• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Мусиқа Шоу-бизнес

    “Сиқилма” билан танилган, азадор пайти ҳам қўшиқ куйлаган, президентга мактуб ёзган Машҳур Муҳаммад 38 ёшда

    Бугунги кунда энг ҳит тароналардан бирига айланган “Сиқилма” қўшиғи муаллифи Машҳур Муҳаммад 38 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан хонанданинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига назар соламиз.

    “9 ойда эмас, 11 ойда туғилганман”

    Фото: Instagram

    — Туғилишим ҳам осон бўлмаган. Ҳамма 9 ойда туғилса, мен 11 ойда туғилганман. Тўлғоқ вақти етиб, онам туғуруқхонага борганда, ақли заифроқ аёл билан хонадош бўлиб қолган. Ўша аёл кечаси билан йўлакларда бақириб чиқаркан, шунда онамнинг дарди қочиб кетган. У пайтда сунъий тўлғоқ чақиришлар бўлмаган-да. Шундан кейин шифокорлар уйга рухсат бериб юборишган. Ўша пайтда талаба эдилар, ҳамма фанларини ёпиб олиб бемалол бўлганларидан кейин туғилганман. “Она, ишни битириб олинг”, деган эканман-да. Апрелда туғилишим керак бўлган, лекин июнда туғилганман. Соғлиғимда муаммолар бўлмаган, фақат катта бўлиб, 5 килограммдан ошиб кетганман.

    Болалигим зўр ўтган, ҳамманикига ўхшаш эмас. Ўзимни боладек ҳис қилмаганман. Раҳматли бобом ўзи билан тўй-маросим, чойхона, ҳатто жанозаларга ҳам олиб борарди. Чоллар билан гаплашиб маза қилардим. Синфдошларимнинг гапи эса ёш болача туюларди. Амитабҳ Баччаннинг фильмларини томоша қилардим, расм чизардим. Шеър машқ қилардим. Умуман, ижоднинг ҳар бир турини синаб кўрганман, дейди у.

    “Боғча опаларимга латифа айтиб, қизиқчиликни бошлаганман”

    Фото: Instagram

    — 2-3 яшар эдим. Боғчага борадиган пайтларим кулги дарғаси Муҳиддин Дарвешов, Мирзабек Холмедовнинг кассеталарини эшитиб, тарбиячиларимга сўзма-сўз айтиб берган эканман. Боғча опаларим онамга ўғлингиз бизга латифа айтиб кулдириб ўлдириб қўйди, дейишганда, қани бизга ҳам айтиб бер-чи дейишган. Шундан сўнг уйдагилар бу иқтидоримни қўллаб-қувватлаб, аввал боғча тадбирларида, кейин туман, вилоят, республика миқёсида қатнашиб, ғолиб бўлганман.

    Мустақиллик эълон қилинган куннинг эртасига, 1991 йилнинг 1 сентябрида Андижонда катта саҳнага чиққанман. Чиқишимдан сўнг вилоят ҳокими ўрнидан туриб, амалдорлари билан қарсак чалган. 3-4 ёшли болага шу қарсак ёққан. Ўша олқишлар сабаб Машҳур ҳали ҳам санъатда, дейди хонанда.

    “Қизиқчиликни тўхтатиб, хонанда бўлишни танладим”

    Машҳурбек 10 ёшида Обид Асомовнинг акаси Собит Асомов хотирасига бағишланган кечада Тошкентдаги Алишер Навоий кинотеатри (собиқ Панорама) саҳнасида чиқиш қилган ва Гран-при соҳибига айланган. Обид Асомовнинг шахсан ўзи 10 яшар Машҳурга телевизор совға қилганини у ҳалигача ҳаяжон билан эслайди.

    Фото: Instagram

    — Бирмунча вақт Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида бир кўрсатувга бошловчи қилиб қўйишган. Ҳар ой Андижондан Тошкентга келиб, бир ойлик съёмкани ёзиб кетардик. Ҳеч қандай пул, гонорар деган нарса йўқ эди. Аксинча биздан пул олишмаётганига хурсанд бўлардик. Шундан кейин секин-секин хонандаликка қизиқиш ҳам ортиб борди. Устозларим ёки қизиқчилик ёки хонандаликдан бирини танлашим кераклигини айтган. Шу билан қизиқчиликни тўхтатганман, дейди у.

    “Азадор вақтим ҳам қўшиқ куйлардим”

    Фото: Instagram

    — 20 йил бўлибдики, хонандалик қиламан. Саҳнада қўшиқ куйлаётган вақтим мен ўзимдан рози, ўзимдан хурсанд бўламан. Билингки, бошқа иш билан машғул бўлаётганимда, аслида, бу иш менга унчалик ҳам ёқаётган бўлмади (кулиб). Ҳар қандай вақтда, ҳаётнинг энг оғир пайтларини ҳам қўшиқ куйлаб ўтказганман. Азадор бўлган пайтларим, мусибат, қайғуда бўлсам-да, куйлаш шу қадар қон-қонимга сингиб кетганки, ўша вақтда ҳам хиргойи келаверган, дея хотирлайди хонанда.

    “Йўлимда тоғлар бор эди”

    Машҳурбек Раимжонов хонандаликни 2005 йилда бошланган бўлса, 20 йил ўтиб, 2025 йилда ижодида “портлаш” бўлди.

    Фото: Instagram

    — Санъат институтига қабул қилинганимдан сўнг ростмана санъат бошланган. У ердаги муҳит, ҳар томонлама ўсиш шунда бўлган. Устозларим овоз имкониятимни юқори баҳолаб, ҳозирги Машҳурбекнинг овози шаклланишида ҳисса қўшган.

    Ижодий йилимни ўз таърифимча айтадиган бўлсам, менинг йўлимда тоғ бор эди. Ўша тоғнинг устига чиқмагунимча кўринмас эдим. Кимнингдир йўли текис, кимникидир қийшиқ, бошқа бировники тиканзор бўлса, меникида тикка улкан тоғ бор эди. Токи уни машаққат билан забт этмагунимча кўринмас эдим. Ўзимнинг фаразим бўйича шундай ўйлайман, дейди ижодкор.

    “Президентга ёзган мактубим етиб борган, ҳатто асраб қўйилган экан”

    Машҳурбекнинг болалигида шундай воқеа бўлганки, нафақат хонандалар, балки миллионлаб аҳолининг унча-бунчасида такрорланмайди. Гап шундаки, у президентга мактуб ёзган. Хатни ҳамма ҳам ёзиши мумкин, аммо ҳамманинг мактуби ҳам президентнинг қўлигача етиб боравермайди. 

    Фото: Instagram

    — Президентимизни табриклаб қўйсанг бўларди, деб онам таклиф берган. Ҳам пайғамбар ёшига етгани билан, ҳам сайловда ғолиб чиққани муносабати билан. Ҳам Янги йил, янги аср, янги мингйиллик — бешта сабаб бўлган. Шулар билан бола тилидан самимий қутлаганман ва “Бир кун Мустақиллик байрамида қаршингизда қўшиқ куйлаш насиб қилсин” деган тилагимни ҳам қўшиб қўйганман. Йиллар ўтиб ўша хатимни ўзимга қайтариб берганларида шокка тушиб қолганман. “Нега хат ёзмай қўйдинг?”, деганларида нима дейишимни билмай қолгандим. “Газни бос, болам, мен сен биланман” деб чаккамдан ўпиб қўйган. Ҳозирги юртбошимиз билан ҳам кўп кўришганман. Бош вазир бўлган вақтларида бир концертдаги ғайратимни кўриб, ёнларига чақириб, бунга битта қўшиқ камлик қиляпти, эртага иккита айцин, деганлар. Ўшанда уларни биринчи марта кўриб тургандим, кейин билсам, бош вазиримиз экан, дейди Машҳур Муҳаммад.

    “Сиқилма”нинг сўзлари шаршара каби қуйилиб келди”

    Фото: Instagram

    — Андижонда оилавий Янги йил байрамини нишонлаётган эдик. Хаёлимда “Санданам, манданам” деган жумла пайдо бўлди. Ўша пайтда 3-4 та қўшиқ бошлаб қўйиб, илҳом келмай, охирига етказолмай қолаётгандим. “Сиқилма” эса ҳеч қандай “божхона кўрикларисиз, тафтиш-у бадиий кенгашларсиз” тўғридан тўғри самодан қуйилиб келди. Февраль ойида тўлақонли мотив шаклланди. Шеърни бастакорга бериб, овоз ёзиш студиясига борадиган пайтим келганди. Бир куни уйга рўзғор қилиб бозорда юрганимда қўшиқнинг охиридаги шеъри келиб қолди. Қаердандир “Эҳ, сиқилма” деган овоз келди. Ундан кейин “Сиқилма ишларинг юришмаса ҳам, дўстларинг ёнингда туришмаса ҳам” дея сўзлар, қофия шунчалик оқиб келдики, гўё шаршарадек. Буни тез ёзиб олиш керак деб диктофон қидириб қолдим, дея эслайди у.

    “Блогерлар ‘Сиқилма’ни ўз саҳифасига қўйиш учун пул ҳам таклиф қилди”

    Фото: Instagram

    — Қўшиқ ҳали расман премера бўлмай туриб, кичик бир қисми интернетда тарқалганда одамларнинг тилида жаранг соча бошлади, челленжлар бошланди. Аудио форматдаги вариант эса бир кундаёқ миллиондан ошиқ кўришлар сонига эга бўлди. Премьера қилингач эса, ҳали клипи бўлмай туриб яхшигина “просмотр” йиғди. Ҳозирги куннинг талаби бор — бир санъаткорнинг қўшиғи чиққач оммалашиши учун ҳамкасбларидан, блогерлардан ўз саҳифасига қўйиб беришини сўрайди. Менда блогерларнинг ўзи “биз қўйсак майлими, харажати бўлса қиламиз”, деди. Қилиниши керак бўлган ишлар Аллоҳ томонидан ўзидан ўзи бўлиб кетди. Мен қўшиқ ёзиб, муаллиф деган шарафга эга бўлган оддий иштирокчиман, холос.

    “Сиқилма”нинг бошқа қўшиқларимдан бир фарқи борки, ҳар ижро қилганимда кўзимга ёш келади, юрагим қийналади, томоғимга нимадир тиқилади. Қўшиқнинг ўзи тез фурсатда ёзилди-ю, аммо унгача бўлган давр осон кечмаган — шунинг таъсиридир балки, дейди хонанда.

    “3та катта санъаткор қаторида жонли концерт берганман”

    Хонанда 2015 йилда илк яккахон концерт дастурини тақдим этган.

    Фото: Instagram

    — Ўша вақтларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройида жонли ижрода концерт берган хонандалар 4 та эди. Февралда Гулсанам Мамазоитова, март ойида мен, апрелда Озодбек Назарбеков, ноябрда Жаҳонгир Отажонов жонли концерт қўйган. Ҳамма масъулиятни ўз бўйнимга олаверганимдан концертга уч кун қолганда овозим йўқолиб қолди. Устоз санъаткорларнинг тажрибасида ҳам бу ҳолат бўлган экан. Россиядан келтирилган махсус дорилар беришди, уч маҳалдан ичдим-у, овозимни синаб ҳам ўтирмай концертга кетдим. Овозни созлашга ҳам улгурмаганман, “Баҳо-о-о-р” деб бошлаганимда микрофон чийиллаб кетган. Томошабинлар қарсак чалишни ҳам, нима қилишни ҳам билмай қолган (кулиб). Лекин рэпертуар барчага ёққан, мухлислар концертдан мамнун бўлиб чиқиб кетган, дейди Машҳур Муҳаммад.

    “Овоз”даги чиқишимда овозимдан танишади деб ўйлаганман”

    Фото: Instagram

    — “Овоз” телелойиҳасида қатнашишим аввалдан режалаштирилмаган, сюрприз тариқасида борганман. Энг қизиғи, овозимдан менлигимни билиб, ўгирилишади деб ўйлаганман. Лекин танишмади (кулиб). Мени ҳайрон қолдиргани шу бўлган. “Раҳмат сизларга, омадингизни берсин” деб чиқиб кетмоқчи ҳам бўлганман. “Сизлар билан 10 йилдан кейин гаплашамиз” деган гапимни эса ҳеч қандай мақсадда айтмаганман, шундай хаёлимга келган гап эди. Ҳозир ҳам Instagramʼдаги мени белгилаб, Stories қўйганларнинг Storiesʼини ўзимга қўёлмасам, ака сиз билан 10 йилдан кейин гаплашамиз дейишади (кулиб), дейди у.

    23 июн, 10:15   Изоҳ (0)   1531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Машҳур Муҳаммад#«Сиқилма» қўшиғи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ундан кўра шу пулни бошқа эҳтиёжингизга ишлатинг, дейман”. Тошпўлат Маткаримов уни тўйга чақирадиганларни бу фикрдан қайтаришга уриниши ҳақида гапирди

    25 март, 09:56

    “Жунглидаги гумбурлаш": Муҳаммад Алига қарши тарихий жангда рингга чиққан афсона вафот этди 

    22 март, 16:07

    “Сардор” 25 ёшда: сериал қаҳрамонлари ўтган вақт ичида қанчалик ўзгарган?  

    2 апрел, 14:01

    Руҳий саломатлик ва ички хотиржамликни афзал кўриб офлайн ҳаётни танлаган юлдузлар

    12 апрел, 14:10

    “Рашк ақлдан устунлик қилган”. Сўнгги кунларида малика Диана атрофида нега папарацци кўп бўлган?

    14 май, 13:24

    Фожиали башоратга айланган маржон: Миср маликасининг ҳаётини вайрон қилган тақинчоқ ҳақида 

    15 май, 09:46

    Коппола, Смит, Ҳадид: брендга айланган оилалар қандай пул топади?

    21 май, 13:55

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    17 май, 16:00

    Гули Хоним Шайх “Лондон шаҳри эркин фуқароси” унвони билан тақдирланган биринчи ўзбек аёли бўлди

    28 май, 10:56

    Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони “Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти” кўргазмасида бўлди (фото)

    29 май, 15:39

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    8 июн, 13:30

    Instagram: Ота-онасига уй совға қилган Мафтуна Шокирова, актёрга турмушга чиқаётган Шаҳло Алижонова, Севара Назархон ҳажда 

    13 июн, 10:57

    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

    16 июн, 18:00

    “Сизда қурол борми, бизда ҳам бор” — АҚШда қора танлилар ҳуқуқлари учун курашган “Қора пантералар”

    21 июн, 15:05

    “Олтин тўп” учун асосий даъвогар номи ўзгарди — ТNТ Sports

    22 июн, 20:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 11 ёшли қиз дўкон томида ток уриши оқибатида вафот этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:28

    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

    Реклама | 23 июн, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:19

    Зеленский АҚШнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 июн, 16:05

    Машҳурлик уларга керак эмас: таниқли инсонларнинг ака-сингиллари қандай кўринишда?

    Шоу-бизнес | 23 июн, 15:50

    Колумбияда 57 нафар ҳарбий ўғирлаб кетилди

    Дунё | 23 июн, 15:40

    UzChess Cup. Нодирбек Абдусатторов Masters гуруҳида етакчига айланиб олди

    Спорт | 23 июн, 15:35

    Улан-Баторда Ўзбекистон—Мўғулистон бизнес-форуми ўтказилди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 15:30

    Tesla АҚШда илк бор роботакси хизматини ишга туширди (видео)

    Технологиялар | 23 июн, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.