Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 24, 25, 26 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
- 776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Изоҳ (0)