• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди

    Ҳикматилла Убайдуллаев 2 июлдан бошлаб Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICА) ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тегишли қарор AICА раиси Владимир Норов томонидан қабул қилинди.

    Ҳикматилла Убайдуллаев стратегик коммуникациялар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида мутахассис ҳисобланади. У генератив сунъий интеллект, таълим ва маълумотларни автоматлаштириш ҳамда таҳлил қилиш соҳасидаги амалий ечимлар кесишмасида лойиҳаларни амалга оширувчи хусусий лаборатория — AIМ Lab’нинг асосчиси ва раҳбаридир.

    Илгари у Президент администрацияси тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Хусусан, Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизматига раҳбарлик қилган, шунингдек, Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби лавозимида ишлаган. 2022—2023 йилларда Президент администрациясида АКТ ва жамоат лойиҳалари бўйича етакчи маслаҳатчи вазифасини бажарган.

    AICА ижрочи директори вазифасини бажарувчи Ҳикматилла Убайдуллаев ўз шарҳида қуйидагиларни таъкидлади:

    “Бизнинг асосий мақсадимиз — Марказий Осиёда сунъий интеллект жамиятга хизмат қиладиган, ислоҳотларни қўллаб-қувватлайдиган ва сифатли ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланадиган барқарор сунъий интеллект экотизимини шакллантиришдир.

    Эътиборимиз марказида кадрлар тайёрлаш масаласи турибди. Биз мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёш мутахассисларни ўқитишга мўлжалланган “AI Мактаб” миллий дастурини ишга туширмоқдамиз. У рақамли саводхонлик, машинали ўрганиш асослари, нейрон тармоқлар билан ишлаш, сунъий интеллект этикаси ва реал вазифаларни ҳал қилишда технологияларни қўллаш кўникмаларини ўз ичига олади. Биз минтақалардаги ёшлар глобал жараёнлардан четда қолмаслигини ва сунъий интеллектни ривожлантиришда нафақат фойдаланувчилар, балки ишлаб чиқувчилар, тадқиқотчилар ва тадбиркорлар сифатида ҳам иштирок этишларини истаймиз.

    Иккинчи устувор йўналишимиз — таълим, соғлиқни сақлаш, давлат хизматлари, суд тизими ва экология каби асосий соҳаларга сунъий интеллект ечимларини жорий этишдир. Биз аллақачон бир қатор идоралар билан ҳамкорлик қилиб, пилот лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Вазифамиз — сунъий интеллектни амалий муаммоларни ҳал қилиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва шаффофликни ошириш учун қулай воситага айлантириш.

    Етакчи университет ва институтлар билан мутахассислар тайёрлаш ва Европанинг сунъий интеллект марказларида ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича меморандумлар имзоладик. Шунингдек, ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажрибани жалб қилиш ва энг яхши амалиётларни минтақавий контекстга мослаштириш учун OpenAI, Meta, Hugging Face каби асосий глобал ўйинчилар билан мулоқот олиб бормоқдамиз.

    AICА ҳамжамият учун очиқ платформага айланади: биз AI элчилари, AI аёл лидерлари, ML ҳамжамиятларини жамлаяпмиз, стартаплар учун хакатонлар, форумлар, семинарлар ва тақдимот сессияларини ўтказамиз. Бу шунчаки уюшма эмас, балки ғоялар, тажрибалар, ҳамкорлик ва ўсиш маркази бўлади.

    Минтақадаги сунъий интеллектнинг келажаги нафақат технологик, балки инсонпарвар бўлиши кераклигига ишонамиз. Бизнинг вазифамиз сунъий интеллектнинг ахлоқий, адолатли ва жамият учун максимал фойда келтирадиган тарзда ривожланишини таъминлашдиръ.

    AICА раиси Владимир Норов давлат арбоби, Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти собиқ бош котиби ва Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

    Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICА) минтақанинг 12 та устувор секторида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, таълим ва тадқиқот ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақамли этика тамойилларини илгари суриш мақсадида ташкил этилган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотдир.

    4 июл, 18:10   Изоҳ (0)   1587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳикматилла Убайдуллаев#сунъий интеллект

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзоларига АОКА томонидан моддий ёрдам кўрсатилди (фото)

    14.11.2019, 18:18

    АОКА Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди ҳақида: «Биз вазиятдан хабардормиз, тегишли чоралар кўрилмоқда»

    17.11.2019, 09:37

    The Diplomat мухбири Тошкентда айрим сайтларга кира олмаётганини маълум қилди. АОКА чекловлар йўқлигини билдирди

    21.12.2019, 20:24

    Koronavirus Info Telegram-канали Times.uz деб номланиб, ўз йўналишини бутунлай ўзгартирди

    24.06.2021, 13:55

    Комил Алламжонов Тошкент ҳокими лавозимига тайёрланаётгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    18.02.2022, 14:50

    Комил Алламжонов Тошкент ҳокими лавозимига тайёрланаётгани ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлди?

    19.02.2022, 09:41

    Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

    27.06.2022, 10:47

    «Ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак» — Twitter’да конституциявий ислоҳотлар юзасидан навбатдаги аудиочат ўтказилди

    08.08.2022, 23:14

    «Ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилган тақдирда, мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади» – «снос» ҳа...

    10.08.2022, 22:09

    Президент администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди

    26.08.2022, 16:29

    Улуғбек Қурбонов Сардор Умурзоқовга ўринбосар этиб тайинланди

    01.11.2022, 23:54

    Сунъий интеллект ўзбек жадидларининг кўринишини тасвирлади

    26.10.2023, 17:10

    Сунъий онг хавфми ёки имконият? 

    29.01.2024, 15:50

    ChatGPT ўзбек тилини ўрганмоқда: Wе Digital’дан Uzbek Expert билан

    02.02.2024, 10:55

    Ўзбекистондаги тўққиз нафар таниқли аёлнинг ҳикоялари жонлантирилди

    11.06.2024, 21:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.