• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янгиланган статистика: Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? 

    Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38 млн нафарга етмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 37 859 698 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Шундан:

    • Аёллар сони – 18,8 млн киши
    • Эркаклар сони – 19,1 млн киши
    • Шаҳар жойларда – 19,3 млн киши
    • Қишлоқ жойларда – 18,6 млн киши.

    Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь май ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистон Республикасида 3 киши яшайдиган уй хўжаликлари улуши 11,2 фоизни ташкил этди. 

    Оила аъзолари 3 кишидан иборат уй хўжаликлари улуши йиллар кесимида:

    • 2010 йил – 9,4 фоиз
    • 2015 йил – 9,9 фоиз
    • 2020 йил – 10,2 фоиз
    • 2024 йил –11,1 фоиз
    • 2025 йил (январь май) –11,2 фоиз.

    Кўп болали оилалар улуши:

    2025 йил январь—май ойларида ўтказган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, тўрт ва ундан ортиқ фарзандли оилалар улуши 8,5 фоизни ташкил этди. 

    Сўнгги 15 йил ичида кўп фарзандли уй хўжаликлари улуши барқарор даражада сақланиб қолмоқда. Қуйидаги маълумотлар бунга мисол бўла олади:

    • 2010 йил — 7,6 фоиз
    • 2015 йил — 7,9 фоиз
    • 2020 йил — 7,2 фоиз
    • 2024 йил — 7,3 фоиз
    • 2025 йил (январь—май) — 8,5 фоиз.

    Ушбу статистик маълумотлар Ўзбекистон жамиятида кўп фарзандли оилаларнинг барқарор улушга эга эканини кўрсатади. Айни вақтда 2025 йил бошида эса нисбий ўсиш кузатилган.

    Ўзбекистонда 2025 йилда неча киши вафот этиши мумкинлиги прогноз қилинган эди. Ўзбекистонда ўлимлар сони 2025 йилда 223,9 минг кишини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 ёшни ташкил этади. Мамлакатда ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи қон айланиш тизими касалликлари сабаб юз бермоқда.

    1 апрель ҳолатига ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 1 км² га ўртача 6 983,2 кишини, Андижон вилоятида 807,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 615,7 кишини ташкил этган.

    Ҳудудлар кесимида 1 км² га тўғри келадиган аҳоли сони қуйидагича:

    • Қорақалпоғистон Респ. — 12,2 киши
    • Андижон вилояти — 807,9 киши
    • Бухоро вилояти — 51,8 киши
    • Жиззах вилояти — 72,8 киши
    • Қашқадарё вилояти — 128 киши
    • Навоий вилояти — 9,9 киши 
    • Наманган вилояти — 422,7 киши
    • Самарқанд вилояти — 257,3 киши 
    • Сурхондарё вилояти — 147,3 киши
    • Сирдарё вилояти — 218,3 киши
    • Тошкент вилояти — 206,2 киши
    • Фарғона вилояти — 615,7 киши
    • Хоразм вилояти — 337,1 киши
    • Тошкент шаҳри — 6 983,2 киши.

    1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 15—49 ёш тоифасига мансуб аёллар сони 9 миллион 424 минг нафарни ташкил этди.

    Таъкидланишича, бу кўрсаткич йиллар давомида барқарор ўсишни намоён этмоқда. Қуйида мазкур тоифадаги аёллар сонининг йиллар бўйича динамикасини кўриш мумкин:

    • 1991 йил — 4 821,2 минг киши;
    • 1995 йил — 5 418,5 минг киши;
    • 2000 йил — 6 289 минг киши;
    • 2005 йил — 7 172,2 минг киши;
    • 2010 йил — 7 945,4 минг киши;
    • 2015 йил — 8 649,3 минг киши;
    • 2020 йил — 8 982,3 минг киши;
    • 2025 йил — 9 424 минг киши.

    Демографик динамика мамлакатда аҳоли таркиби ва ижтимоий сиёсат юзасидан муҳим маълумотлардан бири ҳисобланади. Айниқса, репродуктив ёшдаги аёллар сонининг ортиши соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат бозорида стратегик режалаштириш учун муҳим асос ҳисобланади.

    2025 йилнинг январь—апрель ойларида, республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

    Туғилишларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:

    • Самарқанд вилояти — 32 118 та
    • Фарғона вилояти — 30 371 та
    • Қашқадарё вилояти — 29 792 та
    • Сурхондарё вилояти — 24 599 та
    • Андижон вилояти — 23 513 та
    • Наманган вилояти — 22 843 та
    • Тошкент вилояти — 20 698 та
    • Тошкент шаҳри — 20 023 та
    • Хоразм вилояти — 12 447 та
    • Бухоро вилояти — 12 390 та
    • Қорақалпоғистон Респ. — 11 896 та
    • Жиззах вилояти — 11 787 та
    • Навоий вилояти — 7 367 та
    • Сирдарё вилояти — 6 634 та.

    2024 йил бўйича

    Туғилиш статистикаси

    2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар. Мамлакатда 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. Ўтган йилда туғилганлар сони нафақат 2023 йил, балки 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.

    Туғилишнинг камайиши республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда. Шаҳарларда туғилиш қишлоқлардан кўра тезроқ қисқармоқда. Хусусан, 2023 йилда шаҳарларда 480,2 минг бола туғилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 454,5 мингтагача кескин қисқарган. Қишлоқларда эса 2023 йилда 481,8 минг, ўтган йили 471,9 минг чақалоқ дунёга келган.

    Никоҳлар ва ажрашишлар

    2024 йилда Ўзбекистонда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу камида 15 йиллик минимум кўрсаткич ҳисобланади. Ҳатто 2010 йилда ҳам 292,3 минг никоҳ рўйхатга олинган. Яъни никоҳлар аҳоли сонига мутаносиб равишда ўсмаган. 

    Ўтган йил мобайнида никоҳ тузганларнинг 136,7 минг нафари (50,3 фоиз) шаҳарларда, 135,1 минг нафари (49,7 фоиз) қишлоқ жойларида яшовчилар бўлган.

    Ўтган йили никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошишда давом этган. Яъни эркакларда 27,1 ёш, аёлларда 22,3 ёшга етган (2023 йилга нисбатан 0,1 ёшга юқорилаган).

    Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд (31,4 мингта), Қашқадарё (29,2 мингта), Фарғона (29,2 мингта) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

    Умр кўриш давомийлиги

    Ўзбекистонда 2024 йилда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Мамлакатда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

    • 1991 йилда — 66,4 ёш
    • 1995 йилда — 69,1 ёш
    • 2000 йилда — 70,8 ёш
    • 2005 йилда — 71,8 ёш
    • 2010 йилда — 73 ёш
    • 2015 йилда — 73,6 ёш
    • 2020 йилда — 73,4 ёш 
    • 2024 йилда — 75,1 ёшни ташкил этди.

    Туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги ҳудудлар бўйича қуйидагича:

    • Тошкент шаҳри — 76,8 ёш;
    • Фарғона вилояти — 76,6 ёш;
    • Бухоро вилояти — 76,3 ёш;
    • Жиззах вилояти — 76 ёш;
    • Навоий вилояти — 75,8 ёш;
    • Тошкент вилояти — 75,1 ёш;
    • Самарқанд вилояти — 74,8 ёш;
    • Наманган вилояти — 74,6 ёш;
    • Хоразм вилояти — 74,6 ёш;
    • Қашқадарё вилояти — 74,4 ёш;
    • Сурхондарё вилояти — 74 ёш;
    • Андижон вилояти — 73,7 ёш;
    • Қорақалпоғистон Респ. — 73 ёш;
    • Сирдарё вилояти — 72,2 ёш.

    Ўзбекистон ёшлари неча ёшда турмуш қурмоқда?

    2024 йилда биринчи марта никоҳланаётган эркакларнинг ўртача ёши 26,2 ёшни, аёлларнинг ўртача ёши эса 21,8 ёшни ташкил этди.

    Бу кўрсаткичлар аввалги йиллардаги тенденциялардан бир оз фарқ қилади. Қуйидаги статистик маълумотлар орқали йиллар давомида ўзгаришларни кўриш мумкин:

    Эркаклар бўйича динамика:

    • 2000 йил — 24,2 ёш
    • 2005 йил — 25 ёш
    • 2010 йил — 25,6 ёш
    • 2015 йил — 25,9 ёш
    • 2020 йил — 26,4 ёш
    • 2024 йил — 26,2 ёш

    Аёллар бўйича динамика:

    • 2000 йил — 21,4 ёш
    • 2005 йил — 22,2 ёш
    • 2010 йил — 22,4 ёш
    • 2015 йил — 22,5 ёш
    • 2020 йил — 22,3 ёш
    • 2024 йил — 21,8 ёш.
    8 июл, 22:59   Изоҳ (0)   2702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #аҳоли#демография#статистика

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Акмалхон Ортиқов Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари этиб тайинланди

    28.07.2017, 19:06

    20 йил хорижда ишлаган мутахассис Ўзбекистонга қайтиб, вазир ўринбосари сифатида фаолият бошлади

    07.05.2018, 09:34

    Ўзбекистон ТИВ биринчи ўринбосари: «Мен ЕОИИ фаолиятида қатнашишимиз тарафдориман»

    26.12.2019, 19:27

    Рентгендан атом бомбасигача. Жорий йилда кутилаётган ўнта илмий юбилей

    25.01.2020, 08:34

    Австралия аҳолиси Биринчи жаҳон уруши давридан буён биринчи марта қисқарди

    20.03.2021, 12:10

    Россиядан 1,3 мингдан ортиқ чет эллик депортация қилинди

    30.06.2021, 18:26

    Украинадаги уруш ва сафарбарлик оқибати: Россияда демографик инқироз кузатилмоқда

    19.10.2022, 11:38

    Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?

    03.02.2023, 22:58

    Демографик ўсиш: иқтисод учун юкми ёки имконият?

    02.08.2024, 16:00

    Вьетнамда “бир оилага икки фарзанд” сиёсати бекор қилинди

    4 июн, 20:45

    Покистонда бино қулаши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди (видео)

    7 июл, 16:55

    Бред Питтнинг янги севгилиси Инес де Рамон ким ва нима учун бутун Голливуд у ҳақда гапирмоқда?

    8 июл, 13:25

    Президент Наманганда маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича топшириқ берди

    7 июл, 17:45

    Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди

    7 июл, 19:30

    Испанияда самолёт юқори кучланишли электр симига урилиб, ҳалокатга учради — қурбонлар бор

    7 июл, 20:25

    Жиззахда 1,3 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум қилинди

    7 июл, 18:45

    АҚШ “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳини террористик ташкилот рўйхатидан чиқаради

    8 июл, 09:49

    Техасдаги сув тошқини қурбонларининг сони 100 нафардан ошди (видео)

    8 июл, 11:39

    Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда — Axios

    8 июл, 11:11

    Ўзбекистонда аҳоли даромад манбаларини кўпайтириш учун 4 та банк 500 млрд сўм кредит ажратади

    8 июл, 12:26

    Чет элдан қайтган ўзбекистонликларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    8 июл, 13:12

    Ўзбекистонда йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади

    8 июл, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.