Акмалхон Ортиқов Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг демография, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га ҳукуматдаги манба маълум қилди.
Акмалхон Ортиқов 1980 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
2001—2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги тизимида, 2013—2015 йилларда Наманган вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, 2015—2017 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритиб келган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)