• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Об-ҳаво

    Ўзбекистонда жазирама иссиқ қанча давом этади?

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 25–29 июль кунлари ҳаво ҳарорати 43 даражагача исийди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бундай ҳарорат термик депрессия жараёнини келтириб чиқариши мумкин.

    Фото: Google Images

    Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Ўзбекистонда июль ва август ойи бошларида аномал иссиқ ҳаво кузатилишини прогноз қилганди. Институт олимлари таҳлилида бундай ғайритабиий ҳарорат таъсирида минтақада термик депрессия (термал тушкунлик) вужудга келиши ҳам қайд этилган.

    “Термик депрессия ёзги синоптик жараён бўлиб, Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуднинг пайдо бўлиши, қуруқ жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади. Бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача, баъзи ҳолларда 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин. Термик депрессиянинг давомийлиги 2–3 суткадан 5–7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши кутилади”, дейилган 5 июнь кунги институт таҳлилида.

    Олимлар фикрича, сўнгги пайтларда термик депрессия кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда.

    “Ўзгидромет” прогнозига кўра, 25–29 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40–43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44–45 даражагача кўтарилади.

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бугундан (25 июль куни) бошлаб жазирама иссиқликнинг биринчи босқич таъсирига ўтилиши ҳақида ёзди.

    “Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва водий каби аҳоли зич истиқомат қилувчи ҳудудларда иссиқликнинг юқори таъсири 26–27 июль кунларига тўғри келади. Жорий иссиқлик тўлқини термик депрессия жараёни бўлиб, у жойларда тунларда ҳам ҳароратнинг юқори бўлиши, инсон ҳафсаласини пир қилувчи дим ҳамда тунги уйқуга сезиларли таъсир кўрсатувчи иқлимий муҳитни тақдим этади. Менимча, барча иқтисодиёт тармоқлари, масъул тузилмалар, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига иссиқлик тўлқинларининг тармоқларга таъсирини камайтириш, унинг салбий оқибатларининг олдини олишда зарур тавсияларини бериб ўтмоғи даркор”, деб ёзган мутахассис.
    Скриншот: “Ўзгидромет”

    “Ўзгидромет” сайтидаги сўнгги маълумотларга кўра, 25 июль куни соат 14:00 ҳолатига энг иссиқ ҳаво ҳарорати Термиз шаҳрида кузатилмоқда — 42,2 даража. Шу билан бирга, Қарши, Бухоро, Навоий  шаҳарларида 40,2 даража, Тошкент шаҳрида 39,1 даража иссиқ бўлмоқда.

    Таҳлилларга кўра, об-ҳавонинг кескин исиб кетиши биринчи навбатда болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи қоидаларга риоя этишларига тўғри келади. 

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига жазирама иссиқдан сақланиш қоидаларини эслатди. Қайд этилишича, соат 10:00 дан 17:00 гача салқин жойларда бўлиш, пахта матоли либослар ва бош кийим кийиш, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқ.

    Кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Лекин газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик керак. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Оч қоринга ёки овқат егандан сўнг дарҳол қуёш остида бўлмаслик тавсия этилади.

    Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди. 

    Ҳукумат қарорида иссиқ об-ҳаво майдан сентябргача бўлган даврда камида беш кун давомида 40 даража ва ундан юқори бўлган ҳарорат кўрсаткичи сифатида таърифланган. Ҳужжатда иссиқ об-ҳаво хавфли метеорологик ҳодиса экани келтирилган.

    Аномал иссиқ об-ҳаво эса ўта хавфли метеорологик ҳодиса сифатида таснифланган.

    “Апрель ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда беш ва ундан кўп кун давомида иқлимий меъёрдан 7 даража ва ундан юқори бўлган ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўрсаткичларига аномал иссиқ об-ҳаво дейилади”, дея қайд этилган қарорда.

    Аввалроқ Эркин Абдулаҳатов ҳозир инсоният 125 минг йиллик тарихидаги энг иссиқ даврни бошдан ўтказаётганини айтганди. Олим мавзуни таҳлил қилиб, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб ҳаво ҳарорати доимгидан 2–2,5 даража, 2040 йилларда 4 даража, 2080 йилларда 6 даражагача кўтарилиши мумкинлигини таъкидлаган.

    “Саноат даврида яшаётганимиз, энергия ишлаб чиқараётганимиз туфайли атмосферага ҳаддан ташқари кўп газларни чиқаряпмиз. Иқлим ўзгаришида инсон омили асосий рол ўйнаяпти. Дунё мутахассисларининг 90 фоизи ҳозирги иқлим исишига антропоген (инсон таъсирида) омил сабаб бўляпти, деган фикрда”, дея ҳолатни таҳлил қилган мутахассис.

    Иқлимшунос иқлим ўзгаришига мослашиш учун ҳудудларда яшилликни кўпайтириш, сувдан тўғри фойдаланиш, ишлаб чиқариш соҳалари ва қайта ишлаш жараёнларида меъёрга амал қилиш муҳимлигини айтган.

    25.07.2024, 16:40   Изоҳ (0)   153627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳаво ҳарорати энг иссиқ даврга кириб боряпмиз” — иқлимшунос Ўзбекистон ва дунёдаги иқлим ўзгариши ҳақида   

    14.06.2024, 16:54

    Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

    16.06.2024, 23:28

    “27 июнда Ўзбекистон аҳолиси мавсум учун энг иссиқ ҳарорат тўлқини билан тўқнашади” — иқлимшунос

    26.06.2024, 20:10

    Июль ойи давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    01.07.2024, 21:40

    Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойи барча кузатув йиллари учун энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирди

    05.07.2024, 19:04

    Ўзбекистонда 24 июль куни ҳаво ҳарорати 43 даражага кўтарилиши кутилмоқда

    23.07.2024, 10:58

    Ўзбекистонда 25 июль куни ҳарорат яна кўтарилиши мумкин

    24.07.2024, 13:35

    ФВВ қуёш уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди 

    25.07.2024, 10:40

    Ўзбекистонда 26 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди  

    25.07.2024, 13:16

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда 

    26.07.2024, 13:21

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилди

    26.07.2024, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.