топиш каби маиший масалаларни ҳал қилишда ҳам қўлланилиши мумкин.
ChatGPT’дан қандай фойдаланиш мумкин: нейрон тармоқ учун тезкор ғоялар
- Фильмларни тавсия қилиш
Ишдан кейин дам олиб, қизиқарли фильм кўришга қарор қилдингизми? Нейротармоқ сизнинг сўровингизга кўра кинофильмлар рўйхатини тузади. Бунинг учун сиз сўровда жанр, мавзу, сюжет, мусиқий безак ва бошқаларни белгилишингиз керак. Сунъий интеллект сериаллар, треклар, китоблар, театр спектаклларини танлашда аъло даражада ишлайди.

- Машғулотлар режасини ишлаб чиқиш
Индивидуал дастур бўйича мураббий билан фитнес клубда шуғулланиш вақт, куч ва харажат талаб қилади. Уйда машқ қилиш арзонроқ тушади, лекин режа керак. Сунъий интеллект бу ерда ҳам ёрдамга келиб, машқ вариантларини таклиф қилади.
Қуйидаги намуна бўйича нейрон тармоқ учун сўров тузиш мумкин: “Ўз вазнингиздан фойдаланган ҳолда 2 ойлик машғулот дастурини яратинг. Разминка, “нагрузка” прогрессиясини ҳисобга олинг. Кунлар бўйича такрорлашлар, сетлар сонини кўрсатинг. Бажариш техникаси бўйича тавсиялар киритинг”.
- Дўконга бориш учун маҳсулотлар рўйхатини тузиш
Харид пайтида кўпинча муҳим нарсаларни сотиб олишни унутиб қўясиз. Сунъий интеллект бир неча сонияда озиқ-овқат рўйхатини тузишга ёрдам беради: шунчаки ўзингизнинг овқатланиш одатларингиз ҳақида маълумотни промптга киритишнинг ўзи етарли.
Масалан: “4 кишилик оила учун (икки катта ёшли ва 4 ҳамда 7 ёшли икки бола) бир ҳафталик озиқ-овқат рўйхатини тузинг. Бюджет - 300 минг сўм. Уч маҳал овқатланишни ҳисобга олинг. Овқатлар таркибида гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сабзавотлар, дон маҳсулотлари, мевалар, сут маҳсулотлари, болалар учун ширинликлар бўлиши керак. Ярим тайёр маҳсулотлар қўшилмасин. Рўйхатни тоифалар бўйича тузинг: гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари ва ҳоказо. Ҳар бир маҳсулотнинг тахминий миқдорини ҳам кўрсатинг”.
- Болалар байрамини тайёрлаш
Болалар байрамини уйда ҳам ўтказиш мумкин. Лекин бунинг учун аниқ дастур ва хилма-хил фаолият бўлиши керак. Сунъий интеллект танловларни танлаш, меню тузиш, керакли жиҳозларни белгилаш ва ҳатто кичкинтойларнинг эътиборини қандай ушлаб туриш бўйича маслаҳатлар беришга ёрдам беради. Промтга бюджет, умумий вақт, болаларнинг ёши, тадбир мавзуси, шахсий афзалликларни ёзинг. Нейротармоқ вазифани бир неча сонияда бажаради.

- Молиявий режалаштириш
Жамғарма режасини ишлаб чиқиш ёки бир ойлик оилавий бюджетни режалаштириш осон иш эмас, аммо сунъий интеллект бунга қодир. Даромадлар миқдори, жорий харажатлар, капитал яратиш воситалари, истакларни кўрсатинг. Нейрон тармоқдан ҳисоб-китоблар билан босқичма-босқич кўрсатма беришини сўранг.
- Йўл кўрсаткич
Саёҳатга чиқаётганда, сиз ҳар қандай туроператорга қараганда яхшироқ ўз йўналишингизни тузишингиз мумкин. Саёҳат бюджети, давомийлиги ва иштирокчилар сони, тахминий яшаш манзили ва бормоқчи бўлган жойларингиз, ҳордиқ вариантларини киритинг. Нейротармоқ сизга индивидуал саёҳат режасини тақдим этади.
- Рецептларни излаш
Шундай вазиятлар бўладики, музлатгичда баъзи маҳсулотлар қолиб кетади, лекин улардан нима тайёрлашни билмайсиз. Сунъий интеллектдан ингредиентлар ва истакларингизни кўрсатган ҳолда мос рецептни топишни сўранг.
- Овқатланиш режасини тузиш
Оқилона овқатланиш саломатлик гаровидир. Аммо организм эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таомномани танлаш осон эмас, диетологга мурожаат қилиш эса қимматга тушади. Сунъий интеллект сиз учун энг мақбул режани топади — сиз шунчаки ўз ёшингизни, маҳсулот таркиби ва тайёрлаш усули, калорияси, мақсади (вазн тўплаш, озиш ва ҳоказо) бўйича афзалликларингизни, калория ва мақсадингизни ёзиб қўйишингиз керак.
- Томорқадаги иш режаси
Ҳамма нарсани ўз муддатида дала ҳовлига экишга улгуриш учун нейротармоқдан сиз учун боғдорчилик ишларининг батафсил жадвалини тузишини сўранг. Промптда иқлим ва тупроқ хусусиятлари, нимани етиштирмоқчи эканлигингиз, вақт оралиғи, ўғитлар ва кўчатлар учун бюджетни кўрсатинг. Маълумотни қандай форматда олишни хоҳлаётганингизни аниқлаштиринг (жадвал, назорат рўйхати).
Изоҳ (0)