Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
“Қўрғон сирлари” сериали юлдузи Мерт Рамазон Демир янги суратини обуначилари билан бўлишди.

“Уйда ёлғиз” фильмидаги ўғрилардан бири — Марвни гавдалантирган актёр Дениел Стерн саҳифасига видео жойлади.
Раққоса Паризода 18 ёши акс этган суратини Storiesʼда обуначилари билан бўлишди.

Тоҳир Содиқов аёли, икки қизи ва ўғли билан Истанбул шаҳрида оилавий хордиқ чиқармоқда.
Актриса Юлдуз Ражабова классик услубда уюштирилган фотосессиясидан сурат жойлади.

Актриса Шаҳло Зоирова уч ўғлининг туғилган кунини нишонлаяпти.
Жаҳон подиумларини забт этган модел Нигина Фахриддинова Бали оролларида дам олмоқда.

Актёр Шаҳзод Султонов хонандаликда ҳам ўзини синаб кўриб, ретро услубида қўшиқ куйлади.
Актриса Раъно Шодиева 45 ёшда ҳам эр аёлини қўлида кўтариб юриши мумкинлигини ўз мисолида келтирди.

Жаҳонгир Отажонов иссиқ ҳавода ҳеч нарса ёқмай ўтирганлар учун тетиклаштирувчи рақс намойиш этди.
Куни кеча Райҳон Тошкентдаги тўйларнинг бирига “бирров”га келганида “навбатчи” хонанда Жасмин унга навбат беришни хоҳламагани ҳақида видео жойлаган эди. Видеопостдан кейин Жасмин Райҳонга алоқага чиқиб, уни ҳақиқатан ҳам кўрмай қолганини айтиб, кечирим сўради.

Бундан кейин Жасминнинг ўзи ҳам унга ҳақоратли сўзлар ёзаётганларга қарата тўйдаги воқеа ҳақида гапириб, бу администраторлар ва ёрдамчиларнинг айби билан бўлганини айтди.
Изоҳ (0)