• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Ўринбосар — пулни босар, Telegram бузувчи хизматлар, ёғ берилсин!

    Ўринбосар биласизми ким? Панадаги одам. Аслида у бошлиқнинг ўрнини босиши, йўқлигини билдирмаслиги лозим. Аммо ўз хожасининг қинғир ишларини бажаришдек иш билан шуғулланувчи ўринбосарлар ҳам кўп учрайди. Панадаги одам сезилмайди-да. Мабодо, каттаконнинг миси чиқиб қолса, «буларнинг ҳаммасини мен қилгандим» деб зиммасига олиши ҳам мумкин. Нима қилибди, адолатли судимиз иқтисодий жиноятларга катта жазо бермаслиги аниқ-ку. Ҳеч нарсага шаъма қилмаяпмиз.

    Жиззах вилояти ҳокимининг Мирзиёев томонидан «сиёсатга хиёнат қилган» деб топилган собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга нисбатан 2021 йилнинг январида жиноят иши қўзғатилган эди. Олий Мажлис Сенатининг яқинда ўтказилган 14-ялпи мажлисида нутқ сўзлаган бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинлангач, уюшган гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилиб келган. «...2018—2020 йилларда Раҳмонқулов жами 494 миллиард сўмлик 82 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини ўзининг раҳнамолигидаги 9 та пудрат ташкилотига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий равишда оширилган нархларда расмийлаштириш, қўшиб ёзиш орқали қарийб 20 миллиард сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳозиргача терговда аниқлангани», — дейди бош прокурор.

    Бош прокурорнинг қайд этишича, терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 миллиард сўм, Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар» буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулк борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланган. Ҳозир Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериги қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: «Жиззахча тендерлар-2». Бир неча юз млрд сўмлик лойиҳаларни вилоят ҳокими ўринбосарининг қариндошлари қўлга киритгани маълум бўлди

    Атиги 2 йилда шунча иш қилиб юбориш мумкин бўлса, қолган мансабдорларнинг чўнтагидагини санаш қийин эмас. Энг қизиғи, Раҳмонқулов шунча ишлар қилибди-ю, ҳеч ким сезмаганини қаранг. «Сеҳрли қалпоқча» қаҳрамони ҳам бунчалик ишлолмасди.

    *                      *                      *

    2018 йилнинг июнида «Ёшлар иттифоқи» мардикорчиликка чиққан йигитчаларни тўплаб, футбол ўйнатиб, охирида бир литрдан пахта ёғи совға қилаётган расмини қўйиб кулгига қолганди. «Ёғ берилсин» дейиш истеҳзоли тақдирлаш синонимига айланиб кетди. Аммо шу кунларда «ёғ берилсин» десангиз, киноя-пиноясиз одамлар жон дейди, чунки ўсимлик ёғи баҳоси 25—30 фоизга кўтарилиб кетди. Шу боис депутатларимиз Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш таклифини Сенатга юборди. Сенат ўсимлик ёғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Ўзбекистонда ўсимлик ёғи истеъмоли ҳажми йилига 460 минг тоннани ташкил этиши, унинг ярми импорт ҳисобига қопланишини маълум қилди.

    У жаҳон бозорида ўсимлик ёғи нархи йил давомида 86 фоизга, йил бошидан буён эса 21 фоизга қимматлашганини таъкидлади.

    Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига (вақтинчалик солиқ имтиёзлари) ўзгартиш киритилмоқда.

    Жумладан, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:
    • ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данаги импорти;
    • ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.
    Бундан ташқари:
    • кунгабоқар ва пахта уруғига божхона қийматининг 30 фоизи, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
    • кунгабоқар ёғига 20 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
    • пахта ёғига 50 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда экспорт божи жорий этилмоқда.

    Фото: Gazeta.uz

    Фото: Gazeta.uz

    *                      *                      *

    Маълумки, хакерларнинг вазифаларига тармоқ аккаунтларини бузиб кириш ҳам киради. Шу ҳафта «Kun.uz» сайти ходимининг Telegram аккаунтини бузиб киришди. Бузиб кириш ҳолати бир вақтнинг ўзида 2та ИП манзилдан — бири Тошкент ва яна бири Стокгольм шаҳридан амалга оширилган. Энг қизиғи, бунда Telegram мессенжерининг мажбурий қоидаларига зид равишда аккаунт эгаси («Kun.uz» ходими)нинг телефонига SMS орқали тасдиқлаш коди етиб келмаган. Аккаунт эгаси буни сезиб, дарҳол иккинчи сеансни ўчирган. Энг қизиғи шундан кейин рўй берган. Ортиқча сеанслар ўчирилиши билан номаълум шахс(лар) аккаунтга кириш учун фаол тарзда бир неча марта уриниб кўрган. Бу уринишлар аккаунт эгаси икки босқичли аутентификация функциясини ёққанидан сўнг ҳам давом этган, бунгача эса телефонга SMS-код келмай туриб (!), аккаунтга бир неча марта такроран бузиб кирилган. «Взлом»чиларнинг кимлиги аниқланмади.

    Қизиғи шундаки, уч кун муқаддам «Kun.uz»да Давлат хавфсизлик хизматининг ахборот хавфсизлиги бўлимидан хабарларни ўчириш, қайси мавзуларда ёзиш ва қайси мавзуларда ёзмаслик бўйича босимлар, бундай талаблар бажарилмаган тақдирда таҳририят вакилларига таҳдидлар бўлаётгани ҳақида мақола чоп этилганди.

    Telegram’даги «Ҳақиқат вазирлиги» канали муаллифи Сардор Салим «Силовиклар» ҳукмрон мамлакатда амалдор, журналист, блогер ва бошқа фаоллар ўзининг доимий кузатувда эканлигини эслаб яшаши керак», деб ёзди ва бунақаси Россияда ҳам бўлганини, кучишлатар хакерлар талаби билан мобил алоқа операторлари ходими тасдиқловчи SMS’ни абонентга юбормасдан ушлаб қолишини тилга олди. Хакерлар қурбонига айланмаслик учун Telegram’да икки факторлик аутентификацияни ёқиш ва хос суҳбатларни «махфий чат» орқали юритишни ҳам тавсия этди.

    *                      *                      *

    Коронавирусга қарши эмлаш ишлари қизғин бормоқда. Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 24 апрель куни жами 15 778 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шу кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 544 529 нафарга етди. Ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич Фарғона вилоятида (73 479 нафар) қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда Наманган вилояти (58 995 нафар), Самарқанд вилояти (54 054 нафар), Андижон вилояти (52 435 нафар) турибди.

    Фото: ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Фото: ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Яна бир яхши янгилик шуки, 23 апрель куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди. «Спутник V» вакцинасининг ярмини тадбиркор Алишер Усмонов молиялаштирган. Олдинроқ ушбу вакцинадан жами 1 миллион доза сотиб олиниши режалаштирилган эди.

    Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси эса Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси. Ўзбекистонга апрель охиригача яна 1 миллион дона Хитой ва 300 минг дона «Спутник V» вакциналари олиб келиниши керак.

    Ҳозирча, дайжестимизга йиғганларимиз шулар. Карантин қоидаларига риоя қилинг. Бирор ерда ортиқча гап ёзган бўлсангиз, Telegram аккаунтингизга ҳушёр бўлинг. «Дарё»да қолинг.

    25.04.2021, 18:01   Изоҳ (0)   45452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расул Кушербаев: «Йўл бўйига умуман реклама воситаларини қўйдирмайлик»

    25.04.2021, 17:23

    Нишолда нима учун айнан Рамазонда истеъмол қилинади? Тошкент бозорларидан махсус репортаж

    25.04.2021, 17:16

    «Назорат-текширувчи органлар вазирларга бўйсунмаслиги керак» — бош прокурор

    25.04.2021, 17:11

    Ҳисобдан яширилган 2,5 мингга яқин жиноят аниқланган, жиноятларни қасддан яширган масъул ходимларнинг 22 нафари жиноий жавобгарликка тортилган — бош прокурор

    25.04.2021, 16:10

    Ниғматилла Йўлдошев Шаҳрисабзда автомобиль ичида ёқиб юборилган оила воқеасини тилга олди. Бош прокуратура якуний маълумотни тақдим этди

    25.04.2021, 15:09

    Тошкентдаги ташқи реклама объектлари нега бузилмоқда? Ҳар бир соҳа мутасаддилари бунга жавоб берди

    25.04.2021, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.