• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ижтимоий тармоқларда Бойсун Давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Зарафшон арчалари таг қисмидан кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси изоҳ берди.

    Foto: Ijtimoiy tarmoqlar
    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Маълум қилинишича, ўрмон хўжалигига қарашли Кенгдала ўрмон бўлимининг Шаппа, Мовирли, Қора булоқ, Чоршанби ва Ўрикли массивларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида жами 53 туп турли диаметрдаги Зарафшон арчалари ноқонуний равишда кесилгани, 3 туп арчага эса ўсишдан тўхтайдиган даражада зарар етказилгани аниқланди. 

    Мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ваколат доирасида чора кўрилмаган. 

    Ушбу ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди.

    Табиатга етказилган зарар миқдори БҲМнинг 300 бараваридан ортиқлиги (112,5 млн сўмдан) сабабли ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    Аёвсиз кесилаётган дарахтлар

    Тошкент вилоятида 2 туп кўп йиллик чинорни кесган шахс табиатга 199 млн сўм зарар етказгани ҳақида хабар берилганди. Хоразмда 4 туп павловния дарахтини кесган шахс 27 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилганди.

    Шунингдек, Сурхондарёда автомобиль йўлларини реконструкция қилишда қарийб 9,5 минг туп дарахт кўчирилиши мумкинлиги айтилганди. Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 туп ёнғоқ дарахтини кесган шахс табиатга 247 млн сўм зарар етказганди.

    Бундан ташқари, Жиззахда тут дарахтлари кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн сўмлик зарар етказилган.

    Жиззах вилоятида эса 19 туп дарахт кесилиши оқибатида табиатга 435 млн сўмлик зарар етказилгани хабар қилинганди. 

    Бу бўйича қонун

    Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган. 

    Унга кўра дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:

    • фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди),
    • мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

    Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесишга доир мораторий жорий этилгунга қадар бўлган даврга нисбатан бу каби қонунбузарликлар 60 фоизга камайган. 2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган. Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган.

    8 май, 21:30   Изоҳ (0)   2150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #дарахт#мораторий

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қурилишдаги хаос, машиналар чиқараётган заҳарлар, яшилликнинг йўқолиши. Тошкентнинг хавфли ҳавосига ечим борми? 

    03.01.2024, 12:43

    Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқоновга хизмат текшируви тайинланди. У икки йил аввал ҳибсга олиниб, кейин қўйиб юборилган эди

    06.01.2024, 12:40

    Марказий Осиё давлатлари қандай нафас олади?

    10.01.2024, 17:28

    Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари ортидан қанча зарар ундирилгани очиқланди

    04.03.2024, 17:42

    Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 80 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    30.04.2024, 13:59

    “Инсонлар ҳаётига ва мол-мулкига хавф соладиган даражага келиб қолган” — Чилонзорда чинорлар кесилиши юзасидан изоҳ берилди

    05.07.2024, 23:37

    Сурхондарёда автомобиль йўлларини реконструкция қилишда қарийб 9,5 минг туп дарахт кўчирилиши мумкин 

    06.09.2024, 09:25

    Жиззахда тут дарахтлари кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн сўмлик зарар етказилди

    23 январ, 22:15

    Ўзбекистонда 2025 йили 848 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

    17 феврал, 22:30

    Фарғонада отахон 2 туп дарахт кесгани учун 223 та кўчат экиб берди 

    20 феврал, 23:50

    Бухорода 5 туп терак кесган фуқаро 18,3 млн сўм тўлайдиган бўлди 

    26 феврал, 19:15

    Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилди. Зарар 1,8 млрд сўм 

    3 март, 17:03

    Тошкентда дарахтни бошқа жойга кўчирмоқчи бўлган фуқаро 13 млн сўм тўлайдиган бўлди 

    5 март, 18:05

    Қимматбаҳо дарахтларнинг аёвсиз кесилиши. Вазирлик йиллар кесимида статистикани эълон қилди 

    5 март, 19:55

    Қашқадарёда 103 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

    12 март, 17:17

    Тошкентда электромобиллар учун ултра-тез зарядлаш станцияси ишга туширилди

    9 апрел, 15:00

    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

    6 май, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.