Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ нинг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси 2-уйда жойлашган халқ тилида "Гвардейский" номи билан танилган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими 8 июлдан вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/07/07/2024-07-07 22.20.33-n2oqHtiE.jpg)
Бунга бўлим жойлашган биноларда қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари бошланганлиги сабаб бўлади.
Фуқароларга хизмат кўрсатаётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига қарашли бўлинмаларининг манзиллари:
- Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод)
- Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум)
- Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118 “а”-уй (Собир Раҳимов)
- Сергели тумани Сергели автомашина бозори ҳудудида.
Изоҳ (0)