• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Бугун, 27 июнь куни “Калмар ўйини” сериалининг якунловчи учинчи мавсуми Netflix платформасида премера қилинди. Бу сериал замонамизнинг энг машҳур шоуларидан бири ҳисобланади. Финал муносабати билан биринчи ва иккинчи мавсум воқеаларини эслатиб ўтмоқчимиз.

    «Игра в кальмара»: вспоминаем сюжет первого и второго сезонов перед выходом третьего

    Биринчи мавсумда нима бўлганди?

    Қарзга ботиб кетган қиморбоз Сон Ки Хун метро бекатида башанг кийинган эркак билан болалар ўйини — ттакчи ўйнашга рози бўлади. Ютса, у 100 000 вон олади, ютқазса шапалоқ ейди. Бир неча муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг, Ки Хунга рамзлар туширилган ташриф қоғози берилади ва катта ютуқ тикилган ўйин ўйнашга таклиф этилади. Қаҳрамон рози бўлади ва бошқа 455 иштирокчи билан бирга сирли жойга боради. У ерда уларга асосий қоида тушунтирилади: мусобақадан чиққан ҳар бир иштирокчи соврин жамғармасини 100 миллион вонга кўпайтиради. Бошқача айтганда, 45,6 миллиард вон тикилган, аммо бу пулни фақат ғолиб олади.

    Где снимали «Игру в кальмара» | Perito

    “Секин юрсанг, узоққа борасан” деган биринчи ўйинда майдон бўйлаб югуриш пайтида иштирокчилар мағлублар нафақат ўйиндан чиқиб кетишини, балки ҳалок бўлишини тушуниб етишади. Бироқ омон қолганлар ўйинни давом эттириш ёки тарк этишни танлаш ҳуқуқига эга. Тирик қолганларнинг аксарияти ўйинни тўхтатишга овоз беради. Иштирокчилар уйларига қайтишади, аммо тез орада яшаш учун на истаги, на маблағи борлигини англашади. Ки Хунга онасининг жарроҳлик амалиёти учун пул керак, қаҳрамоннинг мактабдош дўсти ва молиячи Чхо Сан У бир пайтлар ўғирлаган пулларни қайтариши лозим, қочқин Кан Се Бёк ота-онасини Шимолий Кореядан олиб чиқишни режалаштирмоқда, 001 рақамли ўлим тўшагидаги О Ил Нам эса шунчаки ўйинда жон беришдан чўчимайди.

    Қаҳрамонлар қайтиб келишади, гуруҳ тузиб, бошқа иштирокчиларни алдашга киришади. Ташкилотчилар низолар ва қотилликларни рағбатлантиради. Иккинчи ўйин “Шакарли ширинлик” бўлиб, унда игна билан карамелдан мураккаб шаклларни синдирмасдан кесиб олиш керак. Учинчиси — “Арқон тортиш”, тўртинчиси эса — “Шарчалар” бўлиб, унда ҳар қандай усул билан рақибнинг шарчаларини олиш мақсад қилинади. Кимдир ўзини қурбон қилиб, шарчаларини ихтиёрий равишда рақибига беради, бошқалар куч ёки алдов ёрдамида ғалаба қозонади. Ки Хун хотираси пасайган кекса Ил Намни ўз ғалабасига ишонтиради — 001-рақамли ўйинчи ўйиндан чиқиб кетади.

    Игра в кальмара» — все фанатские теории и неожиданные факты о сериале |  Vogue Russia

    Бешинчи ўйин — “Шиша кўприк”: иштирокчилар тобланган ва оддий шиша плитали кўприкдан ўтишлари керак. Мусобақада уч киши — Ки Хун, Чхо Сан У ва оғир жароҳат олган Кан Се Бёк тирик қолади. Чхо Сан У сўнгги топшириқни кутаётиб, қизни ўлдиради.

    Ғолибни болаларнинг сўнгги ўйини — “Калмар ўйини” аниқлайди. Ҳал қилувчи лаҳзада Сон Ки Хун дўстини ўлдиришдан бош тортади ва совринни бўлишишни таклиф қилади, аммо Чо Сан У ўзини ўзи ўлдиради. Қаҳрамон уйига қайтгач, онасидан айрилганини билади. Бир йил ўтгач, Сон Ки Хун ўйиннинг ҳақиқий ташкилотчиси — тўшакка михланган кекса О Ил Нам билан учрашади. У ўлими олдидан ўзини ва ўзи каби зериккан бойларни овунтирмоқчи бўлганини, болалар ўйинлари мавзусини эса соғинч туфайли танлаганини тан олади. Якуний қисмда Ки Хун Ил Намнинг ўлимидан сўнг ҳам ўйинлар давом этаётганини билиб қолади ва бегуноҳ одамларнинг ўлимини бутунлай тўхтатиш учун яна ўйинга қайтишга қарор қилади.

    Сериал Игра в кальмара (1 и 2 сезоны) (2021-2024) (Рейтинг 7.8) | Пикабу

    Иштирокчилар ўйинда омон қолиш учун курашаётган пайтда, полициячи Хван Чун Хо йўқолган акасини излайди. Акасининг нарсалари орасидан рамзли ташриф қоғозини топади. У Ки Хунни ва кейинчалик қаҳрамонни ўйинга қайта олиб кетган одамларни кузатишни бошлайди. Чун Хо ташкилот аскари қиёфасида оролга яширинча кириб олади.

    Чун Хо тергов бошлайди: далил тўплайди, ҳужжатларни суратга олади, ходимлар иерархиясини, ҳалок бўлган иштирокчиларнинг аъзоларини сотишни, гаров ўйнаётган VIP меҳмонларни ва ўйинларнинг кўп йиллик тарихини ўрганади. Маълум бўлишича, қаҳрамоннинг акаси Хван Ин Хо нафақат ўтган ўйинлардан бирининг ғолиби, балки қора ниқоб остида яширинган ҳозирги ўйинларнинг бошловчиси ҳам экан. Мавсум якунида Хван Ин Хо укасига келишув таклиф қилади, аммо полициячи рад этгач, унга ўқ узади. Ярадор қаҳрамон қоядан сувга қулаб тушади.

    Иккинчи мавсум қандай давом этди?

    Икки йилдан буён Сон Ки Хун ўйиннинг янги ташкилотчиларини тинмай излаб, ютган барча пулини шунга сарфлайди. Бир куни Ки Хуннинг икки ходими бир эркакни топиб, уни таъқиб қилишади ва тузоққа тушиб қолишади: ёлловчи уларни боғлаб, рус рулеткасини ўйнашга мажбур қилади. Худди шундай гаровни ёлловчи тез орада Ки Хунга ҳам таклиф этади — қаҳрамон ғалаба қозонади.

    Биринчи мавсум финалидан сўнг тирик қолган полициячи Хван Чун Хо акасини излашни давом эттириб, Ки Хуннинг изига тушади. Қаҳрамонлар ташкилотчиларни тўхтатиш учун бирлашади ва ёлловчининг нарсалари орасидан Хеллоуин кечаси ўтказиладиган тунги клуб манзилини топадилар. Клубга бостириб кириш чоғида ташкилотчилар Ки Хунни ўғирлаб кетишади ва қидирувни тўхтатишни талаб қилишади — бунга жавобан қаҳрамон ўйинга қайтишни сўрайди.

    Янги ўйинлар. Сон Ки Хун янги иштирокчилар орасида уйғониб, янгиликдан хабар топади: ҳар бир ўйиндан сўнг овоз берилади — агар кўпчилик ўйинни давом эттиришни рад этса, тўпланган соврин пули омон қолганлар ўртасида тақсимланади. Ки Хун иложи борича кўпроқ иштирокчини қутқариш учун “Секин юрсанг, узоққа борасан” ўйинининг қоидаларини барчага тушунтиради, аммо барибир қурбонлардан қочиб бўлмайди. Кейинги овоз беришда кўпчилик ўйинларни давом эттиришни танлайди — ҳал қилувчи овоз Хван Ин Хога тегади. У биринчи мавсумдаги Ил Нам сингари ўзини 001-рақамли иштирокчи сифатида кўрсатадиган бошловчидир.

    Chat with Хван ин хо on Spicychat

    001-рақамли ўйинчи ва бошқа иштирокчилар Ки Хуннинг тажрибаси ҳаммага кейинги синовлардан осон ўтишга ёрдам беради, деб ўйлайди. Янги ўйинчилар орасида шов-шувли рэпер Танос, Ки Хуннинг дўсти ва унга ўхшаш қиморбоз Пак Чонг Бе, омадсиз Пак Ён Сик онаси (Кан Э Сим) билан ҳамда трансгендер аёл Чо Хён Чжу бор. Ўйинчилар Ки Хунда бўлмаган мусобақалардан ўтишади: бешта болалар ўйинидан иборат тўсиқлар йўлакчасига эга “Бешкураш” ва “Учинчиси ортиқча”. 

    Создатель «Игры в кальмара» объяснил, почему персонажа Чхве Сын-хена зовут  Танос

    Полициячи Чун Хо судхўрлар гуруҳи билан биргаликда денгизда ўйин ўтказиладиган жойни изламоқда. Ташкилотчилар Ки Хуннинг тишига яширилган кузатиш қурилмасини олиб ташлашгани сабабли қаҳрамонлар аниқ жойлашувни аниқлай олмайди. Кўп ўтмай, жамоа аъзоларидан бири ташкилотчилар учун ишлайдиган ва керакли оролни топишга фаол равишда тўсқинлик қилаётган икки томонлама жосус экани аён бўлади.

    Ви Хаджун в роли Хвана Чун Хо на кадре из сериала «Игра в кальмара»

    “Учинчиси ортиқча” ўйини тугагач, навбатдаги овоз бериш ўтказилиши лозим эди. Иштирокчилар орасида муштлашув бўлиб, Танос ҳалок бўлади. Ўйинни давом эттириш тарафдорлари ўч олишга қарор қилишади ва тунда ўйинни тўхтатиш учун овоз берганларга ҳужум қилишади. Қирғин пайтида Ки Хун гуруҳи яшириниб, қўзғолон режасини пишитади. Иштирокчиларни ажратиш учун аскарлар етиб келганда, қаҳрамонлар қуролларни қўлга олиб, диспетчерлик хонасига етиб бориш ва ўйинни тўхтатиш мақсадида исён кўтарадилар. Хонага яқинлашганда, Хван Ин Хо иштирокчиларга хоинлик қилади, ўз ўлимини саҳналаштиради ва ташкилотчининг қора либосида Ки Хуннинг кўз олдида Пак Чон Бени ўлдиради.

    27 июн, 14:39   Изоҳ (0)   1186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#дорама#«Калмар ўйини#Ки Хун

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43

    Юқори рейтингга эга турк сериаллари: турклар ўзи яхши кўрган топ дизилар

    20 май, 18:40

    Афра Сарачоғлуга янги партнёр топилди, “Севги изтироби” юлдузи ота бўлди, Киванч Татлитуғ илмий-фантастик сериалда бош ролни ижро этади: турк киноси янгиликлари

    17 июн, 11:11

    Қирол, император ва валиаҳд шаҳзодалар ҳақидаги машҳур корейс сериаллари

    23 июн, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Измирда ўрмон ёнғинлари авж олди, аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео, фото)

    Дунё | 30 июн, 08:35

    “Энди давлат фуқаролик хизматчисини ноқонуний бўшатиш раҳбарга жуда қимматга тушади” — ҳуқуқшунос

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:30

    “Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди” — Олий таълим вазири

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:00

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.