• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги куннинг иссиқ вақтида далада ишламасликни тавсия этди

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерлар ва деҳқонларга кунинг иссиқ вақтида даладаги ишларни вақтинча тўхтатишни тавсия қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ўзгидромет” прогнозига кўра, 14—18 май кунлари республикада ўртача меъёрдан 8-10 юқори даражада, яъни 41-43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли даладаги ишларни эрталаб соат 10:00 гача бажариш, соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган иссиқ вақт оралиғида эса ишларни тўхтатиш тавсия этилди. Шунингдек, дала шароитида ишлаётганлардан қуёшда қолган пластик идишлардаги сувдан фойдаланмаслик, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик сўралди.

    Вазирлик жазирама иссиқнинг стрессли таъсирини юмшатиш учун агротехник тадбирларни илмий асосда ўтказиш зарурлигини билдириб ўтди ва бу борада бир неча тавсиялар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Пахтачиликда:

    Ғўзани жазирама иссиқ ва сув танқислигига чидамлилигини ошириш учун биостимуляторлар, суспензиялар, аммиакли селитра билан озиқлантириш, томчилатиб суғориш, ва қатор ораларига маҳаллий ўғитлар билан мулчалаш тавсия этилади. Биостимуляторлар ва суюқ ўғитлар (бор, молибден, рух, мис, темир, марганес, кобалт, азот, фосфор) билан баргдан озиқлантириш, шунингдек, зараркунандаларга қарши махсус препаратлар қўллаш зарур.

    Дала четидаги ариқ, зовур, тут дарахтлари атрофлари бегона ўтлардан тозаланиб, 2-3 фоиз ISO қайнатмаси билан ишлов берилиши керак. Сув сепиш машиналари ёрдамида дала атрофида микроиқлим яратиш ҳамда зарарли ҳашаротларнинг кўчишини олдини олиш муҳим.

    Эгатлаб суғориладиган майдонларда ўғитлар 2-4 чинбарг ҳолатида 50 кг/га азотли, шоналаш даврида эса 75 кг/га азотли ва 50 кг/га калийли ўғитлар билан озиқлантириш тавсия қилинади. Тунда суғориш, тупроқ намлигини сақлаш ва сувнинг беҳуда буғланишини камайтиришга ёрдам беради. Интенсив технологияда парваришланаётган ғўза майдонларида томчилатиб суғориш 3-4 соат давомида 100-120 м³/га миқдорида тез-тез амалга оширилиши керак.

    Ғаллачиликда:

    Марказий ва шимолий ҳудудларда ғалланинг ўртапишар ва кечпишар навларини экилган майдонларни тунда шарбат усулида суғориш тавсия этилади. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида эса, ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошмаган пайтларда, эрталаб соат 10:00 гача ёки кечқурун 17:00 дан кейин биостимуляторлар орқали баргдан суспензия усулида озиқлантириш зарур.

    Шоличиликда:

    Ҳарорат 38–40 даражадан ошганда тупроқни доимий нам ҳолда сақлаш, яъни сув сатҳи 5–10 см атрофида бўлиши лозим. Сув ресурсларини тежаш мақсадида ротацион суғориш ва тик қудуқ, зовур сувларидан фойдаланиш тавсия этилади.

    Шунингдек, ўғитлаш ва стрессга чидамли моддалардан фойдаланиш муҳим. Силикатли ўғитлар (калий-силикат) шолини иссиққа чидамли қилади ва ўсимлик ҳужайраларини мустаҳкамлайди. Биостимуляторлар (эпин, тциркон, мегафол) ўсимлик стрессини камайтиради. Комплекс микроўғитлар (бор, марганец, рух) фотосинтезни қўллаб-қувватлайди ва ўсишни рағбатлантиради.

    Сабзавотчиликда:

    Сабзавотларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳаво-тупроқ ҳароратига, фотосинтез интенсивлигига боғлиқ. Ҳарорат 25–35 даражагача кўтарилганда фотосинтез жараёни кучаяди, лекин 40–50 даражага етганда бутунлай тўхтайди. Помидор, қалампир, бақлажон, бодринг каби иссиқсевар ўсимликлар учун 20–30 даража ҳарорат энг қулай ҳисобланади, аммо улар ўта иссиқликка чидамли эмас. Қовун, тарвуз, қовоқ, маккажўхори ва ловия каби экинлар эса 30 даражада юқори ассимиляцияга эришади, лекин 40-45 даражадан юқори ҳароратда ўсиш учун қулай муҳит бўлмайди.

    Жазирама иссиқликдан ҳимоя қилиш учун тавсиялар:

    • тунда суғориш: ўсимликни тунда суғориш, намликка бўлган талабни тўла қондириш.
    • қуёш нуридан ҳимоя қилиш: ўсимликларни қуёш нурларидан ҳимоя қилиш ва сунъий салқинлик ташкил этиш.
    • агротехник тадбирларни тўғри вақтга жойлаштириш: кун исиган даврида чопиқ, бегона ўтлардан тозалаш каби тадбирларни амалга оширмаслик.

    Иссиқлик стресси шароитида ўсимликларнинг етарли озуқа моддалари билан таъминланиши муҳимдир. Калий, фосфор ва азот билан барг орқали озиқлантириш ўсимликларнинг соғлом, тез ва самарали ўсишига ёрдам беради.

    Узун муддатли юқори ҳарорат мева-узум навларининг ўсишини ва ҳосилдорлигини камайтириши мумкин. Бундай шароитда, томчилатиб суғориш усули ўсимликлар учун энг самарали усул ҳисобланади, чунки бу сувни аниқ ва самарали тақсимлаш, тупроқда намлик балансини сақлашга ёрдам беради.

    Тавсия этилган чоралар:

    • томчилатиб суғориш (бу усул сувнинг самарали тақсимланишини таъминлаб, ўсимликлар стрессини камайтиради);
    • ёмғирлатиб суғориш (мевали боғларда ёмғирлатиб суғориш усули, сувни ердан бир текис тақсимлаш ва минерал ўғитларни эриган ҳолда бериш имконини беради);
    • суғориш вақтларини белгилаш (уғориш куннинг иссиқ вақтларида эмас, балки эрталаб ёки кечқурун амалга оширилиши, ҳар 3-5 кунда ҳар бир туп дарахтга 15–25 литр сув берилиши тавсия этилади).

    Ўсимликларни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш ва ҳароратни пасайтириш учун қўшимча усул сифатида соябонлардан (агроволокно, тўрлар) фойдаланиш мумкин. Фосфор ва калийга бой ўғитлар ўсимликнинг иссиққа чидамлилигини оширади ва стрессга қарши курашишга ёрдам беради. Эпин, циркон каби биоўғитлар билан барглардан озиқлантириш ўсимликларни стрессга қарши мустаҳкамлайди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Меваларни эрта тонгдаги салқин даврда йиғиб-териб олиш тавсия этилди.

    Ўзбекистонда 13 май, сешанбадан бошлаб  иссиқ ҳаво кириб келиши кучайганди. 14—16 май кунлари 43 даражагача иссиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинган. Ўтган охирги беш йилликнинг май ойлари ўрталарида ҳарорат 43 даражагача исимаганди.

    16 май, 10:38   Изоҳ (0)   2567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #об-ҳаво#Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик концепцияси: мақсад ва режалар, кутилаётган натижалар

    19.09.2023, 18:26

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чигитни оммавий экиш бошланиши бўйича тавсиялар берди

    29.03.2024, 21:05

    Апрель охирида тоғларга қор ёғди. Бундай ҳаво мевали дарахтларга қай даражада таъсир кўрсатади?

    28.04.2024, 12:35

    “Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда ёғаётган қорнинг тупроққа таъсири бўйича тушунтириш берди

    01.05.2024, 12:59

    Қирғизистонда 54 минг гектардан ортиқ экин майдони чигирткалар ҳужумидан зарар кўрди 

    18.06.2024, 07:30

    Ўзбекистонда жазирама иссиқ қанча давом этади?

    25.07.2024, 16:40

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилди

    26.07.2024, 15:26

    “Июль охирида ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди, аммо бу сезиларли даражада эмас” — иқлимшунос

    28.07.2024, 13:59

    “Президент вертолётига ҳужум уюштириш урушга олиб келади” — Лукашенко

    04.10.2024, 21:17

    Туркия хорижга лимон етказиб беришни тўхтатди

    7 апрел, 14:36

    Ўзбекистонда 13 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    12 май, 11:15

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    12 май, 13:12

    Ўзбекистондан Афғонистонга сара уруғлар етказиб берилди

    12 май, 16:00

    Бой одамлар экологик ҳалокатни яқинлаштиради — тадқиқот 

    13 май, 19:50

    Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    13 май, 11:44

    Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлади. Қандай хавфлар бор?

    13 май, 20:40

    Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    14 май, 12:25

    “Ўзгидромет” 16 майда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    15 май, 11:58

     Ўзбекистонда апрель ойи жуда қуруқ бўлди

    15 май, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой кўприк қуриш учун тоғни иккига бўлди (видео)

    Дунё | 6 август, 14:32

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.