• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    Айрим ижодкорлар фикрича, салбий ролларни ижро этиш қийин, аммо бундай ролларнинг кўпчилиги томошабинлар эътиборини тортади. Қуйидаги ижодкорлар ролларини шунчалик ишонарли ижро этишганки, оқибатда томошабинлар «нафрати»га учраган.

    «Гулчеҳра Иброҳимбековани кўргани кўзим йўқ!»

    Фото: Instagram / @gulchehra__ibrohimbekova__

    Фото: Instagram / @gulchehra__ibrohimbekova__

    Актриса Иброҳим Расуловнинг «Бегона баҳор» фильмида қаттиққўл қайнона ролини ижро этган. Фильм томошабинлар эътиборига тушгани учун қайнонанинг салбий феъл-атвори ва келинига қилган зулми кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилган.

    — Бу фильмдаги ролим ҳақида яхши ва ёмон гапларни кўп эшитганман. Ролдан таъсирланиб, келинига зуғум қилмасликни англаб етган қайноналар ҳақида ҳам кўп эшитганман. Ёки аксинча, қайнонам ролингиздагидек деб келган келинлар ҳам бўлган. Ҳатто бир неча марта юзимга «Шу ролингиздан кейин сизни кўргани кўзим қолмаган. Танбал қизингизнинг бошини силаб, келинни силтадингиз», деган гапларни ҳам эшитганман. Фильм ғояси ҳаётий бўлгани учун ҳам томошабинларга манзур келган. Одатда ижобий ролга нисбатан салбий ролнинг таъсир этиш кучи ортиқроқ бўлади. Агар ижройимдаги қайнонани кўриб, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлар бўлса, бундан қувонаман.

    Шамсиқамар Мансуровани яхши қизларга ўхшатишмаган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса 1972 йил суратга олинган «Баҳор қайтмайди» видеофильмида кичик эпизод рол ижро этган. Алимардон Тўраевнинг маъшуқаси роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

    — Сочим ҳамиша калта бўлган, узун ва кенг кўйлак кийишни ҳам ёқтирмаганман. Шу сабаб кўпчилик режиссёрлар салбий ролларга таклиф этишарди. «Баҳор қайтмайди» видеофильмида суратга тушишимга ҳам калта сочим сабаб бўлган. Унда кичик саҳнада суратга тушганман, аммо томошабинларга жиддий таъсир этган. Рости, бир муддат кўча-кўйда юролмай қолганман. Ролимни қоралашган, ҳатто қўллари билан кўрсатган пайтлари ҳам бўлган. Албатта, бу ролнинг ишончли чиққанидан дарак беради, аммо барибир кўпчиликнинг орасида ноқулай вазиятга тушиш менга алам қилган. Ҳатто, бир куни трамвайга чиқмоқчи бўлганимда бир нечта аёллар мен билан кетишни истамай, ҳайдовчига эшикни ёпинг, деб бақиришган. Ўшанда салбий ролнинг юкини кўтариш нақадар оғир эканлигини англаганман.

    Барчин Ғофуровани бўғиб ўлдиришмоқчи

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Актриса «Миллий» телеканалида намойиш этилаётган «Бахт овчиси» сериалида эркакларни йўлдан урувчи, ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан ҳаё қилмайдиган Зуля ролини ижро этган. Енгилтак аёл роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    — «Бахт овчиси» сериалидан сўнг Instagram профилимга тинимсиз ҳақоратли сўзлар ёзадиган бўлишди. Ҳатто баъзи аёллар очиқдан очиқ «Сизни бўғиб ўлдирмоқчиман!» деб пўписа ҳам қилишди. Яширмайман, мазкур сериалдаги Зуля роли кўпчиликни нафратлантирди. Агар ижройим орқали томошабинларни ишонтиролган бўлсам, хурсандман. Кўпчилик ролимдан нафратланади, аммо ҳаётда учратгач «Бошқача инсон экансиз. Нега бунақа рол ижро этдингиз?» дейишади. Яширмайман, сериал эфирга кетишни бошлагандан буён яқинларимга нисбатан ҳам танқид тошлари отилмоқда. Начора, одамлар бир кун рол шунчаки ижро эканлигини тушуниб етишларига умид қиламан, — дейди Барчин Ғофурова.

    Миролим Қиличевнинг устидан онасига шикоят қилишган

    Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official

    Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official

    Актёр Миролим Қиличев 2019 йилда «Залолат» сериалида суратга тушган. Унинг қаҳрамони Мухтор қайнакасидан ўч олиш учун аёлини йўлдан уради. Охир-оқибат оила пароканда бўлиб, Мухторнинг қистови билан аёл эридан воз кечиб, ичкиликка ружу қўяди.

    — «Залолат» сериали эфирга узатилаётган пайтда халқ орасида юришга ийманганман. Чунки «Мухторнинг афти қурсин. Шунақа ҳам одам бўладими? Сизга ярашмабди», деган гапларни ҳар куни эшитардим. Бир куни хизматда онахонга келин-куёвларни табриклаш учун навбат берсам, Мухторнинг қилмишларини муҳокама қилиб кетганди. Аммо энг ёмони онамга бориб, ролим устидан шикоят қилишгани бўлган. Аслида бу сериалда суратга тушишни истамагандим, режиссёр илтимос қилгани учун рад этолмаганман. Аммо ижро этган ролимдан афсусланмайман, — дейди Миролим Қиличев.

    https://www.youtube.com/watch?v=IuBEIZHHA-k&t=679s

    «Машҳура Зулфиқорова, эрим билан юрманг»

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    Актриса, асосан, салбий ролларда суратга тушади. Шу йили у иштирок этган «Дайди қизнинг дафтари» сериали ҳам кўплаб муҳокама ва танқидларга сабаб бўлди. Унинг қаҳрамони Хуршида қизи Тахминани ўзи танлаган тақдир йўлидан юришини ва енгил пул топишини истайди.

    — Аслида ижобийга нисбатан, салбий ролни яратиш қийин. Аммо буни ҳамма ҳам тўғри тушунмайди. Экрандаги қиёфангизга қараб, сизни шундай инсон деб биладиганлар ҳам кўп. Яқинда қизиқ воқеа бўлди. Дўконга кирсам бир аёл ёнимга келиб, «Сизни жуда ёмон кўраман, ҳатто эрим сиз суратга тушган сериални кўриб ўтирган бўлса ҳам рашк қиламан», деб бироз қўпол муомала қилди. Унга босиқлик билан ҳаётда ҳамма яхши бўлмаганидек, сериалларда ҳам ёмон аёллар бор. Уларнинг ролини кимдир ижро этиши керак-ку, дедим. Бу гапимдан кейин аёл бироз хижолат бўлиб узр сўради. Бу воқеадан аввал эса Instagram’га машинада тушган расмимни қўйсам, «Эримнинг машинасида нима қиляпсиз? Мени болаларим бор» каби ғалати хабарлар ҳам келганди. Гўёки бундай машина фақат ўша аёлнинг эрида бордек. Бу жуда ғалати ва кулгили ҳолат. Актриса ўз номи билан ижрочи. У ҳаётда ҳам шундай инсон деган гап эса ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейди актриса.

    Феруза Собитованинг «детдом»даги боласи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса шу кунгача кўплаб салбий ролларни ижро этган. Аммо Шоҳруҳ рэпернинг «Болалигим» клипидаги иштироки кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. У клипда енгилтабиат аёл ролини ижро этган.

    — Клипдан кейин кўпчилик ёши улуғ аёллардан танбеҳ эшитганман. Ҳатто кўча-кўйда ёнимга келиб, «Эс-ҳушингни йиғиб, «детдом»даги болангни қайтариб ол, уволига қоласан», деганлар ҳам бўлган. Тўғриси, бу гапларни эшитиб ғалати аҳволга тушардим. Балки, клип суратга олинган пайтда томошабинлар мени яхши танишмагани учун шундай ҳангомалар бўлгандир. Аммо ҳозир бундай воқеалар бўлмайди. Фақатгина салбий роллардан кейин «Бўлди, бундай рол ўйнаманг, сизга яхши аёлларнинг роли ҳам ярашади», деган гапларни эшитаман, — дейди Феруза Собитова.

    Гулнора Толипова бақироқ қайнона образи билан томошабинлар нафратига учраган

    Фото: Instagram / @gulnoraxon_888

    Фото: Instagram / @gulnoraxon_888

    Актриса «Журналист» сериалида бақироқ қайнона ролини ижро этгандан сўнг томошабинлар нафратига учраган. Унинг келинига кун бермас, ўғлини ҳам муаммоларга кўмиб ташлаган она роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

    — «Журналист» сериали эфирга берилаётган пайт «Чорсу» бозорига рўзғорлик қилиш учун бордим. Ҳамма харидорлар сингари картошканинг нархини сўрасам, сотувчи аёл жаҳл билан «Сенга картошка сотмайман», деган. Гапидан ҳайрон бўлиб турсам «Уятсиз бировнинг қизини ҳам шунчалик хўрлайсанми? Малика индамай хизматингни қиляпти-ку», деса бўладими?! Мен ҳам асли бозорчи бўлганим учун бўш келмаганман. Ўртада роса баҳслашув бўлган. У менга картошка отиб, «Чорсу»га ортиқ қадам қўймаслигимни айтганди. Ундан кейин «Шукрона» сериалида ўғлининг ҳаётини бузиб, иккинчи хотин олиб берадиган она ролини ижро этганман. Сериал тугагач, кўчада бир аёл ёнимга келиб «Ажаб бўпти, келинингизнинг уволи тутиб жинни бўлиб қолдингиз», деганди, — дейди актриса.

    «Маъруфхон Муҳаммедовга қизимни бермайман»

    Фото: Instagram / @marufxon_muxammedov

    Фото: Instagram / @marufxon_muxammedov

    Актёр 2017 йил суратга олинган «Фитна» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш. У оилали аёл билан дон олишиб, унинг оиласи бузилишига сабабчи бўлади. Сериалдаги йигит ва аёл муносабатлари томошабинлар нафратини қўзғатиб, ҳатто Нозима ролини ижро этган актриса Феруза Норматовага нисбатан ҳам танқид тошлари отилганди.

    — Асли актёр эмас, савдогарман. «Фитна» сериалидан сўнг бозорларга боришга уялиб қолганман. Чунки кўпчилик томошабинлар ролим ҳақида салбий фикр билдиришган. «Шунчалик ҳам бўласизми, иккита боланинг уволидан қўрқмадингизми? Чиройли бола экансиз, ўз тенгингизни топардингиз?» каби кўплаб танқидларни эшитганман. Аммо энг ёмони онам совчиликка борган жойлар  «Ўғлингизнинг аёлларга суяги йўқ-ку, ролни ишонарли ўйнаган. Демак, ҳаётда ҳам шундай бола», дейишган. Рол сабаб анча хонадонлардан рад жавобини олганмиз. Шукрки, тақдирим бошқа инсон билан экан. Оила қурдим, фарзандли бўлдим. Томошабинларнинг ҳам мен ҳақимдаги ёмон фикрлари унутилди, — дейди Маъруфхон Муҳаммедов.

    Жайронанинг машинаси балонини тешиб кетишган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ёш актриса Жайрона кўплаб фильм ва сериалларда салбий ролларни ижро этган. Айниқса, «Қора атиргул» сериалидаги Мунира ролидан кейин томошабинлар нафратига учраган, десак ҳам бўлади.

    — «Қора атиргул» сериалидан кейин танқидлар бўронида қолганман. Сабинанинг ҳаётига ачинган томошабинлар Мунирани қарғаб, ҳақорат қилишарди. Ҳатто олдимга келиб «Бировни оиласини бузиб чарчамадингизми?» деганлар ҳам бўлган.  Бир марта Spark русумли автомобилимнинг балонини тешиб кетишган. Ҳақоратли сўзларни кунига камида 10-15 та жўнатишарди. Ҳурматли томошабинлар, салбий ролга ишондингизми, демак, актриса маҳоратли — йўқса сизни ишонтиролмаган бўларди, дегим келади. Аммо буни ҳамма ҳам тушунавермайди-да.

    https://www.youtube.com/watch?v=y8EVrbj0-2A&t=3259s

    Фотима Бердиева Тахмина образини яратганидан афсусда

    Фото: Instagram / @fotimaberdiyevaofficial

    Фото: Instagram / @fotimaberdiyevaofficial

    «Дайди қизнинг дафтари» фильмида Тахмина ролини ижро этган. Фоҳишалик йўлига кирадиган ёш қиз томошабинлар ғазабига учради, айримлар уни жабрдийда, бошқалар эса устомон қиз деб таърифлашди.

    — Баъзи инсонларда актрисага ролига қараб муносабат билдиришади. Бу нотўғри! Тахмина ролидан кейин кўплаб гап-сўзлар тарқалди. Ҳатто мен билан суратга тушган актёрнинг аёли билан бироз тортишиб қолдик. Ролим (ижройим эмас) кўплаб танқидларга учради. Гап-сўзлар ота-онамга ҳам қаратилгани учун ролга розилик берганимга бироз афсусландим. Шу боис ортиқ рол ижро этмасликка қарор қилдим. Балки, кун келиб бу фикримдан қайтарман ёки йўқ. Буни вақт кўрсатади. Аммо рол билан ҳаётни аралаштириб юборишлари мени бироз ранжитди.

    Асолат Турсуновага тарсаки туширишган

    Фото: Instagram / @asolat_tursunova

    Фото: Instagram / @asolat_tursunova

    Актриса Асолат Турсунова «Қодирхон» сериалида айёр, устомон келин ролини ижро этган. Унинг роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    — Сериал намойиш этилгандан сўнг, кўчада нотаниш инсон юзимга тарсаки туширган. Кутилмаган зарбдан ўзимни йўқотиб, уйга йиғлаб келганман. Ўшанда устозимиз раҳматли Мирза Азизовнинг «Шу ролни ўйнадингизми халқ тошбўрон қилишига ҳам чидашингиз керак», деган гапларини эсладим. Устознинг охиратлари обод бўлсин.

    Мавзуга доир:

    • Салбий роллари билан машҳур бўлса-да, қалби меҳрга тўла ҳинд актёри — Шакти Капур ҳақида
    • Томошабинлар қалбидан ижобий қаҳрамонларга қараганда кўпроқ жой олган салбий образлар (фото)
    • Фильмдаги образи учун қиёфасини таниб бўлмайдиган даражада ўзгартирган актёр ва актрисалар (фото)
    • Иккинчи даражали роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    03.01.2023, 10:47   Изоҳ (0)   27672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    Instagram: Азиза Низомовага Tracker, Littos’га Malibu совға қилишди, мухлисасининг орзусини амалга оширган Нилуфар Усмонова

    02.01.2023, 22:59

    Уч даҳони улғайтирган она: 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    02.01.2023, 21:51

    Концерт бермайди, қошларини термайди, рўмол ва дўпписиз саҳнага чиқмайди. Ўзбек шоу-бизнесидаги анъанасига содиқ машҳурлар

    02.01.2023, 19:56

    Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

    02.01.2023, 17:43

    «Сигир соға оладиган дипломат». Хорватиянинг ҳашаматдан воз кечиб, миллий қаҳрамонга айланган собиқ президенти — Колинда Грабар-Китарович ҳақида

    02.01.2023, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.