• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Об-ҳаво

    “Июль охирида ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди, аммо бу сезиларли даражада эмас” — иқлимшунос

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 2–3 даража пасайиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бу сезиларли пасайиш бўлмаслигини билдирди.

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: “Дарё”

    “Ўзгидромет” прогнозига кўра, мамлакатда 30—31 июль кунлари ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди. Яъни икки кун давомида ҳарорат республика бўйлаб 34-39 даража иссиқ бўлади.

    Эркин Абдулаҳатов фикрича, бу сезиларли даражадаги пасайиш эмас.

    “30—31 июль кунлари ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди. Аммо, бу сезиларли даражада салқинли эмас. Ҳозирги кунга нисбатан ҳароратлар 2—3 даража паст бўлади холос. Масалан, ой сўнгги кунларида жануб вилоятларда ҳаво ҳарорати +41 даражагача (ҳозир +44 даража), республиканинг бошқа қисмида +39 даражагача (ҳозир +41 ва +43 даража) кўтарилади”, деб ёзган мутахассис.

    Ўзбекистонда 25 июлдан бери жуда иссиқ ҳарорат ҳукмрон. Кундуз кунлари аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати +38 даражадан юқориламоқда. Кечалари ҳам ҳарорат 30 даражагача иссиқ бўлмоқда.

    Айниқса, бир неча кундан бери Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида энг юқори ҳароратлар қайд этилмоқда. Масалан, 27 июль куни шаҳарда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ҳарорат рекорди қайта янгиланди. Яъни ҳудуддаги ҳаво ҳарорати максимуми +45 даражага етди.

    Агар суткалик ҳарорат камида 43 ва ундан юқори даражада кетма–кет беш кун кузатилса, бу аномал иссиқ ҳисобланади. Бундай жазирама инсон соғлиғи учун ўта хавфли метеорологик ҳодиса сифатида таснифланади.

    Эркин Абдулаҳатов фикрича, жорий юқори иссиқлик тўлиқини республиканинг катта қисмида иссиқлик аномалиясини келтириб чиқармади.

    Аввалроқ Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Ўзбекистонда июль ва август ойи бошларида аномал иссиқ ҳаво кузатилишини прогноз қилганди.

    Институт олимлари таҳлилида бундай ғайритабиий ҳарорат таъсирида минтақада термик депрессия (термал тушкунлик) вужудга келиши ҳам қайд этилган. Прогнозда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача, баъзи ҳолларда 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкинлиги билдирилган.

    Термик депрессиянинг давомийлиги 2–3 суткадан 5–7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши кутилаётгани таъкиланган.

    Олимлар фикрича, сўнгги пайтларда термик депрессия кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” 25–29 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жуда иссиқ об-ҳаво бўлишини прогноз қилган. Беш кун давомида республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40–43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44–45 даражагача кўтарилиши қайд этилган.

    Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши биринчи навбатда болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи қоидаларга риоя этишларига тўғри келади. Жазирама юзага келгса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига жазирама иссиқдан сақланиш қоидаларини эслатган.

    Вазирлик соат 10:00 дан 17:00 гача салқин жойларда бўлишни, пахта матоли либослар кийишни, кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичишни тавсия қилган. Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлаши таъкидланган.

    28.07.2024, 13:59   Изоҳ (0)   25198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳаво ҳарорати энг иссиқ даврга кириб боряпмиз” — иқлимшунос Ўзбекистон ва дунёдаги иқлим ўзгариши ҳақида   

    14.06.2024, 16:54

    Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

    16.06.2024, 23:28

    Июль ойи давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    01.07.2024, 21:40

    Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойи барча кузатув йиллари учун энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирди

    05.07.2024, 19:04

    Ўзбекистонда жазирама иссиқ қанча давом этади?

    25.07.2024, 16:40

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилди

    26.07.2024, 15:26

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    28.07.2024, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.