Баъзан сўнгги йилларда тараққиёт шунчаки давом этмаётгандек, балки олдинга қараб югураётгандек туюлади. Баъзилар ҳали мобил телефонларининг барча функцияларини ўрганишга улгурмаган бўлсаларда, атрофдагилар аста-секин принтердаги овқатлар ва массаж қилишни биладиган, ҳамда киприкларни ўстира оладиган роботлар ҳақида гапира бошладилар. Ва бу ҳаммаси эмас, қуйида ана шундай ҳаётингизга қулайлик ва енгиллик олиб кирувчи 10 та ихтиро билан бўлишдик.
- Робот-косметолог

Бугунги кунда робот киприкларни ўстириш бўйича мутахассиснинг ўрнини бемалол боса олади. Тўғри, унинг қўллари ўрнига пинсетга ўхшаган иккита таёқчаси бўлади. Бу қурилма компьютер нигоҳи асосида ишлайди ва мижозни худди киприк ўстирувчи мутахассис каби кўради. Бундай қабулда бўлган хонимларнинг айтишича, муолажа одатдагидан анча тезроқ ўтган ва натижаси уларни хурсанд қилган.
- Ўт ўчиргич-ваза

Жанубий Кореялик муҳандислар катта ҳажмли ўт ўчиргичлар муаммосини ҳал қилишди ва ўзига хос ваза ихтиро қилишди. Одатдаги вақтларда у ерга ҳақиқатан ҳам гуллар қўйиш мумкин, ёнғин чиққан тақдирда эса уни олов манбаи томонга улоқтириш кифоя. Вазанинг синган ташқи қобиғидан ёнғинни тезда ўчирадиган реагент ажралиб чиқади.
- Массажчи робот

Инноватор компаниялардан бири аллақачон робототехника ёрдамида массаж қилишни таклиф этмоқда. Унинг муҳандислари сунъий интеллект асосида юқори технологияли қурилма яратди. Бундай робот мижознинг муаммоли жойларига алоҳида эътибор бериб, лимфа дренаж массажини амалга ошира олади.
- Электрон “тери”

Замонавий технологиялар одамларга узоқда бўлган қариндошлари ва дўстларини қучоқлашга ёрдам беришга тайёр. Олимлар сенсорлари фойдаланувчининг ҳаракатларини танийдиган ва уларни электр сигналларига айлантирадиган электрон терини ихтиро қилишди. Хабар қабул қилувчиси (аниқроғи — тегиниш) ўз сенсорларига бошланғич ҳаракатларни тақлид қилувчи механик тебранишларни олади.
- Ҳидли фильмлар

Гонконглик олимлар яқинда ҳидларни виртуал реалликда сезиш имконини берувчи қурилмаларни ихтиро қилдилар. Ниқоб тақиш ёки юқори лабга махсус гаджетни маҳкамлаш ва 4Д форматидаги видеони ёқиш кифоя. Бундан келиб чиқадики, келажакда биз кино кўришга чинакамига шўнғишимиз ва ҳатто фильм қаҳрамонларини ўраб турган ҳидларни ҳис қилишимиз мумкин бўлади.
- Принтердаги овқат

Бугун десертга нима еймиз? 3D принтерда чоп этилган торт бўлагига нима дейсиз? Ҳа-ҳа, олимлар аллақачон озиқ-овқат сиёҳлари асосида етти хил масаллиқдан иборат чизкейк пиширадиган ва кейин уни лазер ёрдамида тайёрлайдиган қурилмани ўйлаб топишди.
- Шахсий ётоқхонада концерт

Замонавий компаниялардан бири виртуал тадбирларни ўтказиш технологиясини ишлаб чиқмоқда. Одамлар концерт ёки спектаклга ўз диванларида ўтирган ҳолларида аватар сифатида келишлари мумкин, ҳатто саҳнага чиқиб, севимли санъаткори билан қўшиқ куйлаш имкони ҳам мавжуд.
- Ақлли кўча устунлари

Кўча устунлари тез орада шаҳар инфратузилмасининг энг муҳим элементига айланиши эҳтимоли бор. Уларга кўплаб қурилмалар — камера ва сенсорлардан тортиб, телефон ва электромобиллар учун мониторлар ва қувватлаш станцияларигача ўрнатилади.
- Ҳамкасб роботлар

Кундалик ишни ўз зиммасига олишга қодир бўлган бу ёрдамчиларни аллақачон “коботлар” деб аташган. Яқин келажакда офис жамоалари нафақат одамларни, балки қўшни столларга жойлашадиган роботларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
- Ақлли каравот

Ётоқхонадаги иссиқ кўрпа ва очиқ дарча учун кураш аста-секин тугаётганга ўхшайди. Ҳар бири ўз ҳароратини сақлаб тура оладиган икки қисмга бўлинган тўшакли махсус каравот аллақачон ўйлаб топилган . Бу юзалар минус 10 дан плюс 10 даражагача совиши ёки исиши мумкин - фақат тугмани босиш ва ўз ярим каравотингиз учун керакли режимни танлаш кифоя. Махсус алгоритм 36 та биометрик сенсор маълумотларидан фойдаланади ва тун бўйи ҳароратни назорат қилади.
Изоҳ (0)