• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ТИВ биринчи ўринбосари: «Мен ЕОИИ фаолиятида қатнашишимиз тарафдориман»

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россиянинг «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш мамлакат учун иқтисодий жиҳатдан фойдали эканини таъкидлади.

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Фото: Халқаро пресс клуб
    У ёки бу мамлакатнинг у ёки бу ташкилот таркибига кириши, унинг фаолиятида қатнашиши аввало шу мамлакатнинг ўзи учун фойдали, манфаатли бўлиши керак. Ахир у аъзо бўляпти. Шу боис ҳозирда ушбу масала ўрганилмоқда, атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари тарозига қўйилиб, кейин, табиийки, қарор қабул қилинади.

    Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот (ЕОИИ) билан яқин муносабатда бўлишини қувватлантирадиган омиллар бор. Биз жуғрофий жиҳатдан марказда жойлашганмиз. Ҳеч бир масалани Ўзбекистоннинг ёки Марказий Осиёнинг бирор бир мамлакати иштирокисиз ҳал қилиш мумкин эмас. Россия — ушбу ташкилот аъзоси, бизнинг стратегик шеригимиз, иттифоқчимиз. Қозоғистон ҳам — стратегик ҳамкор. Географиянинг ўзи бизни ушбу ташкилот билан яқин бўлишга ундамоқда. Мен ЕОИИни назарда тутяпман.

    Ҳозир Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, саноати, қишлоқ хўжалиги ўсмоқда. Экспорт ошмоқда. Бизга бозор, макон керак. Бу макон қаерда? Бу макон Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳисобланган Қозоғистонда, Россияда, Қирғизистонда, шу боис мен очиқ айтаман — мен бу ташкилот фаолиятида қатнашиш тарафдориман. Фақат иқтисодий манфаатлардан келиб чиқиб.

    Яна бир аҳамиятга эга омил — бу демография. Ўзбекистонда аҳоли сони ошмоқда, ҳар йили 700 минг кишига кўпаймоқда. Табиийки, биз 700 минг кишини муносиб иш жойи билан таъминлай олмаймиз. Бу нимага олиб келади? Миграцияга. Халқимиз қаерга кўчяпти? Россияга, Қозоғистонга. Бу омил ҳам Ўзбекистонни ЕОИИ билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлашига ундамоқда. Бу ташкилотда аъзо мамлакатлардан келган мигрантлар учун шароитлар бошқа, қарор қабул қилишда шу шарт-шароитларни ҳам ҳисобга олиш керак.

    Яна, бу ҳам катта аҳамиятга эга омил, Россия билан маҳсулот айирбошлаш ҳажмимиз етти миллиард долларга тенг, олдимизга уни 10 миллиард долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Қозоғистон билан ҳозир уч миллиард, уни беш миллиард долларга олиб чиқиш керак.

    Агар Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу кимгадир ёқмаслиги мумкин. Лекин биз нега кимгадир ёқиш-ёқмаслигига қараб ўтиришимиз керак. Биз ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилишимиз керак. Агар бу бизнинг миллий манфаатларимизга мос келса, демак, ташкилотга кириш керак, у билан ҳамкорлик қилиш керак. Биз кузатяпмиз, кўряпмиз — ЕОИИнинг нуфузи ошиб бормоқда. Кўплаб мамлакатлар билан эркин савдо тўғрисида битимлар имзоланди. Хитой билан, Ҳиндистон билан, Сербия, Миср ва ҳатто Вьетнам билан ҳам. Жиддий миқёс бу. Бизга нима керак? Бизга иқтисодиёт керак. Мен бу ерда ҳеч қандай сиёсат йўқ, деб ҳисоблайман, биз бу ташкилот билан ҳамкорлик қилишдан иқтисодий манфаатдормиз.

    Илҳом Неъматов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари

    Мавзуга доир: Илҳом Неъматов: Евросиё иттифоқига киришга бизни ҳеч ким мажбурлай олмайди

    Россия ахборот агентлиги мухбирининг: «Якуний қарор қачон қабул қилинишига умид қилса бўлади?» деган мазмундаги саволига жавоб бераркан, ТИВ вакили ҳозирда жараён тезлашганини маълум қилган.

    «Ҳозирга келиб, билишимча, жараён тезлашган. Яқинда, декабрь бошида Силуанов (Россия саноат вазири)нинг жамоаси шу ерда, Самарқандда бўлганди. Демак, музокаралар давом этмоқда. Эҳтимол, тез орада якунлашар. Ўйлашимча, яқин вақт ичида якунлашади», — деган Илҳом Неъматов.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ОДКБга қайтиши мумкинми? ТИВ вакили муносабат билдирди

    26.12.2019, 19:27   Изоҳ (0)   18670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев февраль бошида Россияга ташриф буюради

    26.12.2019, 19:11

    Ўзбекистонда 2020 йил учун байрам ва дам олиш кунлари эълон қилинди

    26.12.2019, 18:57

    Ўзбекистон бош прокурори зарурати йўқ дориларни ҳам буюрадиган «тадбиркор» шифокорлар ҳақида гапирди

    26.12.2019, 18:42

    Такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари рўйхати эълон қилинди

    26.12.2019, 18:26

    «Ўзмедимпекс» шифохоналарга яроқлилиги сентябрда тугайдиган 7 млрд сўмлик 107 мингта аэрозол тарқатган. Бу дорига талаб атиги 430 дона эди

    26.12.2019, 18:10

    Ўзбекистонда суяги синган ўн минглаб одамларга тиббиёт эмас, қурилиш гипси билан ёрдам кўрсатилган

    26.12.2019, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00

    Покистон Хитой билан “бешинчи авлод” самолётлари сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Дунё | 29 июн, 15:45

    Пишган ва мазали меваларни танлаш бўйича 9 маслаҳат

    Маслаҳатлар | 29 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.