• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрихонда юз берган ЙТҲда бир нафар ўқувчи вафот этди. Бунга 5 ойдан буён мактаб биносининг қурилиши битмаётгани сабаб деб кўрсатилмоқда

    Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани "Қуруқсой" маҳалласида яшовчи фуқаролар “Дарё”га мурожаат қилиб, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудуддаги 35-умумтаълим мактаби капитал таъмирлашга тушганлигини, бироқ белгиланган муддатдан тўрт ой ўтган бўлса-да муассасадаги қурилиш ишлари якунланмаётгани сабабли фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабларга қатнаб ўқиётганини билдиришган. Шунингдек, 26 апрель куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси барча ўқитувчи ва ота-оналарни саросимага солиб қўйганини билдиришган. “Дарё” мухбири мурожаатни ўрганиш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлди.

    Фото: “Дарё”

    Айтишларича, 6-синф ўқувчилари 4-соат дарсдан кейин уйга велосипедда қайтаётган бўлишган. Шунда мактабни ўтган йили тамомлаган собиқ ўқувчилардан бири транспорт воситасини бошқариб келаётиб, ўқувчиларни уриб юборган. Натижада бир нафар ўқувчи шифохонада вафот этган бўлса, яна бир нафари оғир тан жароҳати олган.

    “Дарё” мухбири Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Диёрбек Абдураззоқов билан боғланганида у ҳақиқатан йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлиги ва бир нафар фуқаро вафот этганлигини тасдиқлаган.

    Фото: “Дарё”

    “Апрель ойи охирларида Қуруқсой маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Йўлда келаётган автомашина велосипедда кетаётган 3 нафар болани уриб кетган. Уларнинг барчаси туман шошилинчи тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Бир нафарига ҳеч қандай жароҳат етмаган, фақат қўрқиб кетган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Иккинчиси қошлари шилинган, ҳушсиз ҳолатда олиб келинган. Икки кун деганда ўзига келгач палатага олинган, ҳозирда ҳолати анча яхши. Учинчи ўқувчи эса икки-икки ярим соат давомида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган”, - дейди Диёрбек Абдураззоқов.

    Диёрбек Абдураззоқовнинг қўшимча қилишича, ЙТҲ содир этган шахс ҳеч қандай бошқарув ҳуқуқи бўлмасдан танишига тегишли транспорт воситасини бошқариб келаётган бўлган.

    35-умумтаълим мактаби директори Мусажон Байзаковнинг айтишича, мактаб “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида капитал таъмирлашга тушган бўлиб, лойиҳага асосан ишлар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тугалланиши лозим бўлган. Бироқ молиявий қийинчиликлар сабабли шартнома 2023 йилнинг 31 мартига қадар чўзилган. Аммо шу кунга қадар ишлар ўз якунига етмаган.

    Мусажон Байзаков.
    Фото: “Дарё”

    “Мактабимда 541 нафар бола таълим олади. Уларга 37-38 нафар ўқитувчи билим бериб келади. Мактабимиз 2022 йил август ойида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида капитал таъмирлашга тушганида хурсанд бўлдик. Лекин ишлар охирига етмасдан йўлнинг носозлиги сабабли мактабимизга келиб-кетиш жараёнида бир ўқувчимизни йўқотдик. Бунга сабабчи сифатида энг аввало ўзимни деб биламан. Чунки бу бахтсиз воқеанинг олдини эртароқ олишимиз керак эди.

    Бунга мактабимиз биносини таъмирлашга жавобгар мутасаддилар айтилган муддатда ишни якунлаб, топширишганида бундай бўлмасди. Мана бир ўқув йилидан буён болларимиз қишин-ёзин шу уч километр масофага қатнаб, таҳсил олишмоқда. Ҳеч ким болларни бориб келишдаги хавфсизлигига кафолат беролмаяпти, аммо сезиларли натижа ҳам кўрсата олишмаяпти. Ваҳоланки, лойиҳа бўйича реконструкция ишлари дастлаб ўтган йилнинг 31 декабрига, кейинчалик тузилган шартнома бўйича эса жорий йилнинг 31 мартига қадар тугалланиши лозим эди. Аммо май ойи кириб келган бўлса ҳам ишлар қолиб кетган.

    Биз юқори ташкилотлардан, вилоят ва туман ҳокимликларидан дарсга бориб келишлари учун вақтинчалик автобус қатновини йўлга қўйиб беришлари учун ёрдам сўраганмиз. Шунда биринчи маротаба сентябрь ойида битта автобус қўйиб берилди. Бироқ пахта терим мавсуми бошланиши билан ушбу автобусни вилоят транспорт бошқармаси олиб қўйди. Ундан кейин яна қилган мурожаатимизга асосан туман ҳокими яна бир автобусни бириктириб берди. Бу автобус ўн кунча қатнаб, ҳеч қандай сабабсиз келмай қўйди. Шундан кейин яна мурожаат қилганимиздан кейин халқ таълими бўлими томонидан тумандаги 15-махсус мактаб-интернатининг автобусини беришди. У ҳам бир ҳафтача қатнаб, бу ерга келганим учун менга ойлик тўламайди, деб келмай қўйди.

    Ўқувчиларимиз ҳар куни асосий автомобиль йўлидан қатнашади. Келаётганда аҳамият берган бўлсангиз, ман шу йўлда бирорта тезликни чекловчи ёки бошқа зарур белгилар қўйилгани йўқ. Ваҳоланки, бу йўлда ҳаракатланаётган транспортлар ўта тез ҳаракатланишади. Чекка ҳудуд бўлганимиз учун ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳам транспорт бошқараётган ёшларни кўришингиз мумкин. Улар умуман қоидаларга амал қилишмайди. Бу инсон вафоти билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси биринчи эмас. Бундан кейин умуман бўлишини хоҳламайман.

    Юқори мутасадди ташкилот раҳбарлари мактабимизни тезроқ таъмирдан чиқариб беришса, ўқувчиларимизни ўзимизда ўқитсак”,- дейди.

    Фото: “Дарё”

    Мактаб директорининг таъкидлашича, ишларни тезроқ якунлашда ёрдам сўраб, вилоят ҳокимигача хат киритилган, аммо натижа йўқ. Унинг қайд этишича, бир неча маротаба қилинган мурожаатларга субпудратчи ташкилот ишларни тўхтаб қолишига маблағ етарли эмаслигини рўкач қилган. Аммо референдум олдидан мактаб олд қисми ва учта хона қурилишини якунлаш учун маблағ топилган.

    Фото: “Дарё”

    “Деярли ҳамма асосий ишлар бўлди. Фақат озгина, 20 фоиз иш қолди холос. Агар иссиқлик тизимини ҳисобга олмасак, бинонинг ичида фақат пол қисми қолган холос. Қурувчига бир неча маротаба мурожаат қилганмиз. Бироқ у қилиб беришини айтиш билан чекланиб қоляпти. Субпудратчи эса ишларни тўхтаб қолишига маош йўқлиги, маблағ етарли эмаслигини рўкач қиляпти. Бу бўйича вилоят ҳокимига ҳам расмлар билан маълумот киритганмиз. Аммо натижа йўқ.

    30 апрель куни ўтказилган референдумда мактабимиз биноси референдум участкаси сифатида фаолият юритди. Ушбу тадбирга 18 апрель куни тайёргарлик кўрдик. Умуман тайёр бўлмаса ҳам кириш қисм ва учта хонани битказиб, иложи борича тезлаштириб, керакли қисминигина битказдик. Агар референдумга тайёргарлик кўргандек иш ташкил қилинса, кўпи билан йигирма кунда таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш мумкин. Афсуски, референдум ўтгач барча ишлар яна ташлаб қўйилди”,- дейди мактаб директори Мусажон Байзаков.

    Мактабнинг 6-“А” синф раҳбари Дилрабо Раҳмонованинг айтишича, қатнов йўлида бир вақтнинг ўзида иккита автомобиль ҳаракатланиши қийин, бундан ташқари йўлнинг икки томонига экилган бодомлар пиёдаларнинг юриши учун қийинчилик туғдиради.

    Дилрабо Раҳмонова.
    Фото: “Дарё”

    “Ўқувчиларимиз дарсдан сўнг велосипедда кетаётган бўлган. Шунда кутилмаганда қарама-қарши томондан келаётган автомобилнинг бошқарувни йўқотиши оқибатида уч нафар ўқувчимиз билан бахтсиз воқеа содир бўлган. Натижада Ҳафизулло исмли ўқувчимиз оғир тан жароҳати олиши оқибатида тиббиёт бирлашмаси бўлимида вафот этди. Талантбек ва Асадбек исмли ўқувчиларимиз эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилиб, тегишли тартибда шифокорлар назоратида даволанмоқда.

    Ушбу ҳолат синфимиз учун жуда катта йўқотиш бўлди. Ўқувчиларимизда қўрқув пайдо бўлган. Агар мактабимиз битган бўлганида, балки шу ҳодиса бўлмасмиди, деб ўйланиб қоламиз. Чунки ўқувчиларимиз ҳар куни бир кишининг умрига зомин бўлган ўша йўлдан келишади. Йўллар носоз, бир вақтнинг ўзида иккита автомобиль ҳаракатланиши қийин. Ўқувчиларимизга йўл четларида юринглар десак, ҳатто пиёдалар йўлакларига ҳам одамлар бодом экиб юборганлиги учун юришнинг имкони йўқ. Ўқувчиларга ҳар куни йўлакдан юринглар деб огоҳлантирганимда улар “Устоз йўлакдан юрганимизда кўзимизга бодом шохлари кириб кетяпти” дейишади. Ҳақиқатан йўлакда ҳам юриб бўлмайди. Шу бахтсиз воқеадан кейин нафақат ота-оналар балки, биз ўқитувчилар ҳам саросимага тушиб қолганмиз”, дейди синф раҳбари Дилрабо Раҳмонова.

    Шаҳрихон тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Илҳомжон Аҳмедовнинг айтишича, реконструкция ва таъмирлаш ишлари молиявий қолоқлик сабабли чўзилиб кетган. Маҳаллий бюджетдан пул ажратилиши билан якунига етиши мумкин.

    Фото: “Дарё”

    “Ушбу мактаб “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, лойиҳани "XXI аср бунёдкори" МЧЖ ютиб олган. Таъмирлаш ишлари молиявий манбасида қолоқлик бўлгани учун чўзилиб кетган. Якунига етиш мақсадида кунора вилоятдан суриштириб турибман, айтишларича ҳозир молиялаштириляптикан.

    Агар пулни бериш менинг қўлимда бўлганида берворган бўлардим. Афсуски маблағ масалалари маҳаллий бюджетдан бўлганлиги учун энди ҳал бўляптикан. Шуларни ҳам ҳисобга олиш керак. Мени имзойим билан ҳал бўлганда аллақачон имзолаб берардим, аммо менинг қўлимда ёки ваколатимда эмас. Лекин ваколатим доирасида ҳаракат қилганман, тегишли юқори ташкилотларга хат билан чиққанман. Бироқ ваколатим ундан буёғига ўтмайди. Иш нега тўхтаб қолганлиги бўйича бемалол вилоят ҳокимлиги қурилиш котибиятига чиқиб сўрасангиз ҳам бўлаверади. Сиздан илтимос, яхши томонларини ҳам гапириб кетинглар, ҳамма фақат ёмон томонини кўриб кетяпти-да. Ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан автобус қўйилган”, - дейди Илҳомжон Аҳмедов.

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” мухбири Илҳомжон Аҳмедовдан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан сўраганида бу бўйича жавоб бермаслигини, айни шу масала бўйича туман ички ишлар бўлими маълумот беришини билдирган. Шунингдек, “бу бўйича ана қўлида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, вояга етмаган боладан сўранглар, нега авария қилганини?" — дея қўшимча қилган.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    15.05.2023, 19:16   Изоҳ (0)   8966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқда Damas икки нафар 14 ёшли қизни уриб юборди

    15.05.2023, 18:55

    Chevrolet Onix ва Tracker сотуви тиклангандан кейин нархлар оширилмаслиги маълум қилинди

    15.05.2023, 18:12

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга “яшил йўлак” тартиби қўлланади

    15.05.2023, 17:20

    Президент тадбиркорларга молиявий рағбатлар тақдим этиш кераклигини айтди

    15.05.2023, 17:09

    Ўзбекистонда 2023 йил биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди

    15.05.2023, 16:49

    “Сиз ҳам, мен ҳам президентнинг одами, менга ўдағайласангиз сиз билан Чингачгукдек гаплашамиз”. Қаршида ИИБ ходими фуқаро манфаати учун прокурорга қарши чиқди (вид...

    15.05.2023, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ва Эрон учун 12 кунлик уруш қанчага тушди? 

    Дунё | 25 июн, 11:04

    Дорамалардаги ҳақиқат ва бадиий тўқима: корейс сериалларига қай даражада ишонса бўлади?

    Кино | 25 июн, 10:59

    Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 10:56

    Мерил Стрип 76 ёшда: актриса буюк истеъдод эгаси эканини исботловчи бешта фильм

    Кино | 25 июн, 10:39

    “Барселона” Левандовскига муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 25 июн, 10:29

    Ўзбекистонда банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 10:29

    АҚШ генерали Украина урушда ютиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 25 июн, 10:19

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    Лайфстайл | 25 июн, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.