Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Nexia-2 таъмирлаш учун қазилган чуқурга тушиб кетди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Чилонзор тумани 19 мавзе Каттаҳирмонтепа кўчаси 56-уй қаршисида йўлнинг қатнов қисми, юқори кучланишли электрокабелида юзага келган носозлик туфайли, Чилонзор тумани Электр тармоқларининг тезкор авария тиклаш гуруҳи томонидан 16 июнь 15:30 ларда қазиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди.
16 июнь куни соат 21:30 ларда айнан шу қазилган жойдаги чуқурликка Nexia-2 русумли автомашина тушиб кетган. Таъмирлаш жойига йўл белгилари ўрнатилган.
Ҳолат бўйича тан жароҳат олганлар ҳақида навбатчилик қисмига маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ (0)