• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    “Учта энергетик ичимлик, кофе, пишлоқ ва колбасали омлет — бу мени атлетлардек югуртиради” — Варди. Инглиз ҳужумчисининг қамоқхонадан АПЛгача бўлган йўли

    Жейми Варди “Лестер” сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди. У ўз номини “тулкилар” тарихига олтин ҳарфлар билан ёзган, Премьер Лиганинг энг ёрқин афсоналаридан бирига айланган футболчидир. Жейми АПЛдаги илк ўйинини 27 ёшида ўтказган бўлса-да, бутун Англия футболи ёқимтойига айланишга улгурган.

    Фото: Getty Images

    Варди — тақдир эркатойларидан эмас

    Вардини омадли футболчи дейишади. Аммо у футболга тасодифан кириб келганлардан эмас, балки ҳар қадамида учраган қийинчиликларни енгиб, шу даражага эришган инсон. Варди 16 ёшида “Шеффилд Уэнздей” академиясидан бўйи паст бўлгани сабабли ҳайдалган, шундан кейин у  саккизинчи дивизион жамоаси “Стоксбриж”да тўп сура бошлайди. Футболдан даромад бўлмагани боис, у паралел равишда турли соҳаларда ишлашга мажбур эди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    2007 йилда эса яна бир зарба: суд қарори билан уй қамоғига тушиб қолди. Шу сабабли баъзи ўйинларда фақат биринчи бўлимни ўйнаб, белгиланган вақтда уйга қайтиши керак эди. Ким ўйлабди дейсиз, айнан шу йигит 8 йилдан сўнг Англия Премьер Лигаси тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бирига айланишини?

    “Лестер” эртаги

    2012 йил 18 май куни “Лестер” уни атиги 1 миллион фунтга сотиб олади. Бу тўртинчи дивизионда ҳаракат қиладиган ўйинчилар учун жуда рекорд даражадаги сумма эди. Дастлабки мавсум Варди жамоага мослаша олмайди ва мухлислар томонидан танқидлар остида қолади. Аммо иккинчи мавсумда “Лестер” Чемпионшип ғолибига айланиб, элит двизионга йўл олади.

    Фото: Getty Images

    2015/16 йилги мавсум – Вардининг (ва “Лестер”нинг) олтин даврлари. “Тулкилар” барча стреотипларни бузиб ташлаб Премьер Лига чемпионига айланади. Жамоа 2014/15 йилги мавсум 30-турдан кейин қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турган бўлса, бир йил ўтиб – чемпионга айланди. Варди ўша мавсумда 24 та гол уриб, Англия Премьер Лигаси тарихида кетма-кет 11 ўйинда гол урган илк футболчига айланди.

    13 йил, 500 та ўйин ва 200 та гол

    Вардининг “Лестер”даги карьераси рамзий маънода якун топди. Яъни у 2012 йил 18 майда жамоага қўшилган эди, айнан 2025 йил 18 май куни, яъни роппа-роса 13 йилдан сўнг, у клубдаги 500-ўйинини ўтказди ва бу ўйинда 200-голини урди. Бутун стадион уни оёқда туриб кузатди. Бу – чинакам клуб афсонасининг хайрлашуви эди.

    Фото: Getty Images

    Вардининг феномени нимада?

    Жейми — ҳозирги замонда камдан-кам учрайдиган “кўча футболчиси” ҳисобланади. У футболни шунчаки ўйнамайди, балки “King Power”да йиғилган мухлислари учун ҳақиқий шоу уюштириб бера оладиган ҳужумчи эди.

    Хўш, Вардининг феномени нимада? Нима учун уни оддий мухлислар ҳам, бетараф томошабинлар ҳам жуда яхши кўради?

    Биринчидан, бу – Вардининг босиб ўтган йўли. Саккизинчи дивизиондан, электрон билагузук билан ўйнаган кундан тортиб (уй қамоғида бўлган пайти унга махсус мослама ўрнатилгам — таҳририят), Премер Лиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айлангунча бўлган йўл жуда қисқа ва кучли тарихга эга.

    Фото: Getty Images

    Жейми Англия Премьер Лигасидаги илк ўйинини 27 ёшида ўтказди, бироқ бу унга лига тарихида унутилмас из қолдиришга тўсқинлик қилмади. Бу – киноларга хос воқеа. Варди – тўп ортидан югурадиган ва бошқалар вазият яратишини кутадиган ҳужумчилардан эмас. У – ҳақиқий жангчи. Дарвоза кўряпсанми? Зарба бер. Курашиш керакми? Охиригача жанг қил. Варди айнан шундай ўйнайди. Унда ҳар доим профессионаллардан кўра кўпроқ кўча футболчиси руҳи бўлган.

    Яна бир муҳим жиҳат шуки, Варди — бошқа стреотипларни ҳам синдирган футболчи. Футбол ҳозирги кунда шунчаки ўйин эмас. Ҳар йили футболчилар тобора профессионаллашиб бормоқда: тўғри овқатланиш, кун тартиби, қўшимча машғулотлар, алкоголдан воз кечиш ва ҳоказо. Бу яхши, албатта. Аммо тажрибали мухлисларга ўша эски замон футболи етишмайди. Варди айнан шу эски руҳни АПЛга олиб кирарган эди.

    Ҳужумчи бир неча бор тан олган: у ҳеч қачон 100 фоизлик профессионал ҳаёт тарзига риоя қилмаган. Ҳозирги футболда ким ўйиндан олдин йўлакда энергетик ичимлик билан турган бўлади? “Учта энергетик ичимлик, кофе, пишлоқ ва колбасали омлет – бу мени атлетлардек югуртиради”, деган эди Жейми интервьюларидан бирида.

    Foto: Wkontakte
    Фото: Wkontakte

    Вардининг майдондаги яна кўплаб ҳаракатлари диққатга сазовор. Масалан, у баъзан ўйин олдидан рақиб ҳимоячиларнинг она тилидаги сўкиниш сўзларини ўрганар экан. У майдондаги кичик деталларга ҳам эътибор берар эди. Варди мухлисларни ҳам асабийлаштирар, айниқса “Тоттенҳэм” тарафдорларини ғашига тегишни ёқтирарди. Гол нишонлашда ёки алмаштириш чоғида у АПЛда бир чемпионлиги борлигини эслатиб, “Тоттенҳэм”да эса бу кўрсаткич нолга тенг эканлигига ишора қиларди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    2025 йил май бошларида “Лестер” – “Саутгемптон” ўйини пайти ҳакам футболчи билан тўқнашиб йиқилиб тушади. Аммо ўйин давом этиб, “Саутгемптон” ҳужумга ўтади. Варди эса ҳакамнинг  олдига югуриб бориб, унинг ҳуштагидан фойдаланади ва ўйинни тўхтатади. Бу ҳаракатларни фақат Варди қила олади!

    Фото: Getty Images

    Вардининг келажаги қандай?

    Варди “Лестер”ни тарк этди, аммо футболни эмас. 38 ёшли форвард яқин орада футболни тарк этиш ниятида эмаслигини билдирди:

    “Оёқларим ҳаракатга тайёр экан, мен ҳам ўйнайман”.

    Унинг MLSга ёки машҳур актёр Райан Рейнолдсга тегишли бўлган “Рекшем” клубига ўтиш эҳтимоли бор. Шунингдек, карьерасидаги илк жамоа — “Шеффилд Уэнздей”га қайтиши ҳам мумкин. Қайси жамоада ўйнамасин, Жейми Варди аллақачон тарихга кириб бўлди.

    Жейми Варди — футболнинг энг илҳомлантирувчи ҳикояларидан бири. У шунчаки яхши ҳужумчи эмас — ўз исмини тарихга ёзган, оддий одам учун умид рамзига айланган афсонадир. Сабаби у кўча футболини Премьер Лигага олиб кира олган ҳужумчидир. 

    Жамшидбек Маҳмудов

    20 май, 13:34   Изоҳ (0)   2754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жейми Варди#Лестер#Варди эртаги#АПЛ#Клаудио Ранер#Англия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Лестер» чемпион бўлганидан кейинги ўйинда ҳам зафар қучди

    07.05.2016, 23:21

    Мадрид клублари учун аталган кун. «Атлетико» ярим финалга йўлланма олди

    19.04.2017, 05:54

    АПЛ. «Тоттенҳэм» ўз уйида «тулкилар»га ем бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди

    20.12.2020, 21:47

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» икки бор ҳисобда олдинда бориб «тулкилар»ни енголмади

    26.12.2020, 19:37

    АПЛ. «Тулкилар» 7 дақиқада 3 та гол уриб, «Ливерпуль»ни таслим қилди

    13.02.2021, 19:52

    «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?

    02.06.2021, 16:00

    АПЛда «қизил иблислар» «тулкилар»га қарши, Ла Лигада «Барселона» «Валенсия» билан тўқнаш келади, А Серияда Шомуродов жамоаси «Ювентус» билан ўйнайди. Уик-энднинг э...

    16.10.2021, 16:10

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 6 та гол урилган ўйинда «тулкилар»га енгилди, «Манчестер Сити»да ишончли, «Ливерпуль»да эса йирик ғалаба

    16.10.2021, 21:29

    Англия Лига Кубоги. Драматик кечган баҳсда «Ливерпуль» пенальтилар сериясида «Лестер»ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. «Тоттенҳэм» ва «Челси»

    23.12.2021, 03:23

    Пеледан Роналдугача. Дунёнинг энг машҳур 50 футболчиси рўйхати эълон қилинди

    03.02.2022, 10:33

    Жейми Варди 30 ёшдан кейин урилган голлар сони бўйича АПЛ рекордини янгилади

    02.03.2022, 12:11

    АПЛ. «Арсенал» сафарда аутсайдерни енга олмади, «Астон Вилла» Жеррард истеъфосидан кейинги дастлабки ўйинда йирик ғалаба қайд этди

    23.10.2022, 20:02

    Жейми Варди АПЛда тарихий кўрсаткич қайд этди

    24.10.2022, 11:47

    АПЛ. “Тоттенҳэм” “Лестер”га қарши баҳсда дуранг натижа қайд этди 

    20.08.2024, 01:58

    XXI асрнинг энг фойдали трансферлар 10 лиги эълон қилинди 

    18.10.2024, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.