• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Casio компанияси ўзининг тиббиёт соҳасидаги фаолиятини кенгайтириб, Тайван бозорида гинекологик диагностика учун мўлжалланган махсус ускунани тақдим этди. 2025 йил 30 июль куни Тайваннинг озиқ-овқат ва дори воситалари назорати агентлиги (ТFDA) DZ-C100 колпокамераси ва уни ўрнатиш учун CSТ-100М махсус таянч (стойка) ни II тоифадаги тиббий қурилма сифатида расман рўйхатга олди.

    Foto: Casio
    Фото: Casio

    DZ-C100 колпокамераси бачадон бўйнидаги турли ўзгаришларни ҳамда саратон касаллигини эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Қурилма ёрдамида бир нечта юқори аниқликдаги тасвирлар олинади. Улар стандарт, яшил филтрли ва поларизацияланган каби турларга ажратилади. Мазкур камерага сенсорли бошқарув тизими ўрнатилган бўлиб, мутахассислар бевосита қурилманинг экранида зарурий текширувларни ўтказишлари мумкин.

    Камерани ўрнатиш учун ишлаб чиқилган CSТ-100М таянчи эса баландлик ва бурчакни мослаб, фойдаланиш жараёнини янада қулайлаштиради. Ушбу мослама турли иш шароитларига мос ва эргономик жиҳатдан қулай тарзда ишлаб чиқилган.

    Қурилма билан комплект тарзда алоҳида дастурий таъминот — D’z Image Viewer C ҳам ўрнатилиб, у компьютер орқали олинган тасвирларни кўриш, сақлаш ва тартиблаш вазифасини бажаради.

    Foto: Casio
    Фото: Casio

    Ускунанинг тўлиқ тўплами, яъни DZ-C100 камера ва CSТ-100М стойкадан иборат DZ-C100SЕТ модели, 495 000 тайван доллари (тахминан 16 700 АҚШ доллари) нархга баҳоланган. Ҳар бир компонентни алоҳида сотиб олиш ҳам мумкин: камеранинг ўзи 165 000 тайван доллари (тахминан 5560 доллар), таянч 365 000 тайван доллари (тахминан 12 300 доллар)ни ташкил қилади.

    Саратонни аниқловчи ушбу қурилма дастлаб 2022 йилнинг март ойида Японияда сотувга чиққан бўлиб, 2023–2024 йиллар давомида Европа, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияда жорий этилган. Тайванда ушбу қурилма Casio’нинг шу ерда фаолият юритувчи шўба корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

    Авваллари соат, калкулятор ва бошқа электроника маҳсулотлари билан машҳур бўлган Casio компанияси эндиликда тиббий диагностика соҳасига ҳам кириб келмоқда ва бу орқали ўз фаолият йўналишини кенгайтирмоқда.

    6 август, 14:20   Изоҳ (0)   248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #технологиялар#саратон#тиббий техника

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.