Англия Премьер Лигасининг илк турида “Лестер” ва “Тоттенҳэм” жамоалари 19 август, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида “шпорлар” футболчиси Порро ҳисобни очди. Биринчи бўлим меҳмонларнинг кичик устунлигида якунланди.
Иккинчи бўлимда эса “тулкилар” ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. 57-дақиқада эса Жейми Варди дарвозани ишғол қилди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди ва учрашув дуранг натижа билан якунланди.
АПЛ
1-тур баҳси
19 август, душанба
“Лестер” — “Тоттенҳэм” 1:1
Голлар: 0:1 – 29 Порро, 1:1 – 57 Варди.
“Лестер”: Хермансен, Кристиансен, Фас, Вестергор, Жастин, Ндиди, Уинкс, Буонанотте (Сумаре, 79), Декордова-Рид, Фатау, Варди (Мавидиди, 79).
“Тоттенҳэм”: Викарио, Удожи, ван де Вен, Ромеро, Порро, Мэддисон (Кулусевски, 79), Бентанкур (Грэй, 78), Сарр (Бергвалл, 78), Сон Ҳён Мин, Соланке, Жонсон (Вернер, 78).
Огоҳлантириш: Бентанкур (64).
Изоҳ (0)