• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    «Қамчиқ» довонига сафар: Йўлсозлар ҳаёти, «шовқин»ли чизиқлар, йўллар ва йўловчилар

    Фарғона водийси аҳолисини бошқа вилоятлар билан боғловчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг «Қамчиқ» давони қисмида амалга оширилаётган ишлар, йўлларнинг созлиги ва йўлсозлар ҳаёти ҳақида «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов репортаж тайёрлади.

    Тошкент—Ўш магистрал автомобиль йўлининг довондаги қисмига «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади. Корхона бош муҳандиси, 30 йиллик тажрибага эга йўлсоз Одилжон Неъматовнинг айтишича, корхонанинг асосий фаолияти мазкур йўлда ҳар қандай шароитда йўловчи ва автоуловларнинг хавф-хатарсиз, узлуксиз ҳаракатини таъминлашдан иборат:

    Одилжон Неъматов

    Одилжон Неъматов
    Йўл бўлими ишчилари эрталаб туриб, нонуштадан сўнг ўзларига бириктирилган йўл қисмларида сақлаш ишларини бошлайди.

    Биринчи навбатда, йўлдаги мавжуд ҳаракатни тартибга солувчи йўл ва бошқа белгиларни сақлов ишлари амалга оширилади. Йўловчилар томонидан йўлларга ташлаб кетилган ахлатлар тозаланади.

    Ҳайдовчилар йўлни чет қисмига машинани тўхтаган вақтда балон тагига тошлар қўйиб, баъзан тошни олмай кетади. Қолдириб кетилган тошлар бошқа автотранспорт воситаси ҳаракатига халал бериши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси бўлиши эҳтимоли бор. Бунинг олдини олиш мақсадида йўл қопламасида ҳаракатга халал берувчи жисмлардан тозаланиб, йўл белгиларига зарар етмаганлиги назоратдан ўтказилади. Кейин эса сақлов ва супуриш ишлари амалга оширилади.

    Довонда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар битта йўл бўлимида режага мувофиқ қум, туз захираси жамланган. Қишки қаров ишларини бажариш учун 115 та машина-механизми бириктирилган бўлиб, қор суриш ва туз сепишга мўлжалланган махсус 14 та машина бўлимларга ажратилган.

    Борилло Муҳиддинов

    Борилло Муҳиддинов

    Ёғингарчилик вақтларда машиналарни сақлаш учун 2020 йилда 12 дона автомашинага мўлжалланган ёпиқ бино қуриб битказилган. Корхона ҳайдовчисининг таъкидлашича, ушбу бино қишнинг совуғида ҳам тезда машинани қиздириб, белгиланган манзилга зудик билан етиб боришга ёрдам беради: «Ишни бажариш самарадорлигимиз ҳам ошади. Қиздиришга кетган ёқилғи сарфи камаяди».

    12 дона автомашинага мўлжалланган ёпиқ бино

    12 дона автомашинага мўлжалланган ёпиқ бино

    Тўрт йилдан буён корхонада ишловчи фарғоналик Шерзод Ҳакимовнинг айтишича, у бу ишга корхонада ишловчи ҳамқишлоғини кўриб қизиқиб қолган.

    Шерзод Ҳакимов

    Шерзод Ҳакимов

    «Бир ойда 14 кун ишлаймиз, 3 миллион, 3 миллион 200 минг сўм ойлик оламан. Қишки кийим бош беришади, уч маҳал иссиқ овқат, ётоқ-жой билан таъминланганмиз. Бу йил йўл соҳаси бўйича ўқишга топшириб киролмадим, кейинги йил яна топширмоқчиман», – деди у.

    Бош муҳандис Одилжон Неъматов 257-йўл бўлимида ишчилар учун қурилаётган ётоқхона ҳақида маълумот берар экан, илгари бу ерда ичилар мослаштирилган вагон контейнерлардан фойдаланишганини айтиб ўтди:

    Мослаштирилган вагон контейнерлар

    Мослаштирилган вагон контейнерлар
    Ишчи ходимлар тонгда ва иш якунидан келгандан кейин ювиниш ва кийим алмаштириш учун ташқарида мослаштирилган вагон контейнерлардан фойдаланган.

    Юз қўлини ювиш учун ҳам ташқарига чиқишга тўғри келар эди. Бу ишчи ходимларимизга ноқулайлик туғдирарди. Айниқса, қиш кунлари совуқ, ишчилар оёқ кийимлари лой бўлиб, яна шу ҳолатда ётоқхонага киришга мажбур бўларди. Бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида икки қаватли санузел биноси қурилмоқда. Бу бинони ичида ювиниш, кийим алмаштириш хонлари алоҳида-алоҳида барпо этилмоқда.

    Шунингдек, баъзи ходимларга ётоқ-жой етишмас эди. Улар ҳам ташқарида мослаштирилган вагонларда ётишга мажбур бўлган. Улар учун қўшимча ётоқхона биноси қурилмоқда яна. Шундай шароит қилинмоқдаки ётоқхонадан чиқмасдан, бемалол ювиниб-тараниб, ошхонага чиқиб, овқатланиб яна ётоқхонага кириб дам олиш мумкин. Бинонинг тепа қисмида ходимлар учун алоҳида дам олиш хонаси ҳам қурилмоқда.

    257-йўл бўлими

    257-йўл бўлими

    Ҳавфли бурилиш келаётганини ва мудраб қолган ҳайдовчиларни сергакликка тортувчи «шовқин чиқарувчи» белгилар. Оқ йўл-йўл белгилар ердан маълум баландликда жойлаштирилган.

    Корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мамуржон Назиралиевнинг маълум қилишича, корхонада 920 нафар ходим хизмат қилади.

    Мамуржон Назиралиев

    Мамуржон Назиралиев

    «Уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уч маҳал иссиқ овқат бепул берилмоқда. Ўтган 2019 йили 100 нафар ходим Бухоро шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Бу йил ҳам режамизда ишчи ходимларни дам олиши учун юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга юбориш режамизда бор эди. Афсуски, пандемия сабабли бу ишларимиз тўхтаб қолди», – деди Мамуржон Назиралиев.

    Шавкатжон Тожибоев

    Шавкатжон Тожибоев
    Эрталаб туриб, соат 07:00 дан то тушгача йўлда тозалов ишларини, йўл қарови билан шуғулланамиз. Тушликни қилгандан кейин соат 13:00 да яна ишга қайтамиз. Кечки 18:00 га бориб дам олишга кириб кетамиз.

    Тоғаларим ҳам йўлсоз бўлган. Ёшлигимдан йўл соҳасида ишлаш ниятим бўлган. Ризқимиз йўл соҳасига қўшилибди, мен бундан хурсандман ва афсусланмайман. Ўзига яраша қийинчиликлари, ҳавони совуғи бор. Лекин иссиқ кийим-кечаклар бор, совуқ ҳам билинмайди. Гапни очиғи, бу ердан уйга борсам совқотиб қоламан.

    Ишга кирганимга 17 йил бўлди. Бу йўллар 17 аввал йўлларда чуқурлар кўп, таъмирталаб эди. Ҳозир кўрган одам ҳавас қилади. Баъзида ҳайдовчилар ва йўловчилар раҳмат айтиб ўтиб кетишади. Шу ишдан ҳалол меҳнат қилиш, нафақаларга чиқиш ниятим бор. Бошқа ишга ўтиш ниятим йўқ. Шундай яхши жойни ташлаб қайга бораман. Шу ерда ишлаб, тирикчиликни ўтказяпмиз, уй жой қиляпмиз. Маҳалла кўйда бизга кўпчилик ҳавас қилади. «Бизни ҳам ишга оладими?», — деб сўраганлар кўп бўлади.

    Бир йил аввал ҳар битта бўлимимизда кутубхоналар ташкил қилинди. Мен ҳам кутубхонадан фойдаланиб китоб ўқиб тураман. Кўпроқ шеъриятга қизиқаман. Муҳаммад Юсуф, Ғағур Ғулом, Абдулла Ориповни, Михаил Булгаков ва бошқаларнинг асарларини ўқиб тураман. Корхонамиз томонидан ўтказилан «Энг китобхон ишчи» танловида қатнашиб ғолиб бўлганим учун менга уч оклад мукофот пули ва Хоразмга саёҳатга йўлланма беришди.

    Йўловчиларни орасида бефаросатлари ҳам бор, ахлат ташлаб кетади. Улардан бировнинг меҳнати қадрига етишини сўраган бўлар эдим. Тоза турса, яхши нарсага одам қараса, кўнгили ёришади-ку».

    Шавкатжон Тожибоев, корхона ишчиси

    Назорат пункти

    Турли кўнгилсиз ҳодисаларда йўловчиларга ёрдам бериш мақсадида «Қамчиқ» давонининг 14 та қисмида назорат пунктлари ташкил этилган. Бош муҳандис Одилжон Нематов ушбу пунктлар қандай мақсадлар учун қурилгани ҳақида тушунтириш берди:

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев бош вазирлик вақтларида «Қамчиқ» довонига кўп маротаба келиб, шароитларни ўрганиб кетарди. Ташрифларининг бирида, «Бирор йўловчини мазаси қочиб қолса ёки автомашина бузилиб қолса, йўл-транспорт ҳодисаси бўлса, йўл патруль, ФВВ ва тез тиббиёт ёрдам ходими қаердан етиб келади?», деган саволни олдимизга қўйган эди. Шу масалаларга ечим сифатида довоннинг 14 та қисмида тиббиёт, ФВВ ва йўл патруль хизмати ходими фаолият юритадиган назорат пунктларини ташкил этиш таклифини берган. Ҳозирги кунда йўловчиларга турли вазиятларда ёрдам бериш учун барча пунктларда масъул идора ходимлари фаолият юритиб келмоқда.

    Хавфли жараёнларни кузатиш давлат хизмати Ангрен бўлими кўрсатмасига асосан 3 та қисмида тоғ жинсларини транспорт воситаларига тўғридан-тўғри хавф солиб, йўлга тушиш хавфини бартараф этмиш ишлари бажарилмоқда.

    Одилжон Неъматов «Дарё» ижодий жамоасини йўловчи ва ҳайдовчиларни энг кўп эътирозларига сабаб бўлган йўл қисмида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

    «Тошкент—Ўш автомабил йўлининг 213-километри аввал цемента-бетон қопламадан иборат эди. Йўлдаги ёрилишлар, чўкишлар ва емирилишлар ҳисобига ҳаракатланишда ноқулайликлар юзага келган эди. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг жиддий эътирозларга сабаб бўлаётган йўлнинг 13 километр қисмида лойиҳа бўйича реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Йўлга ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган геосетка, уни устидан йирик донали 9 сантиметрли асфальт-бетон қопламаси ва унинг устидан 6 сантиметрли майда заррали цемента-бетон қоплама ётқизиш режалаштирилган. Ҳозирда охирги қатлам 6 сантиметрли майда заррали цемента-бетон қопламани ётқизиш ишлари олиб борилмоқда», – деди бош муҳандис.

    Йўлсозлар фаолияти билан танишиш асносида довонда йўловчи ва ҳайдовчилардан йўллар, ундаги йўл белгиларинг аҳволи ҳақида сўров ўтказилди. Сўровга жавоб берганларнинг аксари йўллар яхши ҳолатда эканлигини айтиб, йўлсозлардан баъзи йўл қисмларидаги таъмирлаш ишларини тезроқ охирига етказишларини сўрашди.

    17.11.2020, 10:15   Изоҳ (0)   24018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда 67 нусхада яратилган BMW М3 CRT моделларидан бири сотувга қўйилди

    17.11.2020, 06:46

    Тойлоқда юқори тезликда ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилди

    17.11.2020, 02:26

    Тошкент вилоятида қайси ҳудуд автомашиналари энг кўп қоида бузгани маълум қилинди

    17.11.2020, 00:35

    Жиззахда юк машинаси ёниб кетди

    16.11.2020, 23:35

    Фарғонада Spark дарахтга урилиши натижасида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

    16.11.2020, 21:12

    Фото: Ҳеч қачон мавжуд бўлмаган Lexus’нинг 10 модели

    16.11.2020, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.