Фильмларда бирга ўйнаган айрим актёр ва актрисалар ҳаётда ҳам дўст бўлиб қолган. Қуйида муносабатлари экранда бошланиб, ҳаётда ҳам давом этган юлдузли жуфтликлар ҳақида сўз боради.

Софи Тёрнер ва Мейси Уильямс
Софи ва Мейси “Тахтлар ўйини” сериали орқали танилган. Улар сериалда опа-сингил ролини ўйнашган, лекин аслида ҳам бирга катта бўлган. Улар орасида атиги бир йил фарқ бор, шунинг учун жуда яқин бўлган.
У менинг энг яқин дўстим эди, ҳамма сирларимни унга айтардим, деган Софи.
Улар бу даврни унутилмас қилиш учун, ролларга тасдиқланган санани татуировка қилиб олган.


Камила Мендес, Лили Рейнхарт ва Меделин Пецҳ
“Ривердейл” сериалида бу уч актриса дугоналар образида чиққан. Дастлаб уларни фақат касблари бирлаштирган, лекин кейинчалик чин дўстга айланишган.
Ҳозир мен, Меделин ва Лили аввалгидан ҳам яқинмиз. Улар менга жуда қадрли, деган Камила.
Улар ҳали ҳам бирга учрашиб туради, байрамларда иштирок этади ва мухлислар учун қизиқарли коспилейлар қилади.

Тоби Магуайр ва Леонардо Ди Каприо

Леонардо Ди Каприо ва Тоби Магуайр узоқ вақтдан буён дўст. Қолган актёрлар ҳали бу даражага етмаган. Улар 12 ёшларида танишган. Биринчи марта кастингда кўришган, кейин эса “Бу боланинг ҳаёти” фильмида бир-бирларига рақиб бўлиб рол ўйнаган. Бироқ ораларида дўстлик кучайиб, кейинчалик биргаликда бир лойиҳада ишлашга қарор қилган. Бу ҳамкорликдан “Буюк Гецби” фильми дунёга келган.
Тимоти Шаламе ва Зендая

Тимоти ва Зендая 2019 йилда “Дюна” фильмини суратга олаётганда танишган. Экранда улар бир бирига шу даражада мос тушишдики, мухлислар уларни жуфтлик деб ўйлай бошлашган. Аммо улар доимо фақат дўст бўлиб қолган.
Уларнинг дўстлиги ҳам синовдан ўтган: бир сафар Зендая Тимотининг Нью Йоркдаги уйини жиҳозлашга ёрдам берган.
Ҳаммаси тартибли бўлиши керак эди — пиёла, ликопча, қошиқ-пичоқ, ювиш воситалари… Бир кишига нима керак бўлса, ҳаммасини олдик, деган эди Зендая.
Зендая ҳатто унга матрас ҳам олиб берган.
Ариана Гранде ва Синтия Эриво

Ариана ва Синтия “Ёвуз: Ғарб жодугарининг эртаги” фильми орқали танишган. Аввалдан бир-бирлари ҳақида эшитган бўлса-да, чинакам дўстлик суратга олиш вақтида бошланган.
У мен учун опамдек бўлиб қолди. Бир-биримизда керакли ҳамма нарса борлигини ҳис қилдик, деган Ариана.
Синтия ҳам бу фикрга қўшилган:
Уйимда полга ўтириб, уч соат давомида гаплашдик. Ҳаёт, санъат, ҳамма нарса ҳақида, деб эслаган у.
Райан Рейнолдс ва Хю Жекман

Райан ва Хю 2008 йилда “Россомаха” фильмида танишишган. Ўшанда Хю янги ролга киришаётган Райанга ёрдам берган. Шундан бери улар дўст бўлиб қолишган. Улар тез-тез қизил йўлакларда ва шахсий ҳаётда учрашиб туришади.
2024 йилда Райан эски дўстини яна ролга қайтаришга кўндирди. Чунки бунга фақат у эриша оларди.
Ўйлайманки, узоқ давом этадиган дўстликнинг сири — оилавий муносабатлардагидек. Керакли маслаҳатларни бир-биримиздан оламиз, деган Райан.
Изоҳ (0)