Қирғизистонда 54,7 минг гектардан ортиқ экин майдонлари чигиртка босқинидан зарар кўрди. Бу ҳақда Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мутахассислар томонидан жами 76 210 гектар майдон кўздан кечирилган.
Чигирткалар ўсимликлар зараркунандалари орасида хавфли бўлгани сабабли уларни йўқ қилиш учун республика бюджетидан тегишли маблағлар ажратилади, — дейилади хабарда.
Мутахассислар прогнозига кўра, 2024 йилда чигирткалардан зарар кўрган майдон 65 мингдан 90 минг гектаргача етиши мумкин. Зараркунандаларга қарши курашиш учун махсус техника ва пестицидлар тайёрланган.
Бу йил авваллари қайд этилмаган ҳудудларда чигирткалар босқини кўпайди. Бу баҳордаги қулай об-ҳаво шароити билан боғлиқ. Қирғизистонда чигирткаларнинг 50 дан ортиқ тури учрайди. Қишлоқ хўжалиги учун энг хавфли бўлганлари Марокаш ва Италия чигирткаларидир.
Изоҳ (0)